🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Сирдарёда қандли диабет бўйича ҳамширалар ўқуви ўтказилди

Сирдарё вилоятида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда эндокринология хизматини такомиллаштириш мақсадида навбатдаги амалий қадам амалга оширилди.

Академик Ё.Х. Туракулов номидаги Республика илмий-амалий эндокринология ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам маркази ташаббуси билан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида «Қандли диабет 2 тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби» доирасида ҳамширалар учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Тренингда Янгиер ва Ширин шаҳарлари, Боёвут, Ховос ҳамда Сардоба туман тиббиёт бирлашмаларининг патронаж ва амалиёт ҳамширалари иштирок этди.

Семинарда қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларини профилактика қилиш, аҳолини соғлом турмуш тарзига йўналтириш, тўғри овқатланиш ва қандли диабетда оёқ парвариши техникасига оид маърузалар ўқилди ҳамда амалий тавсиялар берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Муздек сув баъзи касалликларни келтириб чиқариши мумкин

Мутахассислар таъкидлашича, жуда совуқ минерал сувни мунтазам ичиш овқат ҳазм қилиш органлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши, ҳатто баъзи хасталикларни келтириб чиқариши мумкин.

Хусусан, муздек сув: ўт пуфагида тош ҳосил бўлишига туртки бериши, ошқозон ёки ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши, яъни гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яралари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Шу билан бирга, ичакларнинг спазми, яъни кенг ёки кескин қисқаришига сабаб бўлиши орқали қорин оғриқларини келтириб чиқаради.

Тиббиёт ходимлари соғлом инсонлар учун ҳам муздек сувни меъёрда ва овқатдан сўнг дарҳол эмас, балки бироз вақт ўтгач қабул қилишни тавсия қилишади.

Айниқса, гастрит, ошқозон яраси, ичак муаммолари бор инсонлар учун сувни илиқ ҳолда ичиш мақсадга мувофиқ саналади. Бу ҳолда сув оғиз, томоқ ва овқат ҳазм тизими учун шикастли эмас, балки фойдали ҳисобланади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Шукр

⸺ Ҳаётни нимага ўхшатдинг? ⸺ деб сўрашибди бир қариядан.
⸺ Синиқ кўзадаги сувга ўхшатдим,  ⸺ жавоб берибди қария.
⸺ Нега энди?!
⸺ Ичсанг ҳам тугаркан, ичмасанг ҳам...

📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарёнинг туризм салоҳияти ошмоқда

2025 йилнинг январь–май ойларида Сирдарё вилоятига 200 минг нафар маҳаллий ва 28 мингдан зиёд хорижий турист ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ўсиш бўлиб, вилоятда туризм соҳаси изчил ривожланаётганини тасдиқлайди.

Ушбу натижалар Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилиниб, соҳани янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Йиғилишда инфратузилмани яхшилаш, жойлаштириш ва овқатланиш шохобчаларини модернизация қилиш, хизмат сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/731657

📲Telegram |facebook|Faceboo
Ҳар бир туманда 500–1000 тонна сиғимли омбор ва совуткичли мажмуалар барпо этилади (+видео)

"....Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш ҳам шу масалага бағишланди. Тадбирда масъулларга аниқ ва манзилли вазифалар юклатилди. Жумладан, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлиги ҳудудида камида 500-1000 тонна сиғимли омбор ва совуткичли мажмуаларни барпо этиш қатъий белгиланди.

Айни пайтда вилоятда 45 та омбор ва совуткичли инфратузилма мавжуд. Бироқ, Ширин шаҳри ва Оқолтин туманида бундай иншоотлар йўқ..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида қурилган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди

Массив 18 гектар майдонда жойлашган бўлиб, у ерда 54 та беш қаватли уй қурилган. Жами аҳолига 400 та хонадон топширилади.

Шунингдек, массив ҳудудида уч қаватли “Эко бозор” барпо этилган, инфратузилма объектларига қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ҳам ўрнатилган.

Президент мутасаддиларга шу каби лойиҳаларни бошқа туман ва массивларда ҳам амалга оширишни топширди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Европа даражасидаги тиббий хизмат — эндиликда Шаҳрисабзда!

Бугун президентимиз Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Шаҳрисабздаги замонавий, жуда кучли техникалар билан жиҳозланган “Оқ сарой” кардиология клиникасига борди.

Қайд этилишича, клиникада операциялар, даволаш усуллари Европа талабларига жавоб беради. Россия, Туркия ва Кувайтдан келган кардиохирурглар қашқадарёлик беморларга шу ернинг ўзида ёрдам беришмоқда. Энди даволаниш учун бошқа давлатлар тугул, Тошкентга ҳам сарф-харажат қилиб боришга ҳожат қолмади! Боз устига, бу клиникада замонавий эхокардиография ускунаси сунъий интеллект ёрдамида ишлайди. Бунақаси ҳозирча Ўзбекистонда ягона!

Бу ерда бир вақтда 4 та операция, кунига 25 тагача юрак жарроҳлиги амалиёти ўтказиш имконияти бор! Ҳозирда клиникада 130 та янги иш ўрни яратилган. Ҳатто шу ернинг ўзида клиник ординатура очилиб, шифокорлар тайёрланади. Энг зўри, мобил диагностика машиналари чекка туманларга чиқади. УТТ, ЭКГ, МСКТ каби хизматлар энди юртдошларимизнинг уйигача боради



📲Telegram