🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#биласизми

Атиги тўрт махсулотни чеклаб, 5 килограммдан халос бўлиш мумкин!

Ортиқча вазндан халос бўлиш учун оғир машғулотлар ёки қимматбаҳо диеталар шарт эмас. Диетологлар фикрига кўра, фақатгина 4 турдаги маҳсулотни чеклаш орқали 4–5 килограмм вазн йўқотиш мумкин.

Бунинг учун, шакар, хамирли таомлар, оқ нон, картошка ва оқ гуручни бироз чеклаш керак?

Бу маҳсулотлар ёғ тўпланишига сабаб бўлади. Уларсиз овқатланиш нафақат ортиқча вазндан, балки қон босими, қандли диабет сингари касалликлар хавфидан ҳам ҳимоя қилади.

Агар ортиқча вазн 15–20 кг атрофида бўлса, мутахассис маслаҳати шарт. Аммо 5–6 кг учун кундалик рационни қайта кўриб чиқиш кифоя.

Бу борада сизга оғир машғулотлар эмас, кунлик 30 дақиқалик оддий сайр вазн йўқотишга ёрдам беради.

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Сирдарё филиали матбуот хизмати

📲Telegram |facebook|Faceboo
Бугун, Ёшлар кунида Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказади ҳамда бир гуруҳ йигит-қизларга давлат мукофотларини топширади.

Тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш, салоҳияти ва иқтидорини юзага чиқариш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилади, илҳомлантирувчи мисоллар, мамлакатнинг эртанги кунини белгилашга қодир ғоялар ва ечимлар тақдим этилади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари иқтидорли ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг инновация, "яшил" иқтисодиёт, креатив саноат, тадбиркорлик ва IT соҳаларидаги илғор ишланмалари ва ютуқлари билан танишади.  

📲Telegram |facebook|Faceboo
Қонунни қалб билан англатган журналист

"...Инсон ўз ишига муҳаббат билан ёндашса, ҳар қандай соҳа унинг учун фидокорлик майдонига айланади. Журналистика ва ҳуқуқ – бу икки йўналиш ҳам жамиятда адолатни, холисликни, ҳақиқатни излаб топишни талаб қилади. Сирдарёлик журналист Дилноз Умурзоқова ана шу икки юксак масъулиятли соҳани бирлаштирган кам сонли мутахассислардан бири сифатида вилоятда танилди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарёлик бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшлар «Мард ўғлон» давлат мукофоти ҳамда «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди

«Келажак бунёдкори» медали
билан

Абдуалимов Алишер Самандар ўғли
- Сирдарё туманидаги «Sir uni xizmati» масъулияти чекланган жамияти раҳбари;

Жўрабоева Зиёда Олимжон қизи - Гулистон туманидаги «Озодбек туҳфаси» фермер хўжалиги механизатори.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан

Клешко Михаил Сергеевич - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);

Усмонов Азизбек Абдумурод ўғли - Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4-босқич талабаси (Сирдарё вилояти).

📲Telegram |facebook|Faceboo
Ёшларнинг олийгоҳга кириш кўрсаткичи бўйича Сурхондарё бир йил ичида 11-ўриндан 4-ўринга кўтарилиб, катта сакраш қилди. Жиззах ва Сирдарё ҳам яхши натижа кўрсатмоқда.

Икки йил олдин халқаро фан олимпиадаларида 7 та ҳудуддан 45 нафар ўқувчи соврин олган бўлса, ўтган 6 ойда уларнинг сафига Жиззах, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ўқувчилари ҳам қўшилиб, жами 166 та медаль қўлга киритилди.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 325 минг ёшлар ўқитилди. Айниқса, Хоразм, Қашқадарё ва Самарқанд ёшлари ITдан катта даромад топишни ўрганиб олди.

Бошқа бир мисол: ўтган йили 150 мингдан зиёд ёшларимиз халқаро тил сертификатлари олди, бу 2023 йилга нисбатан 2 баравар кўп.

Хорижий тилларни мукаммал билиш бўйича Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Самарқанд ёшлари анча илгарилаб кетди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Келганга кет, кетганга кел дейилмас. Келганнинг жойи тайёр, кетганнинг йўли..."

✍️ Топдиқ Эмро



📲Telegram |facebook|Faceboo
Бахтли бўлишни истайсизми?

- Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг...
- Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг...
- Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг...
- Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг...
- Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг...
- Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукур қилинг...
- Ҳар бир нарсани Аллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг...
- Инсонлардан ҳеч нарса кутманг...
- Олишдан кўра, беришни кўпроқ яхши кўринг...
- Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва хафагарчилик сақламанг...
- Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Олимлар қандли диабетга қарши янги умид уфқини очишди

1-тоифа диабет билан касалланганлар учун янги муолажа усули муваффақиятли синаб кўрилди. АҚШ ва Канада олимлари томонидан амалга оширилган тадқиқотда беморларнинг катта қисми инсулинсиз ҳаётга қайтди.

Лабораторияда етиштирилган ошқозон ости бези ҳужайралари жигар орқали юборилди. Бир йиллик кузатув натижаларига кўра, беморларнинг 83 фоизида кундалик инъекцияга эҳтиёж қолмади.

Муолажа иммунитетни сусайтирувчи дори воситаларини талаб қилади. Ҳозирда олимлар бу эҳтиёжни йўқ қилиш устида ишламоқдалар.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Нервлар билан бирикиб ўсадиган тиш имплантлари яратилди

Тафц университети стоматология мактаби ва тиббиёт факултети олимлари ҳақиқий тишлар каби нервлар билан боғлана оладиган “ақлли” тиш имплантини яратишди. Ушбу инновацион имплант шунчаки тиш ўрнини босмай, балки милк ичида ўсиб, тўқималар билан бирлашади.

Биологик парчаланадиган ташқи қатламга эга бу сунъий тиш таркибидаги махсус оқсил туфайли илдиз ҳужайраларининг нерв тўқималарига айланишини рағбатлантиради. У суякни тешмасдан тўғридан-тўғри тўқималарга жойлаштирилади ва ҳақиқий тиш сингари озиқ-овқат тузилиши ҳамда ҳароратни ҳис қилиш имконини беради.

Имплант кемирувчиларда муваффақиятли синовдан ўтди ва 6 ҳафта ичида тўлиқ фаолият кўрсата бошлади. Энди олимлар имплантнинг мия билан ўзаро алоқаси ва асаб тизимидаги интеграция даражасини ўрганишни мақсад қилган. Кейин эса йирик ҳайвонлар ва инсонларда клиник синовлар ўтказилиши режалаштирилган.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Пахтаобод ва Жиззах шаҳар бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириш баҳонасида пул олган шахслар қўлга олинди.

Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими назоратчиси Б.Х. фуқаро М.С.дан 500 АҚШ долларини олган пайтида, Жиззах шаҳрида эса фуқаро Х.Э. Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Ш.А.дан 21 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓🧠 Асабийлашганда тана қандай реакция беради?

⭕Юрак уриши тезлашади
⭕ Қон босими кўтарилади
⭕ Бошингиз айланиши ёки кўз олди қорайиши мумкин
⭕ Нафас олиш ритми бузилади
⭕ Асаб тизими ҳаддан ташқари кучланади

❓ 40 ёшдан ошганмисиз?
⭕ Кучли асабийлашиш юракка зўриқиш
⭕ Бу эса инфаркт ёки инсулт хавфини оширади
⭕ Ҳар бир асабий реакция — юрагингизга урилган зарба бўлиши мумкин

🧘‍♂️ Асаб тизимингизга эътибор беринг —  бу соғлиғингиз гарови Юрак ва мия соғлиги — хотиржамликдан бошланади.

📲Telegram |facebook|Faceboo