🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германияда ишлаш истагида бўлган ҳамширалар диққатига!

“GLOBOGATE” лойиҳаси доирасида Германия клиникалари ўрта бўғин тиббиёт ходимларини ишга таклиф қилмоқда.

Маоши дастлаб 1900 евро (2010$) ва 4-ойдан бошлаб 2500 евро (2650$).

Талаблар:

▪️соҳада тажриба;
▪️судланмаган ва соғлом бўлиши;
▪️ тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик) дипломи бўлиши;
▪️ немис тили курсларида 10 ой (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
▪️Дастурдан асоссиз воз кечмаслиги лозим.


Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

▪️ бепул турар жой;
▪️ ўқув хонаси;


Шунингдек, “GLOBOGATE Concept AG” қуйидаги харажатларни қоплаб беради:

▪️ немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
▪️ тил даражаси учун имтиҳон топшириш;
▪️ ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
▪️ ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
▪️ Германияга авиачипта ва аэропортдан иш жойигача трансфер.


❗️Ro‘yxatdan o‘ting

📞
+998672255559;
+998950392989

📲Telegram |facebook|Faceboo
Тиббиёт ходимлари Зомин табиат бағрида дам олишди

"...Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун Зомин миллий табиат боғига саёҳат ташкил этилди. Ушбу ташриф тиббиёт ходимларининг самарали дам олиши, уларнинг иш унумдорлиги ва касбий мотивациясини ошириш мақсадида, замонавий экотуризм имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.

Саёҳат вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси ва бошқарманинг касаба уюшмаси қўллаб-қуввати билан ташкил этилди. Унда бошқарма аппаратида меҳнат қилаётган фаол ходимлар иштирок этдилар.

Зомин тоғ тизмалари бағрида жойлашган миллий боғ ва давлат қўриқхонаси ҳудудида иштирокчилар табиат бағрида ҳордиқ чиқариш, пиёда сайрлар уюштириш, тоза ҳавода нафас олиш, баландликдаги гўзал манзаралардан баҳра олиш ҳамда экосаёҳат инфратузилмасидан фойдаланиш имконига эга бўлдилар..."


БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Қайта тузилаётган соғлиқни сақлаш бўлимлари қандай вазифаларни бажаради?

🖥 Маълумки, Президентнинг шу йил 19 майдаги тиббиётга доир Фармони ҳамда унинг ижросига йўналтирилган қарори доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


📝 Бу ҳужжатларда туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларини ташкил этиш ва тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ долзарб вазифалар ҳам кўзда тутилган.

👉 Батафсил

📲Telegram |facebook|Faceboo
Тиббиёт муассасалари фаолиятининг асосий йўналишлари янгиланяптими?

🖥 Президентимизнинг шу йил 19 майдаги Фармони ҳамда унинг ижросига йўналтирилган қарорида тиббиёт муассасаларининг тажриба-синов лойиҳаси доирасидаги асосий фаолият йўналишлари ҳам ҳисобга олинган.

🏥 Шу жумладан, оилавий поликлиникалар учун бир қатор вазифалар кўзда тутилган.

👉 Батафсил

📲Telegram |facebook|Faceboo
Штат бирликлари қандай шакллантирилади, ҳақ тўлаш тартиби-чи?

🖥 Ҳозиргидек кўламли ислоҳотлар даврида ходимларнинг штат бирлиги ва ҳақ олиш тамойили алоҳида ёндашувни талаб этади. Шу боис давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 майдаги Фармони ҳамда унинг ижросига доир қарорида мазкур масалаларга ҳам ойдинлик киритилган.


🏥 Хусусан, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган штат бирликлари соғлиқни сақлаш тизимида амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида бўшайдиган штатлар ҳисобидан шакллантирилиши белгилаб қўйилган.

❓Хўш, янгиланишлар жараёнида қайтадан тузиладиган туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими қандай юридик мақомга эга бўлади?

❓Унинг асосий фаолият йўналишлари нималардан иборат?


👉 Батафсил

📲Telegram |facebook|Faceboo
Рақамлаштириш жараёнида нималарга эътибор қаратиш зарур?

🖥 Ҳозирги шиддатли даврда ҳар бир соҳани рақамлаштирмасдан туриб, тараққиётга эришиш амримаҳол. Шу боис мазкур масалага мамлакатимизда давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда.


➡️ Буни тиббиётни рақамлаштириш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг илк натижалари мисолида ҳам кўриш қийин эмас.

📝 Хусусан, Президентнинг жорий йил 19 майдаги “Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ва унинг ижросига йўналтирилган қарорида ушбу масалага алоҳида ўрин ажратилган.

❓Хўш, бу йўналиш бўйича қандай вазифалар белгиланган эди ва ҳозирга қадар нима ишлар рўёбга чиқарилди?

👉 Батафсил

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


Бургутдан сўрашибди:
— Ерга тушиб кетишдан қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
— Мен одам эмасманку, бироз кўтарилсам ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади...


📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ана_халос

Сирдарёлик 15 нафар тиббиёт ходимининг иш ҳаққидан асоссиз равишда ушлаб қолинган пул маблағлари суднинг қарорига асосан иш берувчидан ундириб бериладиган бўлди
.

📲Telegram |facebook|Faceboo