Болаларга беринг дунёни
Ҳар йили 12 июнь куни дунё бўйлаб Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалида фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг фарзандлари ўртасида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида расмлар танлови ўтказилди.
Болажонлар юрт манзаралари ва оқ халатли шифокорларни ўзларига хос тасаввур билан акс эттиришга ҳаракат қилишди.
Ижодий ишларни баҳолаш осон кечмади. Натижаларга кўра, қабулхона бўлими ҳамшираси Малика Нормуродованинг қизи Нозима Нишонова 1-ўринни, гемодиализ бўлими ҳамшираси Зуҳра Мелибоеванинг ўғли Исфандиёр Сардоров 2-ўринни, хирургия бўлими ҳамшираси Дилобар Махмуджонованинг қизи Маликабону Набижонова 3-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
📲Telegram |facebook|Faceboo

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати
"Сиз учун кўлмакларни кечиб ўтолмайдиган одамлар учун, океанларни кечиб ўтманг"
Достоевский✍️
📲Telegram |facebook|Faceboo
"Сиз учун кўлмакларни кечиб ўтолмайдиган одамлар учун, океанларни кечиб ўтманг"
Достоевский✍️
📲Telegram |facebook|Faceboo
Соғлиғингизни асрамоқчимисиз?
Унда ҳар куни пиёда юришни одат қилинг! Чунки, ЖССТ тавсиясига кўра, ҳар бир катта ёшли инсон ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача жисмоний фаоллик — жумладан, пиёда юриш билан шуғулланиши лозим. Бу оддий кўринадиган машқ инсон соғлиғини сақлаш ва турли хасталикларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади.
Пиёда юриш — энг осон ва фойдали жисмоний фаоллик туридир. Бу ҳаракат тури махсус ускуналар ёки харажатлар талаб қилмайди, исталган жойда амалга оширилиши мумкин ва ҳар қандай ёшдаги инсон учун фойдалидир.
Чунки пиёда юриш юрак ва қон томир тизимини мустаҳкамлайди, қон босимини меъёрга солади, стресс ва руҳий зўриқишни камайтиради.
🗓Маълумотларига кўра, ҳар йили миллионлаб инсонлар жисмоний фаоллик етишмаслиги сабабли юзага келган касалликлардан жабр чекмоқда. Ҳолбуки, оддий пиёда юриш орқали ушбу хавфни анча камайтириш мумкин.
🚶♀️Пиёда юриш сизга нафақат жисмоний, балки руҳий барқарорлик ва яхши кайфият ҳам олиб келади.

Коррупциянинг олдини олиш ҳолати ўрганилди
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б. Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгаш йиғилишида Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ҳамда тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси доирасида Гулистон тиббиёт кластерида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Текширув давомида кластердаги бўш иш ўринларини “t-ish.mehnat.uz” порталига ўз вақтида жойлаштириш, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, иш ставкаларини сунъий бўлиш ҳолатларининг бартараф этилгани, койка ажратишдаги шаффофлик ҳамда тиббий хизматларни рақамлаштириш (DMED тизими) масалалари таҳлил қилинди. Айрим йўналишларда ишларни ташкил этишда сусткашликка йўл қўйилгани қайд этилиб, тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, пуллик тиббий хизматлар сифатини ошириш, дори-дармон ва тиббий буюмлардан мақсадли фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берилди. Ижро назоратга олинди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
📲Telegram |facebook

Ҳаёт бағишловчи семинар
Сирдарё вилоятидаги Республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази филиалида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), ЮНИСЕФ ва марказ ҳамкорлигида “Ишонч 2030” лойиҳаси доирасида маҳаллий неонатолог ва акушер-гинекологлар учун амалий ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда чақалоқ туғилгандан кейинги ҳал қилувчи дақиқаларда унинг нафас олишини таъминлаш, реанимация ва замонавий перинатал ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва кўникмалар мустаҳкамланди. Белорусиялик юқори малакали инструктор Оксана Сверская раҳбарлигидаги машғулотлар назарий билимлар ва клиник симуляцияларни қамраб олди.
– Чақалоқ туғилган илк беш дақиқа унинг келажаги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу пайтда тиббиёт ходимининг тезкор ва аниқ ҳаракати ҳаётни сақлаб қолиши мумкин, – дейди Сверская.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

Тиббиёт ходимлари учун халқаро семинар
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан марказнинг Сирдарё вилояти филиалида “Шошилинч акушерлик ёрдами” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда Россия ва Беларусиядан таклиф этилган малакали профессор-ўқитувчилар иштирок этиб, маҳаллий акушер-гинекологлар билан тажриба алмашди. Машғулотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро тиббий тузилмаларнинг тавсиялари асосида олиб борилди.
Семинар доирасида шошилинч ҳолатларда амалга ошириладиган акушерлик ёрдами, хавф омилларини баҳолаш ва тезкор қарор қабул қилиш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.
— Бундай тадбирлар клиник протоколларни амалиётга жорий этиш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади, — деди филиал директори вазифасини бажарувчи, 1-тоифали акушер-гинеколог Шаҳло Хўжаева.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