🍃 МALHAM
2.24K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
“Саломатлик марафони”га старт берилди

Сирдарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган “Саломатлик марафони”га тантанали старт берилди.

Гулистон шаҳрида бошланган оммавий тадбир тиббий профилактикани кучайтириш, аҳолига сифатли тиббий хизматларни янада яқинлаштириш ҳамда жамоатчилик ўртасида соғлом ҳаёт тарзи маданиятини қарор топтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни ўзида мужассам этди.

Марафон эрта тонгдан 5 минг метрлик оммавий юриш акцияси билан бошланди.


Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/salomatlik-marafoniga-start-berildi_888420

🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Кимнидир борган ери мамнун этса, кимнидир тарк этган жойи мамнун этади."


✍️Мавлоно Румий



🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Яхшилик — бу кар эшита оладиган ва кўр кўра оладиган нарсадир."

✍️Марк Твен



🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Кўнгли пок одамнинг душмани кам бўлади."

✍️Суқрот



🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Ифлос қўллар билан ҳеч қачон пок нарса яратиб бўлмайди."

✍️
Борис Акунин



🍃 Telegram
#яхши_хабар

Moderna’нинг саратонга қарши вакцинаси III босқич синовидан муваффақиятли ўтди


Тери саратонининг хавфли тури — меланомага қарши индивидуал mRNA вакцинаси касалликнинг тарқалишини секинлаштирган.

Синов муваффақиятли ўтгач, Moderna акциялари бир кунда қарийб 180% га қимматлади.

🍃 Telegram
Тиббиёт ходимлари ақл майдонида куч синашди

РИО ва БСИАТМ Сирдарё филиалида тиббиёт ходимлари ўртасида шахмат ва шашка бўйича мусобақа ўтказилди.

Филиал тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақада иштирокчилар мантиқий фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва стратегик ёндашув борасидаги маҳоратини намоён этди.

Мусобақа якунига кўра, юқори натижа қайд этган иштирокчилар РИО ва БСИАТМ Сирдарё филиали ҳамда филиал тиббиёт ходимлари касаба уюшмасининг махсус совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида филиал директори Шаҳло Хожаева иштирок этиб, бундай тадбирлар ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш, жамоада ҳамжиҳатликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, шахмат ва шашка бўйича мусобақаларни мунтазам ташкил этиш бўйича тавсиялар билдирди.


🍃 Telegram