Forwarded from UzA | Расмий канал
Қуёшда қизиган ичимлик — заҳарми?
Ёз фаслида чанқоқни босиш учун турли хил салқин ичимликларга мурожаат қилиш одатий ҳол. Айниқса, газли сувлар, рангли ичимликлар ва энергетик маҳсулотлар бу мавсумда кенг истеъмол қилинади. Аммо савдо нуқталарида, айниқса йўл четларида, қуёш нури остида сақланаётган бу каби маҳсулотлар ортида жиддий хавфлар яширинганини кўпчилик англаб етмайди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734794
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

#Кун_ҳикмати
“Дунёдаги барча аёллар латофатли, аммо уларга ҳақиқий гўзалликни эркакларнинг муҳаббати туҳфа этади”.
Александр Пушкин✍🏻
📲Telegram |facebook|Faceboo

Қалами ўткир, қалби нурли ижодкорлар эъзозланди
Куни кеча Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Гулистон шаҳридаги “Фаровон” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари, нашриёт ва матбаа ходимлари, шунингдек, фахрий ижодкорлар иштирок этди.
Тадбирни Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов очиб берди. У ўз нутқида журналистларнинг жамиятдаги ўрни, сўз эркинлиги ва таҳлилий материалларнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларига очиқлигини баён этди.
Тадбир давомида бир гуруҳ ижодкорлар вилоят ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Яна бир қувонарли жиҳат шундаки, Президент Фармонига мувофиқ, “Ишонч” газетаси мухбири Баҳор Холбекова II даражали “Соғлом авлод учун” орденига, “Янги Сирдарё” газетаси бош муҳаррири Баҳромжон Боймуродов эса “Олтин қалам” мукофотига сазовор бўлди.
📲Telegram |facebook

Адлия ва ОАВ ҳамкорлиги эътироф этилди
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Сирдарё вилоят адлия бошқармасида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият юритаётган бир гуруҳ ижодкор муносиб тақдирланди.
Адлия бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Зоҳидов барча ижод аҳлини касб байрами билан самимий табриклар экан, сўз эркинлиги ва ахборот шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, адлия органлари фаолиятини ёритишда журналистларнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлади.
Тадбир давомида ҳуқуқ соҳасидаги янгиликларни холис ва фаол ёритиб келаётган бир қатор журналист ва блогерларга ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Журналистлар меҳнати эътироф этилди
Сирдарё вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармасида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда бир гуруҳ ижодкорларнинг фаолияти муносиб тақдирланди.Сана муносабати билан уларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда вилоятдаги муҳим ислоҳотлар, ижтимоий-сиёсий жараёнлар, жумладан, оила ва хотин-қизлар масалаларини ёритиб келаётган ижодкорларнинг саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.
– Оммавий ахборот воситалари — жамият ойнасидир. Айниқса, хотин-қизлар ҳаёти, оиладаги муаммолар, тенглик ва фаоллик масалаларида ёритилган холис материаллар кўпчиликни ўйлантиради, йўл кўрсатади. Шу маънода, сизларнинг меҳнатингиз жамият учун жуда муҳим, – деди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси раҳбари Наргиза Тожибоева.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