Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🫀 Юрак соҳасидаги оғриқ ўтиб кетар, деб кутманг!
«Бироз дам олсам, ўтиб кетади», деб ўйлаймиз. Аммо бу — хато! Бундай пайтда вақтни бой бериш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Айниқса, кўкрак қафасининг ўртасида босилиш, сиқилиш ёки оғриқ ҳисси, оғриқнинг бир ёки иккала қўлга, жағга, бўйинга ёки орқага тарқалиши, совуқ тер босиши, нафас қисиши, кўнгил айниши, тўсатдан ҳолсизланиш ёки бош айланиши каби аломатларга эътиборли бўлиш керак. Бундай белгилар юрак хуружидан дарак беради.
Инфаркт ҳар доим ҳам кучли кўкрак оғриғи билан намоён бўлмайди. Айрим ҳолларда оғриқ енгил кечиши ёки умуман сезилмаслиги мумкин. Барча белгиларнинг бир вақтда пайдо бўлиши ҳам шарт эмас.
Шундай белгилар кузатилса, вақтни бой берманг! Айниқса, аломатлар янги пайдо бўлган ёки одатдагидан фарқ қилса, дарҳол 103 рақамига қўнғироқ қилинг.Ўзингиз машина ҳайдаб шифохонага боришга уринманг.
📌 Бу постни соғлиғини эртага қолдираётган яқинларингизга ҳам юборинг.
🍃 Telegram

🏥 Қайси тиббий хизматлар бепул?
Саломатлигингиз билан боғлиқ муаммо туғилганда барча тиббий хизматлар учун пул тўлаш шарт эмас. Давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар белгиланган тартиб асосида бепул кўрсатилади.
Улар жумласига оилавий шифокор ва ҳамшира кўриги, профилактик текширувлар, миллий эмлаш тақвими бўйича эмлашлар, ҳомиладорларни тиббий кузатиш ҳамда шошилинч тиббий ёрдам киради.
Шунингдек, оилавий шифокор йўлланмаси асосида тор соҳа мутахассислари қабули, зарур лаборатор ва инструментал текширувлар, тиббий кўрсатма бўлганда шифохонада даволаниш ҳам кафолатланган хизматлар доирасида амалга оширилади. Айрим дори воситаларини электрон рецепт асосида бепул олиш ҳам мумкин.
Бепул хизматлардан фойдаланиш учун яшаш жойингиздаги оилавий поликлиникага мурожаат қилинг. Шифокор заруратга қараб, тегишли мутахассис ёки текширувларга йўлланма беради.
Хизматлардан фойдаланиш шартлари, йўлланма талаблари тиббий ёрдам турига қараб фарқ қилиши мумкин.
📌 Бу постни яқинларингизга ҳам юборинг.