🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#ДушанбаСтрессгаҚаршиКураш

🧠 Бош оғриғи, уйқусизлик, руҳий оғирлик... Нима қилиш керак?

Ҳаётда шундай кунлар бўладики, ҳамма нарса оғир туюлади: бош оғрийди, уйқу қочади, руҳият эзилади. Бу ҳолатлар табиий. Лекин уларни енгиш мумкин. Қандай қилиб?

✨ 1. Танангизни тингланг. Баъзан оғриқ ва чарчоқ — танангизнинг "дам ол" деган сигнали бўлади. Унга қулоқ тутинг.
🌿 2. Тоза ҳавода юринг. Қисқа сайр мияни очади, стрессни камайтиради.
🧘‍♂️ 3. Ҳисларингизни қабул қилинг. Ўзингизни ёмон ҳис қилиш — заифлик эмас, инсонийлик аломати. Ҳислардан қочманг, уларни тушунишга ҳаракат қилинг.
📵 4. Телефондан бироз узилинг. Ортиқча маълумот оқими мияни чарчатади. Бироз вақтни тиничликда ўтказинг.
🤍 5. Ёқин инсон билан гаплашинг. Сизга эшитишга тайёр одам бор — бунинг ўзи катта мадад.


Аста-секинлик билан, ўзингизга меҳр билан муносабатда бўлсангиз, бу оғир ҳолатдан чиқиш йўлини топасиз. Энг муҳими — ёлғиз эмассиз. 🫂

📲Telegram |facebook|Faceboo
Айни пайтда Эркинжон Турдимов тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишлар, хусусан, соҳани рақамлаштириш ва тиббиёт муассасаларидаги ҳолатларни масъуллар иштирокида муҳокама этмоқда...

📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарёда “DMED” тизими ва оналикни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама этилди

".....Сирдарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокимининг вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида видеоконференция шаклида ишчи йиғилиш ўтказилди. Унда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, айниқса “DMED” ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хавфли ҳолатларни барвақт аниқлаш ҳамда перинатал хизматлар сифатини оширишга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш жараёнлари етарли даражада йўлга қўйилмагани танқид остига олинди. Жумладан, Сирдарё туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника, 30 ва 32-сонли оилавий поликлиникалар ҳамда Ўзбекистон маҳалласидаги оилавий шифокорлик пунктида беморлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва аниқ киритишда масъулиятсизлик ҳолатлари кузатилгани қайд этилди..."

Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Яхши дарахтни соясида тананг яйрайди, яхши инсоннинг соясида эса қалбинг яйрайди."



📲
Telegram |facebook|Faceboo
Кўчада сайр қилиш сурункали оғриқни енгиллаштириши мумкин

Табиат қўйнида сайр қилиш сурункали бел оғриғига дучор бўлганларга енгиллик бериши мумкин. Плимут ва Эксетер университетлари тадқиқотчилари 5 йилдан 38 йилгача оғриқдан азият чеккан 10 нафар кишини сўроқ қилиб, шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари The Journal of Pain журналида чоп этилди.

Иштирокчилар табиатда бўлиш оғриқдан чалғиш, ташвишни камайтириш ва ижтимоий ҳисни оширишга ёрдам беришини таъкидлашди.

Парклар ва қирғоқлар спорт залларига нисбатан камроқ стресс ва кўпроқ завқ бағишлайди. Аммо айримлар нотекис ер ва ўтириш жойларининг йўқлигидан норози бўлди.

Олимлар табиатнинг реабилитациядаги аҳамиятини ҳисобга олиш, шаҳар муҳитини оғриқли беморларга мослаштириш ва уйдан чиқа олмайдиганлар учун виртуал табиат муҳитини яратишни таклиф этмоқда.

Табиий муҳит билан алоқа — сурункали оғриқка чалинганлар учун ҳаёт сифатини яхшилашнинг арзон ва хавфсиз усулидир.

📲Telegram |facebook|Faceboo
🍽 #Сешанба_туз_ва_шакарга_чеклов_куни 🍬🧂

Туз ва шакар: фойдасидан кўра зарари кўп

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) ва тиббий мутахассислар таъкидлашича, туз ва шакар организм учун зарур моддалар бўлса-да, уларнинг меъёрдан ортиқ истеъмоли соғлиққа жиддий таҳдид солади.

