Кўкатлар юракка қандай фойда беради?
Яшил баргли сабзавотларни мунтазам истеъмол қилиш юрак касалликлари хавфини тахминан 11 фоизга, юрак-қон томир касалликларидан ўлим эҳтимолини эса қарийб 21 фоизга камайтириши мумкин.
Мутахассислар буни кўкатлар таркибидаги нитратлар, антиоксидантлар ва тола билан изоҳлайди. Хусусан, исмалоқ, руккола ва лавлаги кўкати нитратларга бой.
Организмда нитратлар азот оксидига айланиб, қон томирларининг кенгайишига ва қон босимининг бироз пасайишига ёрдам беради. Тола эса холестерин ва қондаги шакар миқдорини назорат қилишда муҳим.
Шунингдек, кўкатларни яхшилаб чайнаш улар таркибидаги нитратларнинг организмда фойдаланилишида муҳим роль ўйнайди.
Қисқаси, дастурхондаги оддий кўкатлар юрак саломатлиги учун ҳам фойдали танлов бўлиши мумкин.
🍃 Telegram

Психотроп дори сотаётган фельдшер ушланди
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида тез тиббий ёрдам станцияси фельдшери психотроп дори воситаларини сотаётганда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, тезкор тадбирда Касби тумани тез тиббий ёрдам станциясида ишловчи фельдшер фуқарога уч турдаги 200 дона дори воситасини 15 миллион сўмга сотаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Экспертизада 300 миллиграмм дозадаги 60 таблетка таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 18 грамм модда борлиги аниқланган.
Шунингдек, Чилонзор туманида ўтказилган бошқа тадбирда фуқаро кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 295 долларга сотаётганда ушланган. Ундан қиймати 388,3 миллион сўмлик 1156 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Фаст-фуд истеъмол қилган 57 киши шифохонага ётқизилди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида 57 нафар фуқаро ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби белгилар билан тиббий ёрдамга мурожаат қилди.
Эпидемиологик суриштирувда улар тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан биридан хот-дог ва нон-бургер харид қилиб, истеъмол қилгани маълум бўлди.
Айни пайтда беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин бўлган тадбиркорлик субъекти фаолияти вақтинча тўхтатилган.

🇺🇿 Қорақалпоғистонда жарроҳлик роботи билан жиҳозланган янги тиббиёт академияси ташкил этилди
"Edge Medical" роботи симуляцион машғулотлар ҳамда масофавий операцияларни юқори аниқликда бажаради.
Академия йилига 3 минг нафар шифокор ва қарийб 7 минг нафар ўрта тиббиёт ходимининг малакасини ошириш қувватига эга бўлиб, АҚШ ҳамда Германиядаги университетлар билан ҳамкорликда экологик эпидемиология йўналишида илмий тадқиқотлар олиб боради.

#Кун_ҳикмати
"Ҳар нарсада битта ҳикмат бор...Яхшиликда ҳам, ёмонликда ҳам... Бугун қалбингиз оғридими?
Ҳафа бўлманг... Унда ҳам битта ҳикмат бор..."

Бир ҳаким зотдан "Сизни бу оламда энг ҳайратга солган нарса нима?"деб сўрадилар.
У "Мен учун оламда энг ҳайратланарли нарса бу инсон," деб жавоб берди.
"Нега?" дедилар.
"Чунки инсон мол учун соғлигини қурбон қилади. Кейин соғлигини қайтариш учун молини қурбон қилади. Келажаги учун шунчалик қайғурадики, шу сабабли айни вақтидаги роҳатини йўқотади. Ҳеч ҳам ўлмайдигандек яшайди. Лекин ҳеч ҳам яшамагандек ўлади" деб жавоб берди.

Аччиқ овқат еганлар узоқроқ яшайдими?
Аччиқ таомни хуш кўрадиганлар учун қизиқ маълумот. Гарвард жамоаси иштирок этган тадқиқотда аччиқ овқатни деярли ҳар куни истеъмол қилганларда ўлим хавфи ҳафтасига бир мартадан кам истеъмол қилганларга нисбатан 14 фоиз паст бўлган.
Тадқиқот Хитойда 487 мингдан ортиқ катта ёшли инсон маълумотлари асосида ўтказилган. Кузатув даври ўртача 7,2 йилни ташкил этган. Аччиқ таомлар, айниқса, янги ва қуритилган қалампир истеъмоли саратон, юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларидан ўлим хавфининг пастроқ бўлиши билан ҳам боғлиқ экани қайд этилган.
Мутахассислар қалампир таркибидаги капсаицин каби биологик фаол моддалар «ёмон» холестерин ва триглицеридлар даражасига ижобий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлайди.
Бироқ муҳим жиҳат: тадқиқот аччиқ овқатнинг ўзи умрни узайтиришини исботламаган. У фақат мунтазам аччиқ овқат истеъмоли ва ўлим хавфининг пастлиги ўртасидаги боғлиқликни кўрсатган.

