🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида тиббий кўрик ташкил этилди

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг ташаббуси ва топшириғига мувофиқ, Ховос туманида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд аҳоли саломатлигини назорат қилиш мақсадида навбатдаги кенг қамровли тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу тадбир “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида Қаҳрамон маҳалласида жойлашган 36-сонли оилавий поликлиника ҳудудида ўтказилди. Тадбирда Сирдарё вилояти ва Ховос туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирок этди.

Кўрик доирасида аҳолига УЗИ (ультратовушли диагностика), лаборатория таҳлиллари, электрокардиограмма (ЭКГ), кўчма рентген хизмати, шунингдек, махсус офтальмологик автобус орқали кўз текшируви хизматлари бепул тақдим этилди.

Батафсил ўқиш учун👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Ховос_туманида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида тиббий кўрик ташкил этилди

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим

🔴 Инсон — умид билан тирик. Мурғак қалблардаги беғубор орзулар эса келажак мақсадларга пойдевор.

👨‍👩‍👦‍👦 Бироқ жажжи вужудлардаги оғир хасталик ниятлар ижобати учун тўсиқ бўлмаслиги керак. Зеро, ҳар бир бола соғлом ва бахтиёр яшашга ҳақли!

✊ Биргаликда ҳар бир мурғак қалб учун курашайлик!

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.
"

✍️ Мавлоно Румий



📲Telegram |facebook|Faceboo
#арафа

Ўтиб бораётган муборак кунлар,
Аллохнинг рахмати ёғилмиш тунлар.
Кўзларда ёш ила тилаймиз тилак,
Арафа кунингиз бўлсин муборак!


📲Telegram |facebook|Faceboo
🇯🇵 Япониялик олимлар барчага мос келувчи сунъий қон яратди

У муддати ўтган донор қонидан олинган гемоглобиндан ишлаб чиқарилади. Бундай гемоглобин ҳимоя қобиғи билан ўралган ва вируслардан холи бўлади. Антигенлар йўқлиги сабабли, у барча қон гуруҳлари учун мос келади.

Қоннинг клиник синовлари 2022 йилда бошланган ва ҳозирга қадар ҳеч қандай ножўя таъсири аниқланмаган. Уни 2030 йилда оммавий фойдаланишга чиқариш кутилмоқда.

Сунъий қоннинг яна бир хусусияти – уни хона ҳароратида икки йилгача сақлаш мумкин.

📲Telegram |facebook|Faceboo
📢 Нега хитойликлар ёзда ҳам илиқ сув ичишади?

Хитойликлар анъанавий тиббиёт ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ сабабларга кўра, ёз фаслида ҳам илиқ сув истеъмол қилишади.

Илиқ сув ошқозонни асрайди, тана мувозанатини сақлайди, ҳазмни енгиллаштиради ва иммунитетни мустаҳкамлайди. У танани уйғотади, токсинлар ва зарарли моддаларни чиқаришга, балғамни кўчиришга ва инфекцияларнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу эса органлар фаолиятининг узоқ ва самарали ишлаши, инсоннинг соғлом ва ёш кўринишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, Хитой маданиятида илиқ сув меҳмондўстлик ва ҳурмат рамзи сифатида қаралади. Меҳмонларга илиқ сув таклиф этиш — эътибор ва ҳурматнинг белгиси саналади.


📲Telegram |facebook|Faceboo
❗️ТАЙИНЛОВ

🔴 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Маманазаров Ёрбек Шодикулович Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


🏢 Ё.Маманазаров 2000 йил Тожикистон давлат тиббиёт университети Хўжанд филиалини тамомлаган.

📌 Меҳнат фаолияти давомида Сирдарё вилоят кардиология диспансери шифокори, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўлим бошлиғи, Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари каби лавозимларда ишлаган.

➡️ Ё.Маманазаров тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти минтақавий филиали реанимация бўлими мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM