🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#кун_ҳикмати


"Энг яхши одам сени ҳаргиз унутмайдиган одамдир, чунки у сени Аллоҳ учун яхши кўради."



📲Telegram |facebook|Faceboo
#ДушанбаСтрессгаҚаршиКураш

🎯 Иш ҳафтасига қайтиш хавотири – нормал ҳолатми?

Душанба тонгидан бош оғриғи, уйқу йўқ, руҳиятда оғирлик? Бу – иш ҳафтасига қайтиш хавотири, кўпчиликда учрайди.

🔹 Янги вазифалар
🔹 Йиғилишлар
🔹 Муддатлар (дедлайнлар)
🔹 Ҳал қилиниши керак бўлган масалалар…


Буларнинг барчаси руҳиятда босим пайдо қилади.

📌 Нима қилиш мумкин?

✔️ Якшанбада эртароқ ухлаш
✔️ Душанбани енгилроқ вазифалар билан бошлаш
✔️ Медитация, юриш ёки секин мусиқа
✔️ Режа тузиш – хаосни назоратга олади
✔️ Ўзингизга вақт ажратинг
(ҳеч бўлмаса 15 дақиқа)

Энг муҳими: ўзингизни қийналганингиз учун айбдор ҳис қилманг. Ҳар бир организмга мослашиш учун вақт керак. Ҳафтани осонроқ бошлаш – санъат. 🎨

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туман ҳокими тиббий хизмат сифати билан танишди

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова бугун 10-сонли оилавий поликлиникада бўлди.

Ташриф давомида тиббий муассасада аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати, мавжуд шароитлар ҳамда тиббий жиҳозларнинг ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, соҳада амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари, жумладан, Dmed тизими орқали юритилаётган электрон ҳужжат айланиши, беморлар билан ишлашдаги қулайликлар бўйича масъулларнинг ахбороти тингланди.

Туман раҳбари фуқароларга қулай ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#кун_ҳикмати


«Ёмонлик қилган бўлсанг қўрқ, чунки у уруғдир. Аллоҳ уни ундириб, бир куни қаршингдан чиқаради.»


✍🏻Мавлоно Румий



📲Telegram |facebook|Faceboo
🍽 #Сешанба_туз_ва_шакарга_чеклов_куни! 🍬🧂

Ортиқча туз қон босмини осишига сабаб бўладими?


Ҳа, ортиқча туз истеъмоли қон босимининг ошишига (гипертонияга) сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолат илм-фан томонидан тасдиқланган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) ҳам бунга алоҳида эътибор қаратади.

Бу қандай содир бўлади?
🧂 Туз (натрий) танада сувни ушлаб қолиш хусусиятига эга. Агар танада ортиқча туз йиғилса:
Қон томирлардаги суюқлик миқдори ортади.Бу эса қон босими ошишига олиб келади

Юрак ва қон томирларига юклама кучаяди

Натижада:
✅ Юрак хасталиклари хавфи ортади
✅ Инсульт (мия қон айланиши бузилиши) эҳтимоли ошади
✅ Буйраклар иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади

Шунинг учун ҳам кунлик туз миқдорини 5 граммдан оширмаслик (тахминан 1 чой қошиқ)

Шўр таомлар, консервалар ва тайёр маҳсулотлар истеъмолини камайтириш кейрак.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Шакар терининг тез қаришига сабаб бўлади

Ҳа, ортиқча шакар истеъмоли терининг тез қаришига олиб келиши мумкин — бу илмий жиҳатдан исботланган ҳолат.

Бу қандай амалга ошади?
🍬 Гликозиллаш (glycation) деб аталувчи жараён орқали, ортиқча шакар қондаги оқсил молекулалари (айниқса, коллаген ва эластин) билан бирикиб, AGEs (Advanced Glycation End Products – гликозилланган моддалар) деб аталувчи зарарли бирикмаларни ҳосил қилади.

🧪 Инсон терисининг коллаген ва эластин структурасини бузади. Натижада терининг таранглиги ва эластиклиги йўқолади. Сизга ёқмайдиган ажинлар тез пайдо бўлади. Бу эса, терининг қайта тикланиш жараёни секинлаштиради.

Хуллас❌ Ерта қаришга сабаб бўлади.

Шунинг учун ҳам
✅ Қанд ва ширинликларни меъёрда истеъмол қилиш
✅ Шакар ўрнига мева ёки табиий ширинликлардан фойдаланиш
✅ Коллагенни сақлаш учун C витамини ва антиоксидантларга бой овқа
тланиш инсон саломатлигини сақлашга анчайин ёрддам беради.

