🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Соғлиқни сақлашда рақамлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раислигида Сирдарё туманида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш юзасидан ўтказилган танқидий таҳлилий йиғилишда берилган топшириқ асосида Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялари йўналиши мутахассислари, вилоят рақамлаштириш бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда UZINFOCOM ва тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, хусусан, DMed тизимини самарали жорий этиш, беморлар ҳақидаги маълумотларни тизимга тўғри ва тўлиқ киритиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, соҳадаги мутахассисларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Семинар давомида рақамлаштириш жараёнидаги мавжуд муаммолар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб олинди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Юксак фазилат эгаси


"...Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида Ҳайдаржон Саломов Устоз шифокор, ибратли, меҳрибон ва жонкуяр раҳбар сифатида қадрланади. У киши Янги Ўзбекистоннинг "Ибратли раҳбари" номинацияси бўйича 1-даражали диплом билан тақдирлангани ҳам — ана шу меҳнат ва садоқатнинг юксак баҳосидир.

Қадр топган инсоннинг қадри ҳамиша юксак бўлади. Умри нурли ва баракали кечади. Устоз шифокор Ҳайдаржон Норбоевичга сиҳат-саломатлик, тинчлик, янада улкан зафарлар тилаймиз."

Батафсил ўқиш учун👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
#кун_ҳикмати

"Инсоннинг қалби қанчалик паст бўлса, бурни шунчалик осмонга кўтарилади. У қалби етмаган жойга бурни билан интилади."

✍️Умар Ҳайём



📲Telegram |facebook|Faceboo
🚶‍♂️ Жума — Пиёда юриш куни! 🚶‍♀️

Пиёда юринг — саломатлик сари қадам ташланг


"... Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фуқароларни фаол ҳаёт тарзига чорловчи юриш марафонлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда, — дейди Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Акромжон Азизқулов. — Чунки пиёда юриш — энг осон, қулай ва фойдали жисмоний фаоллик туридир. У мушакларни мустаҳкамлайди, қон айланишини яхшилайди, суякларни чидамли қилади, руҳий барқарорликни таъминлайди.

Гиппократ айтиб ўтганидек: «Пиёда юриш — инсон учун энг яхши даво воситаси». Бу оддий, аммо самарали машқ орқали саломатликни мустаҳкамлаш, стрессни енгиш, уйқуни яхшилаш ва кайфиятни кўтариш мумкин.

Пиёда юришни кундалик одатга айлантириш осон. Смартфон иловалари орқали босиб ўтилган масофа, сарфланган калориялар ва юрак уриш тезлигини кузатиш мумкин. Қулай пойабзал, мусаффо ҳаво, яхши мусиқа ёки самимий суҳбатдош бу машғулотни янада ёқимли қилади..."

Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарёда онкогинекологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича семинар ўтказилди

"...Давлат раҳбарининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида акушер-гинеколог, онколог, онкогинекологлар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда 30, 40 ва 50 ёшдаги аёллар ўртасида сўнгги йилларда долзарб муаммога айланган бачадон бўйни саратони (ББС), шунингдек, 30 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёллар орасида кенг тарқалган кўкрак бези саратони (КБС) бўйича скрининг текширувларини ташкил этиш ва рақамлаштириш жараёнлари, жумладан, “Скрининг-регистр” электрон платформасидан фойдаланиш тартиблари кенг муҳокама қилинди..."


Батафсил ўқиш учун👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

❗️Хусусий клиника очмоқчимисиз?

⏩Бизнинг консалтинг хизматимиз клиникани ташкил этиш жараёнида сизга тўлиқ ҳуқуқий ва ташкилий кўмак беради.

📞 Батафсил маълумот учун 1369 қисқа рақамига мурожаат қилинг.

Ислоҳотларингиз биз билан бошланади

📲Telegram |facebook|Faceboo
#мен_излаган_ҳақиқатлар


"Оқ кўнгил одам ҳаммани дўст деб ўйлайди.
Ичи қора ҳаммадан душман ахтаради."


✍️Ўткир Ҳошимов


📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_АКЦИЯ!

“Бор меҳримиз сенга, болажон!” донорлик акцияси

Азиз юртдошлар!

“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказиладиган беғараз донорлик акциясига таклиф этамиз.

🔹 Акция 2-13 июнь кунлари (дам олиш кунлари бундан мустасно) соат 9:00 дан – 16:00 гача Сирдарё вилоят қон қуйиш станциясида ўтказилади.

📍Манзил: Гулистон шахар И Каримов 12-уй Сирдарё вилоят қон қуйиш станцияси

🟢Мўлжал: “9-мактаб ” рўпараси

“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган тадбирнинг мақсади Донорлик акцияси

✔️18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
✔️1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
✔️Сариқ (Гепатит) касаллигига чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун — 6, 7 ва 8 июн кунлари дам олиш деб эълон қилинди.

📲
Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Самимий одам ёмонликларини яширганидек, яхшиликларини ҳам яширадиган кишидир
."



📲Telegram |facebook|Faceboo
🚬31 Май - Халқаро чекишга қарши курашиш куни!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 1988 йилда 31 майни Халқаро чекишга қарши курашиш куни деб эълон қилган.

🚭 Тамаки — нафақат чекувчининг, балки унинг атрофидагиларнинг ҳам соғлиғига жиддий зарар етказади.

❗️Статистикага кўра, дунёда ҳар йили 8 миллионга яқин одам айнан чекиш оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Уларнинг 1 миллиондан ортиғи пассив чекувчилар — яъни ўзи чекмайдиган, лекин чекадиганлар атрофида яшайдиган инсонлар.

🫁 Тамаки нафас йўллари, юрак, жигар, ошқозон, ҳатто мия фаолиятига ҳам путур етказади. Чекиш – ўз қўлингиз билан соғлиғингиздан воз кечиш демакдир.

💡 Эсингизда бўлсин: чекишни ташлашга ҳеч қачон кеч эмас! Ҳар бир чекилмаган сигарет – соғломроқ келажак сари қўйган қадамдир.


Бугун – биринчи қадамни қўйинг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти учун тамакидан воз кечинг!

📲Telegram |facebook|Faceboo