Тузнинг тавсия этилган кунлик меъёри 5 граммдан ошмаслиги керак. Аммо кўпчиликда бу кўрсаткич икки баробардан кўпроқ бўлиб, гипертония, юрак хасталиклари ва буйрак муаммоларига олиб келиши мумкин.

-Шакарга келсак, кунлик калориянинг 5–10 фоизидан ортиқ қўшимча шакар қабул қилиш ортиқча вазн, 2-тур қандли диабет ва иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлади. Шунингдек, тишда кариес хавфини ҳам оширади,-дейди соғлом турмуш тарғиботчиси Гулбаҳор Ҳусанова,

Мутахассислар аҳолини кундалик овқатда туз ва шакар миқдорини чегаралашга, уларни табиий маҳсулотлар билан алмаштиришга ва ишлов берилган озиқ-овқатларни чеклашга чақирмоқда.

Тўғри овқатланиш — соғлом ҳаёт кафолати.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Долзарб

❗️“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури қандай мақсад ва вазифаларни қамраб олган?


Юртимизда амалга оширилаётган тиббиёт ислоҳотлари янги босқичга кўтарилмоқда. Буни бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этирилаётган “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури ижроси доирасидаги саъй-ҳаракатлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

❓Хўш, ушбу дастур қандай мақсад ва вазифаларни қамраб олган?

➡️ БАТАФСИЛ.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Дори бепул, тартиб оддий!

Реимбурсация дастури бўйича сурункали касаллиги бор беморлар шифокор берган электрон рецепт асосида дорини бепул олишлари мумкин. Бу имконият давлат томонидан молиялаштирилаётган реимбурсация дастури орқали амалга оширилади.

Қандай фойдаланилади?
✅ 1. Шифокорга боринг — текширувдан ўтинг, электрон рецепт расмийлаштирилади.
✅ 2. QR-кодли рецепт олинг — уни ўзингиз ёки яқинларингизга берилади.
✅ 3. Дорихонага боринг — реимбурсация тизимига уланган дорихонага мурожаат қилинг.
✅ 4. Рецепт текширилади — барча маълумот автоматик кўринади.
✅ 5. Дорини олинг — рецепт асосида дори воситаси бепул берилади.


📌 Эслатма: Рецепт ҳар ой янгиланади. Ҳар ой шифокорга бориб, янги рецепт олинг.

📞 Саволлар учун Call-марказ: 1149
📍 Яқин поликлиника ва дорихоналарга мурожаат қилинг.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирининг 121-сонли буйруғи талаблари ижроси ўрганилди

Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда белгиланган қонунчилик талабларига амал қилиниши юзасидан мониторинг ўтказилди. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирининг 121-сонли буйруғи талабларига мувофиқ, даволовчи шифокор томонидан дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи (ХПН) бўйича рецепт расмийлаштирилиши мажбурий этиб белгиланган.

Мониторинг жараёнида шифокорлар томонидан рецептлар қоғоз шаклидаги бланка ёки электрон рецепт кўринишида, ХПН асосида тайинланаётгани ва ушбу талабларга амалда риоя этилаётгани ўрганилди.


Батафсил📹

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞  “DMED” тизими ва оналикни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама этилди.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарёлик жарроҳ қуёшдан даромад олмоқда

".....Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида истиқомат қилувчи Алишер Эркабоев бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида Бахмал маҳалласидаги ерга 49 киловатт, Зарбдор маҳалласидаги хонадонига эса 35 киловатт - жами 86 киловатт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатди. Натижада у фақатгина май ойида 12 миллион 500 минг сўмлик ортиқча электр энергиясини миллий тармоққа сотиб, қўшимча даромад олди..."

Эътиборли жиҳати шундаки, Алишер Эркабоев – жарроҳ. У Президентимизнинг энергия тежамкор технологияларни жорий этишга қаратилган қарорларини ўқиб, унда белгиланган имтиёзлардан илҳомланган ҳолда бу ташаббусни амалга оширди.

Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Дарахтдан мева кутсанг шохини синдирма, инсондан умид кутсанг қалбини синдирма."




📲
Telegram |facebook|Faceboo