Forwarded from Rasmiy axborot
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi rahbari Saida Mirziyoyeva Google kompaniyasi vise-prezidenti Karan Bxatiya bilan uchrashdi. Uchrashuvda O‘zbekiston va Google o‘rtasidagi texnologik hamkorlikni yangi bosqichga olib chiqish, O‘zbekistonda YouTube monetizatsiyasini ishga tushirish masalalari muhokama qilindi.
💝 Biz so‘nggi yillarda shaxsga doir ma’lumotlarni qayta ishlash va raqamli to‘lovlar sohasidagi qonunchilikni takomillashtirdik. Buning natijasida O‘zbekistonda xalqaro to‘lov tizimlaridan erkin foydalanish uchun keng yo‘l ochilmoqda,- deydi Administratsiya rahbari.
Eng muhimi, hamkorlik startaplarni qo‘llab-quvvatlash, xakatonlar o‘tkazish, ta’lim va AI bo‘yicha mutaxassislar tayyorlash orqali mahalliy IT ekotizimini rivojlantirishga qaratilgan.
Kompaniya bilan juda ko‘p yo‘nalishda hamkorlik qilish imkoniyati bor. Oldimizda esa katta va muhim vazifalar turibdi,- deb ta'kidladi S.Mirziyoyeva.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати
«Сиз уммондаги бир томчи эмассиз. Сиз бир томчининг ичига яширинган бутун бир уммонсиз.»
Ўзингизга паст баҳо берманг. Ичингизда чексиз куч, меҳр ва салоҳият яширинган.
🍃 Telegram
«Сиз уммондаги бир томчи эмассиз. Сиз бир томчининг ичига яширинган бутун бир уммонсиз.»
🍃 Telegram
Кузда нималарни кўпроқ истеъмол қилиш керак?
Кузда қуёшли кунлар камайиши билан организмда D витаминига эҳтиёж сезилиши мумкин. Шунинг учун дастурхонда ёғли балиқ, тухум сариғи, қўзиқорин ва сут маҳсулотларига кўпроқ ўрин бериш фойдали.
Айниқса, скумбрия, лосос ва селд каби ёғли балиқлар D витаминининг яхши манбаи ҳисобланади. Ҳафтасига икки марта балиқ истеъмол қилиш рационни бойитади.
Бироқ D витамини қўшимчаларини юқори дозада ўзбошимчалик билан қабул қилиш тавсия этилмайди.

Forwarded from UzA | Расмий канал
Иқтидорли ёшлар спортга маҳалланинг ўзида сараланмоқда (видео)
Спортда катта натижага йўл баъзан катта майдондан эмас, маҳалладаги оддий мусобақадан бошланади. Гулистонда 23 та маҳаллага бириктирилган тренер-селекционерлар ёшларнинг спортга қизиқиши ва қобилиятини ўрганди. Натижада жорий йилнинг ўзида 200 га яқин ўқувчи спорт мактабига қабул қилинди.
🎥 https://youtu.be/a8AfEGCre5c
Батафсил: https://uza.uz/posts/913843
Телеграм каналларимиз

🧠 Жисмоний фаоллик эндорфинлар ажралишига ёрдам беради
Жисмоний машқлар пайтида организмда эндорфинлар — оғриқ сезилишини камайтириш ва кайфиятни яхшилашда иштирок этувчи моддалар ажралиши кучаяди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мунтазам жисмоний фаоллик нафақат эндорфинлар, балки эндоканнабиноидлар каби бошқа нейрокимёвий тизимларга ҳам таъсир қилиб, машқдан кейинги яхши кайфият ҳиссига ҳисса қўшиши мумкин.
Қизиғи, машқдан кейинги «ҳузур» ҳолатини фақат эндорфинлар билан тушунтириш тўлиқ эмас — замонавий илмий қарашларда эндоканнабиноидлар ҳам муҳим роль ўйнаши қайд этилган.