🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Тиббиёт муассасалари фаолиятининг асосий йўналишлари янгиланяптими?

🖥 Президентимизнинг шу йил 19 майдаги Фармони ҳамда унинг ижросига йўналтирилган қарорида тиббиёт муассасаларининг тажриба-синов лойиҳаси доирасидаги асосий фаолият йўналишлари ҳам ҳисобга олинган.

🏥 Шу жумладан, оилавий поликлиникалар учун бир қатор вазифалар кўзда тутилган.

👉 Батафсил

📲Telegram |facebook|Faceboo
Штат бирликлари қандай шакллантирилади, ҳақ тўлаш тартиби-чи?

🖥 Ҳозиргидек кўламли ислоҳотлар даврида ходимларнинг штат бирлиги ва ҳақ олиш тамойили алоҳида ёндашувни талаб этади. Шу боис давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 майдаги Фармони ҳамда унинг ижросига доир қарорида мазкур масалаларга ҳам ойдинлик киритилган.


🏥 Хусусан, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган штат бирликлари соғлиқни сақлаш тизимида амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида бўшайдиган штатлар ҳисобидан шакллантирилиши белгилаб қўйилган.

❓Хўш, янгиланишлар жараёнида қайтадан тузиладиган туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими қандай юридик мақомга эга бўлади?

❓Унинг асосий фаолият йўналишлари нималардан иборат?


👉 Батафсил

📲Telegram |facebook|Faceboo
Рақамлаштириш жараёнида нималарга эътибор қаратиш зарур?

🖥 Ҳозирги шиддатли даврда ҳар бир соҳани рақамлаштирмасдан туриб, тараққиётга эришиш амримаҳол. Шу боис мазкур масалага мамлакатимизда давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда.


➡️ Буни тиббиётни рақамлаштириш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг илк натижалари мисолида ҳам кўриш қийин эмас.

📝 Хусусан, Президентнинг жорий йил 19 майдаги “Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ва унинг ижросига йўналтирилган қарорида ушбу масалага алоҳида ўрин ажратилган.

❓Хўш, бу йўналиш бўйича қандай вазифалар белгиланган эди ва ҳозирга қадар нима ишлар рўёбга чиқарилди?

👉 Батафсил

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


Бургутдан сўрашибди:
— Ерга тушиб кетишдан қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
— Мен одам эмасманку, бироз кўтарилсам ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади...


📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ана_халос

Сирдарёлик 15 нафар тиббиёт ходимининг иш ҳаққидан асоссиз равишда ушлаб қолинган пул маблағлари суднинг қарорига асосан иш берувчидан ундириб бериладиган бўлди
.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Матбуот байрами Гулистон давлат университетида нишонланди

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Гулистон давлат университетида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, блогерлар ва мухбирлар иштирок этиб, ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда ГулДУ ректори, профессор Муҳсинжон Ходжиев таълим сифати, илмий фаолият ва университет инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Айни пайтда университетда 62 таълим йўналиши мавжуд бўлиб, 15 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда, илмий салоҳият 52 фоизни ташкил этмоқда.

Тадбир доирасида журналистлар олийгоҳдаги ўқув муҳити, замонавий аудиториялар ва ижодий муҳит билан танишдилар.

Ушбу ташаббус ГулДУ ва ОАВ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, таълим соҳасидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Олимлар пластик чиқиндиларни парацетамолга айлантириш усулини яратди

Эдинбург университети олимлари пластик чиқиндиларни дори воситасига айлантириш технологиясини ишлаб чиқишди. Улар генетик ўзгартирилган E.coli бактерияси ёрдамида полиэтилентерефталат (ПЕТ) пластикни 24 соат ичида парацетамолнинг асосий моддаси — терефтал кислотасига айлантиришга эришишди.

Жараён пиво ишлаб чиқаришдаги ферментация усулига ўхшаш бўлиб, хона ҳароратида ва атмосферага зарарли чиқиндилар чиқармасдан амалга ошади. Олинган маҳсулотнинг 90 фоизини парацетамол ташкил этган.

Технология ҳар йили дунё бўйича ҳосил бўладиган 350 миллион тоннадан ортиқ ПЕТ чиқиндиларни қайта ишлашда муҳим аҳамиятга эга. Олимлар бу усулни саноат даражасида жорий этиш устида иш олиб бормоқда.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Сени касод-у инқирозга учрашдан озод қиладиган кишига лутф билан муомалада бўл, "қўрқма", "зарари йўқ", "зиёни  йўқ" деб юпатувчилардан узоқроқ бўл.
"


✍️ Маҳмуд аз-Замахшарий


📲Telegram |facebook|Faceboo
“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастурининг мақсади нима?

🖥 Кейинги йилларда мамлакатимиз тиббиёти изчил янгиланмоқда. Буни биргина “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу саъй-ҳаракатлар ҳам тасдиқлайди.


📝 Аввало, Президентнинг жорий йил 19 майдаги “Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унинг ижросига қаратилган қарорида ушбу дастур билан боғлиқ аниқ вазифалар белгилаб берилганини айтиш зарур.

❓Хўш, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастурининг асосий мақсад-муддаоси нималардан иборат?

👉 Батафсил

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Саломатлик

Шифокор қондаги қандни 5 дақиқада оширадиган 5 та хавфли маҳсулотни санаб ўтди

Эндокринолог шифокорнинг таъкидлашича, қондаги глюкоза миқдорини 5–10 дақиқада кескин оширадиган маҳсулотлар қуйидагилардир:

▫️Газли ширин ичимликлар
▫️Мева шарбатлари
▫️Конфетлар ва сўрғичли ширинликлар (чупа-чупс, хўрозқанд ва бошқалар)
▫️Дўконда тайёр ҳолда сотиладиган тортлар
▫️Ширин нонушталар (круассан, булочка ва ҳ.к.)


Шифокорнинг таъкидлашича, бу каби маҳсулотлар организмида инсулин даражасининг тез ва беқарор ўсишига сабаб бўлади, бу эса соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.

Соғлом турмуш тарзига ўтиш мақсадида у қандли ичимликларни лимонли сув ёки қўшимчаларсиз совуқ чой билан алмаштиришни тавсия этди.

📲Telegram |facebook|Faceboo