#Кун_ҳикмати
Бургутдан сўрашибди:
— Ерга тушиб кетишдан қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
— Мен одам эмасманку, бироз кўтарилсам ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади...
📲Telegram |facebook|Faceboo

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ана_халос
Сирдарёлик 15 нафар тиббиёт ходимининг иш ҳаққидан асоссиз равишда ушлаб қолинган пул маблағлари суднинг қарорига асосан иш берувчидан ундириб бериладиган бўлди.
📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарёлик 15 нафар тиббиёт ходимининг иш ҳаққидан асоссиз равишда ушлаб қолинган пул маблағлари суднинг қарорига асосан иш берувчидан ундириб бериладиган бўлди.
📲Telegram |facebook|Faceboo
Матбуот байрами Гулистон давлат университетида нишонланди
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Гулистон давлат университетида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, блогерлар ва мухбирлар иштирок этиб, ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда ГулДУ ректори, профессор Муҳсинжон Ходжиев таълим сифати, илмий фаолият ва университет инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Айни пайтда университетда 62 таълим йўналиши мавжуд бўлиб, 15 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда, илмий салоҳият 52 фоизни ташкил этмоқда.
Тадбир доирасида журналистлар олийгоҳдаги ўқув муҳити, замонавий аудиториялар ва ижодий муҳит билан танишдилар.
Ушбу ташаббус ГулДУ ва ОАВ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, таълим соҳасидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Олимлар пластик чиқиндиларни парацетамолга айлантириш усулини яратди
Эдинбург университети олимлари пластик чиқиндиларни дори воситасига айлантириш технологиясини ишлаб чиқишди. Улар генетик ўзгартирилган E.coli бактерияси ёрдамида полиэтилентерефталат (ПЕТ) пластикни 24 соат ичида парацетамолнинг асосий моддаси — терефтал кислотасига айлантиришга эришишди.
Жараён пиво ишлаб чиқаришдаги ферментация усулига ўхшаш бўлиб, хона ҳароратида ва атмосферага зарарли чиқиндилар чиқармасдан амалга ошади. Олинган маҳсулотнинг 90 фоизини парацетамол ташкил этган.
Технология ҳар йили дунё бўйича ҳосил бўладиган 350 миллион тоннадан ортиқ ПЕТ чиқиндиларни қайта ишлашда муҳим аҳамиятга эга. Олимлар бу усулни саноат даражасида жорий этиш устида иш олиб бормоқда.

"Сени касод-у инқирозга учрашдан озод қиладиган кишига лутф билан муомалада бўл, "қўрқма", "зарари йўқ", "зиёни йўқ" деб юпатувчилардан узоқроқ бўл."
✍️ Маҳмуд аз-Замахшарий

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастурининг мақсади нима?
📝 Аввало, Президентнинг жорий йил 19 майдаги “Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унинг ижросига қаратилган қарорида ушбу дастур билан боғлиқ аниқ вазифалар белгилаб берилганини айтиш зарур.
❓Хўш, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастурининг асосий мақсад-муддаоси нималардан иборат?
👉 Батафсил
📲Telegram |facebook|Faceboo
🖥 Кейинги йилларда мамлакатимиз тиббиёти изчил янгиланмоқда. Буни биргина “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу саъй-ҳаракатлар ҳам тасдиқлайди.
📝 Аввало, Президентнинг жорий йил 19 майдаги “Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унинг ижросига қаратилган қарорида ушбу дастур билан боғлиқ аниқ вазифалар белгилаб берилганини айтиш зарур.
❓Хўш, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастурининг асосий мақсад-муддаоси нималардан иборат?
👉 Батафсил
📲Telegram |facebook|Faceboo
#Саломатлик
Шифокор қондаги қандни 5 дақиқада оширадиган 5 та хавфли маҳсулотни санаб ўтди
Эндокринолог шифокорнинг таъкидлашича, қондаги глюкоза миқдорини 5–10 дақиқада кескин оширадиган маҳсулотлар қуйидагилардир:
▫️Газли ширин ичимликлар
▫️Мева шарбатлари
▫️Конфетлар ва сўрғичли ширинликлар (чупа-чупс, хўрозқанд ва бошқалар)
▫️Дўконда тайёр ҳолда сотиладиган тортлар
▫️Ширин нонушталар (круассан, булочка ва ҳ.к.)
Шифокорнинг таъкидлашича, бу каби маҳсулотлар организмида инсулин даражасининг тез ва беқарор ўсишига сабаб бўлади, бу эса соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.
Соғлом турмуш тарзига ўтиш мақсадида у қандли ичимликларни лимонли сув ёки қўшимчаларсиз совуқ чой билан алмаштиришни тавсия этди.

