🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирининг 121-сонли буйруғи талаблари ижроси ўрганилди

Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда белгиланган қонунчилик талабларига амал қилиниши юзасидан мониторинг ўтказилди. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирининг 121-сонли буйруғи талабларига мувофиқ, даволовчи шифокор томонидан дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи (ХПН) бўйича рецепт расмийлаштирилиши мажбурий этиб белгиланган.

Мониторинг жараёнида шифокорлар томонидан рецептлар қоғоз шаклидаги бланка ёки электрон рецепт кўринишида, ХПН асосида тайинланаётгани ва ушбу талабларга амалда риоя этилаётгани ўрганилди.


Батафсил📹

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞  “DMED” тизими ва оналикни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама этилди.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарёлик жарроҳ қуёшдан даромад олмоқда

".....Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида истиқомат қилувчи Алишер Эркабоев бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида Бахмал маҳалласидаги ерга 49 киловатт, Зарбдор маҳалласидаги хонадонига эса 35 киловатт - жами 86 киловатт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатди. Натижада у фақатгина май ойида 12 миллион 500 минг сўмлик ортиқча электр энергиясини миллий тармоққа сотиб, қўшимча даромад олди..."

Эътиборли жиҳати шундаки, Алишер Эркабоев – жарроҳ. У Президентимизнинг энергия тежамкор технологияларни жорий этишга қаратилган қарорларини ўқиб, унда белгиланган имтиёзлардан илҳомланган ҳолда бу ташаббусни амалга оширди.

Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Дарахтдан мева кутсанг шохини синдирма, инсондан умид кутсанг қалбини синдирма."




📲
Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

Кимларга югуриш мумкин эмас?


Югуриш – саломатликни сақлашда самарали усул бўлиб, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди, вазнни назорат қилади ва мушакларни фаоллаштиради. Бироқ баъзи ҳолатларда югуриш тавсия этилмайди.

▫️Юрак хасталиклари: Кардиомиопатия, миокард инфаркти, ўткир коронар синдром, юрак нуқсонлари, миокардит ва аритмия каби касалликларда югуриш мумкин эмас. Бу ҳолатларда жисмоний фаолликни шифокор назоратида, секин-аста ошириш керак.
▫️Назоратсиз гипертония: Қон босими барқарорлашмагунча югуриш тавсия этилмайди.
▫️Тромбоз ва ўпка эмболияси: Югуриш қон оқимини кескин тезлаштириб, ҳолатни оғирлаштириши мумкин.
▫️Бўғим ва суяк муаммолари: Артрит, диск чурраси, остеоартрит, умуртқада беқарорлик ва яқиндаги жароҳатлар югуришга қарши кўрсатма ҳисобланади.
▫️Нафас олиш касалликлари: Ўпка фаолияти кескин пасайган беморлар учун югуриш хавфли бўлиши мумкин.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Ҳомиладор аёллар ва диабетиклар югуриши мумкинми?

Агар қарши кўрсатма бўлмаса, ҳафтасига 150 дақиқагача югуриш мумкин, аммо олдин шифокор билан маслаҳатлашиш шарт.

Қандли диабет: Қанд миқдорини назорат қилиш керак. Паст тезликда югуриш гипогликемияга олиб келиши мумкин. Машқдан олдин ва кейин қанд даражасини текшириб туриш лозим.

Югуриш ўрнига юриш (хусусан скандинавча), сузиш, велосипедда юриш, эллиптик тренажёрлар, енгил куч машқлари югуришнинг яхши ўрнини босади. Танлов инсоннинг соғлиги ва мақсадига боғлиқ бўлиши керак.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Чоршанба_Тамакига_қарши_кураш_куни

Чекиш – юрак хуружи ва инсульт хавфини кескин оширади


Мутахассисларнинг таъкидлашича, чекиш инсон саломатлигига жуда катта зарар етказади, айниқса, юрак-қон томир тизими учун. Никотин ва чекиш пайтида ҳосил бўладиган зарарли моддалар қон томирларини қисқартиради, қон босимини кўтариб юбориши ва қоннинг ивиш хусусиятини ўзгартириши мумкин. Бу эса юрак хуружи ва инсультга олиб келадиган асосий омиллардан биридир.

🗓Статистик маълумотларга кўра, мунтазам чекиш юрак хуружига чалиниш эҳтимолини 2–4 бараваргача, инсульт хавфини эса тахминан 2 бараварга оширади. Шунингдек, пассив чекиш – яъни атрофдаги одамларнинг чекиши – ҳам саломатлик учун жиддий хавф солади.

Энг яхши қарор – бу чекишни тўхтатиш. Тамаки истеъмолини ташлаш орқали бир неча ҳафта ичида қон босими нормаллашади, юрак уриши барқарорлашади ва бир неча йил ичида юрак хуружи ҳамда инсульт хавфи анча камаяди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Соғлиқни сақлаш фаоллари ҳисобот берди, янги раҳбар сайланди

"...Сирдарё вилоятида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти Кенгаши мажлислар залида ўтказилди.

Йиғилишда 2021 йил апрелидан 2025 йил июнига қадар бўлган даврда вилоят касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди. Фаолият “қониқарли” деб топилди, тафтиш комиссиясининг ҳисоботи маъқулланди.

Қонунчилик асосида, касаба уюшмаси кенгаши раиси лавозимига сайлов яширин овоз бериш орқали, муқобиллик асосида ташкил этилди. Унга мувофиқ, Акбархон Мирзахонов Сирдарё вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.."

Батафсил ўқиш учун 👈👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Хориждан келаётганларга ОИВ текшируви мажбурий бўлади

Қонун лойиҳасига шарҳ

Батафсил: https://uza.uz/posts/729149

📲Telegram |facebook|Faceboo
D-MED, электрон рецепт ва кадрлар танлови таҳлил қилинди

"...Коррупциянинг олдини олиш, унга қарши қатъий курашиш ва жамиятда муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган “Йўл харитаси”нинг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятидаги бир қатор тиббиёт муассасаларида комплекс ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали ҳамда Гулистон тиббиёт кластерида амалга оширилган ўрганишлар давомида тиббий хизматларни рақамлаштириш, уларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, шунингдек тиббиёт ресурсларидан мақсадли фойдаланиш масалалари атрофлича таҳлил қилинди..."

Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo