🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
D-MED, электрон рецепт ва кадрлар танлови таҳлил қилинди

"...Коррупциянинг олдини олиш, унга қарши қатъий курашиш ва жамиятда муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган “Йўл харитаси”нинг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятидаги бир қатор тиббиёт муассасаларида комплекс ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали ҳамда Гулистон тиббиёт кластерида амалга оширилган ўрганишлар давомида тиббий хизматларни рақамлаштириш, уларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, шунингдек тиббиёт ресурсларидан мақсадли фойдаланиш масалалари атрофлича таҳлил қилинди..."

Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
D-MED ва электрон рецептлар таҳлил қилинди

"...Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Йўл харитаси”нинг 2-банди ижросини таъминлаш доирасида Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Тадбир доирасида пуллик тиббий хизматлар сифати, дори-дармон ва тиббий буюмлардан мақсадли фойдаланиш, ишчи ставкаларни тақсимлашда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ҳамда шифохона койкалари ажратилишида шаффофликка амал қилиниши ҳолати таҳлил қилинди..."

Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Тақдирлар ўзгаради, агар дуолар гўзал бўлса."



📲Telegram |facebook|Faceboo
Юрак пороги бор болаларни эмлаш мумкинми?

Туғма юрак нуқсонлари ва бошқа юрак-қон томир касалликлари бор болаларни эмлаш жуда муҳим. Бу юқумли касалликлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Эмлашни имкони борича эрта, яъни вақтида ва операциядан олдин амалга ошириш тавсия этилади. Чунки операциядан кейин бола инфекцияларга мойил бўлади.

Бола юрак пороги учун дори қабул қилаётган бўлса ҳам, эмлаш режа асосида ўтказилади. Шифокор умумий ҳолат ва эхокардиография натижаларига қараб эмлашга рухсат беради.

Тадқиқотларга кўра, бундай болаларни эмлашдан сўнг жиддий асоратлар кузатилмаган.

Иситма, йўтал ёки яллиғланиш ҳолатида эмлаш вақтинча кечиктирилади ва бола тузалгандан кейин амалга оширилади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Болаларга беринг дунёни

Ҳар йили 12 июнь куни дунё бўйлаб Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалида фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг фарзандлари ўртасида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида расмлар танлови ўтказилди.

Болажонлар юрт манзаралари ва оқ халатли шифокорларни ўзларига хос тасаввур билан акс эттиришга ҳаракат қилишди.

Ижодий ишларни баҳолаш осон кечмади. Натижаларга кўра, қабулхона бўлими ҳамшираси Малика Нормуродованинг қизи Нозима Нишонова 1-ўринни, гемодиализ бўлими ҳамшираси Зуҳра Мелибоеванинг ўғли Исфандиёр Сардоров 2-ўринни, хирургия бўлими ҳамшираси Дилобар Махмуджонованинг қизи Маликабону Набижонова 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиётда 90 кунлик ўзгариш: Гулистон ва Сайхунобод ҳамда Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси мисолида


📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиётда 90 кунлик ўзгариш: Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси мисолида


📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Сиз учун кўлмакларни кечиб ўтолмайдиган одамлар учун, океанларни кечиб ўтманг"

Достоевский✍️


📲
Telegram |facebook|Faceboo
Соғлиғингизни асрамоқчимисиз?

Унда ҳар куни пиёда юришни одат қилинг! Чунки, ЖССТ тавсиясига кўра, ҳар бир катта ёшли инсон ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача жисмоний фаоллик — жумладан, пиёда юриш билан шуғулланиши лозим. Бу оддий кўринадиган машқ инсон соғлиғини сақлаш ва турли хасталикларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади.

Пиёда юриш — энг осон ва фойдали жисмоний фаоллик туридир. Бу ҳаракат тури махсус ускуналар ёки харажатлар талаб қилмайди, исталган жойда амалга оширилиши мумкин ва ҳар қандай ёшдаги инсон учун фойдалидир.

Чунки пиёда юриш юрак ва қон томир тизимини мустаҳкамлайди, қон босимини меъёрга солади, стресс ва руҳий зўриқишни камайтиради.

🗓Маълумотларига кўра, ҳар йили миллионлаб инсонлар жисмоний фаоллик етишмаслиги сабабли юзага келган касалликлардан жабр чекмоқда. Ҳолбуки, оддий пиёда юриш орқали ушбу хавфни анча камайтириш мумкин.

🚶‍♀️Пиёда юриш сизга нафақат жисмоний, балки руҳий барқарорлик ва яхши кайфият ҳам олиб келади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Коррупциянинг олдини олиш ҳолати ўрганилди

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б. Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгаш йиғилишида Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ҳамда тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси доирасида Гулистон тиббиёт кластерида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Текширув давомида кластердаги бўш иш ўринларини “t-ish.mehnat.uz” порталига ўз вақтида жойлаштириш, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, иш ставкаларини сунъий бўлиш ҳолатларининг бартараф этилгани, койка ажратишдаги шаффофлик ҳамда тиббий хизматларни рақамлаштириш (DMED тизими) масалалари таҳлил қилинди. Айрим йўналишларда ишларни ташкил этишда сусткашликка йўл қўйилгани қайд этилиб, тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, пуллик тиббий хизматлар сифатини ошириш, дори-дармон ва тиббий буюмлардан мақсадли фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берилди. Ижро назоратга олинди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

📲Telegram |facebook