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тизим ишламаса, рақам фойда бермайди

Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасида Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раислигида соғлиқни сақлаш соҳасида жорий этилган “90 кунлик чора-тадбирлар” ижросига бағишланган видеоконференция шаклида кенгайтирилган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоятнинг барча даражадаги тиббиёт муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда молия идоралари вакиллари иштирок этди.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Тиббиётдаги муаммолар танқидий таҳлил қилинди

Жорий йилнинг 26-май куни Гулистон шаҳри ҳокими Жамолиддин Ходжиманов раислигида «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти» дастури доирасида тиббиёт соҳасидаги кўрсаткичлар, кўрсатилаётган хизматлар ва аниқланган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулла Эргашевнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда таъкидлаб ўтилган ҳолатлар, жумладан, ҳозирги кунда кадрлар билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, тиббий кўрик учун келган беморларда узоқ навбат кутиш ҳолатлари, поликлиникаларда қоғозбозлик сақланиб қолгани, аҳоли билан профилактик ишлар олиб борилмаётгани, гигиена ва тиббий стандартларга жавоб бермайдиган ҳолатлар ҳамон учраётгани кескин танқид қилинди.

Кўрсатиб ўтилган камчиликлар ва уларнинг бартараф этилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб
, ижроси назоратга олинди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун 1,5 баробар миқдорда ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда

Бугунги кунда иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлигини йилига 120 соатдан ошириш мумкин эмаслиги ҳамда иш вақтидан ташқари иш учун ходимга камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги ушбу механизмнинг иш берувчилар ўртасида кенг оммалашмаганига сабаб бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фраксиясининг йиғилишида мазкур масалар кўрилган. Яъни «Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш ва унинг давомийлигини соддалаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси билан мавжуд 120 соатлик чекловни олиб ташлаш ва қўшимча иш учун 1,5 баробар миқдорда ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#кун_ҳикмати


“Гулдек гўзал бўл, аммо унинг тикани каби золим бўлма. Сўзласанг шундай бир сўз дегинки, ё яшасин, ё ўлсин, аммо асло яраланмасин!” 🍀

✍️
Шамс Табризий



📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон саломатлиги — устувор вазифа


Ҳозирги кунда юртимизда инсон саломатлигини сақлаш ва тиббиёт тизимини замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш йўлида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2025 йил 19 майдаги ПФ–88 ва ПҚ–185-сонли ҳужжатлари ушбу соҳадаги асосий ўзгаришлар ва янгиланишларни белгилаб берди.

Бу қарорларни амалга ошириш мақсадида Гулистон туманида ҳам тиббиёт соҳасида ислоҳотларга оид муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни туман ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жураев бошқарди. Унда тиббиёт бирлашмаси вакиллари, шифокорлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор вазифалар, тиббиёт муассасаларидаги шароитлар, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва қамровини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


📲Telegram |facebook|Faceboo
#СоғломҲаёт

🛑 Чоршанба – “Тамакига қарши кураш" куни

Яқинда олиб борилган тадқиқотларга кўра, тамакининг ҳатто турган битган қисмида ҳам зарарли моддалар сақланиб қолади. Бу моддалар нафас йўлларига салбий таъсир кўрсатиб, саломатликда хавотирли муаммоларга олиб келиши мумкин. Тамакини камайтириш ёки тўлиқ тарк этиш — соғлиқ учун энг тўғри қарордир!

Чунки тамаки чекиш ўпка ва нафас йўллари касалликларига, хусусан, ўпка рак, бронхит ва ўпка сирозига сабаб бўлади. Шунингдек, юрак хуружи, инсульт ва қон босимининг ошишига ҳам олиб келади.

Шундай экан, тамаки истеъмол қилишдан олдин ўз соғлиғингиз ҳақида ўйланинг ва тамакидан воз кечинг! 🚭

Бу нафақат сизга, балки атрофингиздаги одамлар саломатлиги учун ҳам жуда фойдали. Соғлом ҳаёт тамакисиз кунлардан бошланади. Акс ҳолда кеч бўлади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
🩺 Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ўрнига — янги тизим!

🔹 2025 йил 19 май куни Президентнинг “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-185-сон) қабул қилинди.

📆 Унга кўра,

🔸 2025 йил 1 июлдан — 15 та туман (шаҳар)да,
🔸 2026 йил 1 январдан — Самарқанд вилоятида
тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели жорий этилади.

🏛 Бунинг доирасида:
✅ Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

📌 Янгича тизимнинг асосий мақсадлари:
— оилавий поликлиникаларда хизматлар сифатини ошириш;
— тиббиёт ходимларининг малакасини ва иш ҳақини яхшилаш.


