“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун”
Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида соғломлаштириш акцияси ўтказилди.
Ушбу тадбирлар доирасида камбағал оилалар ва уларнинг аъзоларини соғломлаштириш мақсадида вилоят тиббиёт муассасаларининг тор ихтисослашган мутахассислари иштирокида тиббий кўрик ташкил этилди. Шу билан бир қаторда, “Соғлом турмуш тарзи”ни тарғиб қилишга қаратилган кенг қамровли маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилди.
Тиббий кўриклар якунлари бўйича саломатлигида жиддий муаммолар аниқланган фуқаролар шаҳар ва вилоят шифохоналарига стационар даволаниш учун йўналтирилди. Назорат ва мунтазам кузатув талаб этиладиган беморларга эса амбулатор шароитда даволаниш бўйича тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
📲Telegram |facebook|Faceboo

Фарҳод маҳалласи аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Ховос туманининг Фарҳод маҳалласи аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик давомида гинеколог, невролог, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, онколог, пульмонолог каби мутахассислар томонидан тиббий кўрик, ЭКГ ва УЗИ текширувлари амалга оширилди.
Текширувлар давомида асосан кексалар, ҳомиладор аёллар, болалар ҳамда юрак-қон томир, қандли диабет, ўпка, буйрак ва сурункали касалликларга чалинган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди.
Республика ишчи гуруҳи вакиллари жараёнларда иштирок этиб, Ховос туман тиббиётидаги ислоҳотлар, муаммолар ва келгусидаги режалар юзасидан мулоқот олиб боришди. Аниқланган касалликлар бўйича аҳолини соғломлаштириш режалари ишлаб чиқилди. Оила шифокорлари ва патронаж ҳамшираларга аҳоли саломатлигини кузатиб бориш бўйича вазифалар юклатилди.
Шунингдек, мутахассислар соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг аҳамияти ҳақида аҳолига тавсиялар беришди.

Сирдарё туманида аҳоли учун кенг қамровли тиббий кўрик ўтказилди
Сирдарё туманининг Интилиш, Оқйўл ва Илғор маҳаллалари аҳолиси учун кенг қамровли ва чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Ушбу тадбир Интилиш маҳалласидаги «Зиё нур» маданият марказида ўтказилиб, аҳолининг саломатлигини мунтазам равишда назорат қилиш ва касалликларни эрта аниқлаш мақсадида амалга оширилди.
Тиббий кўрик Республика ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир давомида 500 нафардан зиёд маҳаллий аҳолига тиббий хизматлар кўрсатилиб, уларнинг умумий саломатлик ҳолати текширилди.
Кўрик натижаларига кўра, бир қатор фуқаролар аниқланган касалликлар бўйича туман ва вилоят даражасидаги шифохоналарга даволаниш учун йўлланмалар тақдим этилди.
Мазкур саъй-ҳаракатлар аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш билан бирга, уларнинг ижтимоий барқарорлиги ва турмуш даражасини оширишга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.