🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

"Катта мақсадларингни ўлдирмоқчи, бўлмасанг уни кичик фикрлайдиган
одамларга айтма."


✍️Стив Жобс



📲Telegram |facebook|Faceboo
27-июнь — Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Барча Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимларини касбий байрамлари билан табриклаймиз!

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Муборак_бўлсин!

Юксак давлат мукофоти муборак бўлсин, азиз устозлар!

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан бир гуруҳ фидоий журналист ва ОАВ вакиллари юксак давлат мукофотлари — орден ва медаллар билан тақдирланди.

Қувонарлиси, улар орасида мен учун қадрли бўлган, “Ишонч” — “Ишонч-Доверие” газеталарининг Сирдарёдаги мухбири, устоз журналист ва шоира Баҳор Холбекова II-даражали “Соғлом авлод учун” ордени, ЎзАнинг Сурхондарёдаги шарҳловчиси Холмўмин Маматрайимов эса “Шуҳрат” медали билан мукофотланди. Бу эътироф барчамиз учун фахрдир!

Шу муносабат билан мукофотланган устоз ва ҳамкасбларимни, шунингдек, барча қалам аҳлини Матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан муборакбод этаман.

Ижодий зафарларингиз доимий ва самарали бўлсин!

📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

💧 Организмда сув етишмаслиги руҳий бузилишларни келтириб чиқаради

✅ Ҳатто озгина сувсизланиш ҳам кайфиятга салбий таъсир қилади.
✅ Бир илмий тажрибада, одатда кун давомида оз миқдорда сув ичган иштирокчилар, сув миқдорини оширганда, ўзларини яхши ҳис қилишган.
✅ Суюқлик етишмовчилиги метаболик жараёнларнинг секинлашиши билан боғлиқ. Атиги 1,5% га сувсизланиш ақлий жараёнларнинг ёмонлашишига, шунингдек иммунитетнинг пасайишига олиб келади.

☀️ Кайфиятни кўтармоқчи бўлсангиз сув ичинг!Айниқса ёзнинг шундай жазирама кунларида кўп сув ичинг!


📲Telegram |facebook|Faceboo
Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади

“Бепоён медиаоламда холис ва ҳаққоний ахборот тарқатиш билан бирга, миллий манфаатларимизни қатъий ҳимоя қиладиган журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини муқаддас сарҳадларимизда сергак турган Ватан посбонларининг жасоратига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади”, дейилади табрикда.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Қуёшда қизиган ичимлик — заҳарми?

Ёз фаслида чанқоқни босиш учун турли хил салқин ичимликларга мурожаат қилиш одатий ҳол. Айниқса, газли сувлар, рангли ичимликлар ва энергетик маҳсулотлар бу мавсумда кенг истеъмол қилинади. Аммо савдо нуқталарида, айниқса йўл четларида, қуёш нури остида сақланаётган бу каби маҳсулотлар ортида жиддий хавфлар яширинганини кўпчилик англаб етмайди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734794

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Кун_ҳикмати


“Дунёдаги барча аёллар латофатли, аммо уларга ҳақиқий гўзалликни эркакларнинг муҳаббати туҳфа этади”.

Александр Пушкин
✍🏻


📲Telegram |facebook|Faceboo
Қалами ўткир, қалби нурли ижодкорлар эъзозланди

Куни кеча Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Гулистон шаҳридаги “Фаровон” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари, нашриёт ва матбаа ходимлари, шунингдек, фахрий ижодкорлар иштирок этди.

Тадбирни Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов очиб берди. У ўз нутқида журналистларнинг жамиятдаги ўрни, сўз эркинлиги ва таҳлилий материалларнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларига очиқлигини баён этди.

Тадбир давомида бир гуруҳ ижодкорлар вилоят ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Яна бир қувонарли жиҳат шундаки, Президент Фармонига мувофиқ, “Ишонч” газетаси мухбири Баҳор Холбекова II даражали “Соғлом авлод учун” орденига, “Янги Сирдарё” газетаси бош муҳаррири Баҳромжон Боймуродов эса “Олтин қалам” мукофотига сазовор бўлди.

📲Telegram |facebook