Сийдик ранги нима ҳақда гувоҳлик беради?
Сийдик ранги инсон саломатлиги ҳақида маълумот беради. У организмдаги сув миқдори ва буйраклар фаолиятига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин.
🔶 Тўқ сариқ — Организмда сув етишмаяпти. Бу ҳолат туз ва тош ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Кун давомида етарли суюқлик истеъмол қилинг.
🔹 Жуда оч (шаффоф) — Ортиқча суюқлик ичилаётганидан далолат. Кунлик меъёр — 1,5–2 литр.
🔴 Қизил ёки пушти — Буйрак тошлари, шийдик йўллари шамоллаши ёки онкологик жараёнлар эҳтимоли бор. Шифокор кўриги зарур.
🟡 Сомонранг (оч сариқ) — Нормал ҳолат, хавотирга ўрин йўқ.

Муздек ичимликлар пломбаларга зарар етказиши мумкинми?
Стоматолог Денис Моисеевнинг таъкидлашича, муздек ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш тиш ва пломба ўртасида микроёриқлар пайдо бўлишига олиб келади.
Тиш эмали ҳароратнинг кескин ўзгаришига нисбатан сезувчан бўлиб, бундай “термик шок” микро шикастланишларга сабаб бўлади. Айниқса, пломба ва эмал чегараси заиф ҳисобланади — ҳароратлар фарқи туфайли у ерда тирқишлар пайдо бўлиши, ҳатто эмал ёрилиши мумкин.
Шунингдек, муздек газли ичимликлар ва лимонадлар паст pH даражасига эга бўлиб, улар эмални емириши ва уни совуқ таъсирига янада заиф қилиб қўйиши мумкин.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, совуқлик ва нордонликнинг биргаликдаги таъсири тишлар учун хавфли ҳисобланади.

Жазирамада қон босимини назорат қилса бўладими?
Иссиқ ҳаво юрак-қон томир тизимига ортиқча юклама беради. Организм совиш учун кўпроқ энергия сарфлаб, томирларни кенгайтиради, бу эса қон босимининг ўзгаришига сабаб бўлади. Стресс, жисмоний зўриқиш ёки сув етишмаслиги фонида босим ошиши мумкин.
Аҳамият беринг! Иссиқда аҳвол ёмонлашишининг белгилари — бош айланиши, юрак уришининг тезлашиши, қусиш, ҳушдан кетиш кабилар. Бундай пайтда салқин жойга ўтиш, сув ичиш ва зарур ҳолда тез ёрдам чақириш керак.
Энг муҳими! Соғлиқ ўз қўлингизда. Иссиқ вақтда қон босимим ошмасин десангиз, организм учун етарлича (ҳар 1 кг вазнга камида 30 мл) сув истеъмол қилинг.
🥗 Соғлом овқатланинг, калий ва магний манбаига бой сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг.
👕Енгил ва табиий матоли кийим кийинг. 🌞 11:00–16:00 орасида қуёшда юрманг. 🧊 Салқин жойда дам олинг, керакли дори воситаларини қабул қилинг.

"Садоқат жуда қиммат мулкдир, у арзон инсонларда топилмайди."
✍Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

Сирдарёда аёллар саломатлигига эътибор кучаймоқда
"...Сирдарё вилоятида онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиалида замонавий ПЗР (полимераза занжирли реакция) лабораторияси ташкил этилди.
Ушбу ташаббус Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 22 ноябрдаги “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.
Лаборатория 30–50 ёшли аёллар орасида бачадон бўйни саратонини аниқлаш мақсадида одам папилломаси вирусини ПЗР усули орқали текшириш, шунингдек, суюқлик цитологияси асосида таҳлиллар ўтказиш имкониятини яратади.
Бундан ташқари, кўкрак бези саратонини ҳам эрта аниқлаш, скрининг жараёнларини сифатли ташкил этиш ва мунтазам мониторингни йўлга қўйиш ишлари амалга оширилди..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈
📲Telegram |facebook|Faceb