🧩 Бўлимлар фаолияти доирасида:
— марказий поликлиникалар — маслаҳат-диагностика бўлинмасига айлантирилади;
— тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлиги асосида баҳоланади ва рағбатлантирилади.

📎 Бу — жойларда тиббий хизматларни сифатли ташкил этишга қаратилган муҳим қадамдир.


📲Telegram |facebook|Faceboo
#кун_ҳикмати

"Ҳаёти давомида бир марта ҳам севилмаган инсон- умрида ғалаба қозонмаган қўмондонга ўхшайди..."


📲Telegram |facebook|Faceboo
🥦 Пайшанба — Соғлом овқатланиш куни! 🥗


Тўғри ва соғлом овқатланиш инсон организми учун жуда фойдали. У нафaқат тана вазнини назорат қилишга, балки кўплаб касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради:

✅ Юрак-қон томир касалликларининг олди олинади
✅ Қандли диабет хавфи камаяди
✅ Иммунитет мустаҳкамланади
✅ Энергия ва кайфият яхшиланади
✅ Ошқозон-ичак тизими яхши ишлайди


🚫 Фастфуд, ортиқча шакар ва туз — сизга дўст эмас!
🥗 Табиий, тоза ва бой овқатлар — ҳақиқий танангиз дўсти.

📌 Бугундан бошлаб рационингизга мева, сабзавот, тоза сув ва фойдали маҳсулотларни қўшинг. Соғлом ҳаётга қадам ташланг!


📲Telegram |facebook|Faceboo
📰 Носоғлом овқатланиш юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқаради


Мутахассислар таъкидлашича, фаст-фуд, ширинлик, ортиқча туз ва ёғли маҳсулотлар инсон организми учун катта хавф туғдирибгина қолмай, юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқаради.

▫️Юрак-қон томир касалликлари
▫️Қандли диабет (2-тур)
▫️Семизлик
▫️Ошқозон-ичак муаммолари
▫️Онкологик касалликлар
нотўғри овқатланиш ва камҳаракатлик натижасида келиб чиқади.


Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш ушбу касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Имкон қадар инсон саломатлигига хавф туғдирувчи одатлардан воз кечинг. Бу эса соғ-саломат, узоқ умр кечиришингиз учун ўта муҳим.


📲Telegram |facebook|Faceboo
#ракурс

Сизга бир бўлак нон, бир ҳовуч сув ва танангизни беркитиб турадиган битта кийим етади!!!

Бир денгизчи Тинч уммонида адашиб, йигирма бир кун қолиб кетди. Қутулгач, одамлар ундан: “Бу ҳодисадан ўзингизга қандай ўрнак олдингиз?” деб сўрашди. “Ичишга озгина сувингиз, очликдан сақланишга етарли овқатингиз бўлса, ҳеч қачон ношукрлик қилмаслигингиз лозим экан”, деб жавоб қилди у.

Донишмандлардан бири: “Ҳаётнинг ҳаммаси бир луқма таом ва бир ютум сувдан иборат, қолгани ортиқчадир”, деган экан.

Жонатан Свифт: “Оламдаги энг яхши шифокорлар доктор меъёр, доктор хотиржам ва доктор хушчақчақлардир. Хотиржам ва хурсанд ҳолатда озгина таом ейиш фойдали муолажа бўлиб, у ҳақда гапирмаса ҳам бўлаверади”.

Чунки ортиқча оғирлик одамни сурункали касалликка чалинтиради, қорин солиш зийракликни кетказади. Хотиржамлик эса эса юрак учун фойда ва руҳ учун байрамдир. Хушчақчақлик нақд сурур ва фойдали озуқадир.

📚 “Ўкинма” китобидан.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Сунъий интеллект ташхис қўйишда шифокорлардан устун келмоқда

Гарвард ва Стэнфорд олимлари тадқиқотига кўра, сунъий интеллект тизимлари шифокорларга нисбатан ташхисда юқори аниқликка эга.

Бу айниқса фавқулодда ҳолатларда яққол намоён бўлмоқда.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда


Сирдарёда “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида “Саломатлик ойи” акцияси ўтказилди.


📲Telegram |facebook|Facebook
Ширин шаҳрида тиббиёт ходимлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди

Ширин шаҳрида шаҳар ҳокими Ниёз Хазратқулов ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари иштирокида очиқ мулоқот шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, тиббиёт ходимлари малакасини юксалтириш, соҳа муассасаларида яратилаётган замонавий шароитлар ҳамда давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида тиббиёт ходимларининг мавжуд муаммолари ва таклифлари тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича фикр ва таклифлар билдирилди.

📲Telegram |facebook|Faceboo