🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Қонунни қалб билан англатган журналист

"...Инсон ўз ишига муҳаббат билан ёндашса, ҳар қандай соҳа унинг учун фидокорлик майдонига айланади. Журналистика ва ҳуқуқ – бу икки йўналиш ҳам жамиятда адолатни, холисликни, ҳақиқатни излаб топишни талаб қилади. Сирдарёлик журналист Дилноз Умурзоқова ана шу икки юксак масъулиятли соҳани бирлаштирган кам сонли мутахассислардан бири сифатида вилоятда танилди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарёлик бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшлар «Мард ўғлон» давлат мукофоти ҳамда «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди

«Келажак бунёдкори» медали
билан

Абдуалимов Алишер Самандар ўғли
- Сирдарё туманидаги «Sir uni xizmati» масъулияти чекланган жамияти раҳбари;

Жўрабоева Зиёда Олимжон қизи - Гулистон туманидаги «Озодбек туҳфаси» фермер хўжалиги механизатори.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан

Клешко Михаил Сергеевич - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);

Усмонов Азизбек Абдумурод ўғли - Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4-босқич талабаси (Сирдарё вилояти).

📲Telegram |facebook|Faceboo
Ёшларнинг олийгоҳга кириш кўрсаткичи бўйича Сурхондарё бир йил ичида 11-ўриндан 4-ўринга кўтарилиб, катта сакраш қилди. Жиззах ва Сирдарё ҳам яхши натижа кўрсатмоқда.

Икки йил олдин халқаро фан олимпиадаларида 7 та ҳудуддан 45 нафар ўқувчи соврин олган бўлса, ўтган 6 ойда уларнинг сафига Жиззах, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ўқувчилари ҳам қўшилиб, жами 166 та медаль қўлга киритилди.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 325 минг ёшлар ўқитилди. Айниқса, Хоразм, Қашқадарё ва Самарқанд ёшлари ITдан катта даромад топишни ўрганиб олди.

Бошқа бир мисол: ўтган йили 150 мингдан зиёд ёшларимиз халқаро тил сертификатлари олди, бу 2023 йилга нисбатан 2 баравар кўп.

Хорижий тилларни мукаммал билиш бўйича Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Самарқанд ёшлари анча илгарилаб кетди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Келганга кет, кетганга кел дейилмас. Келганнинг жойи тайёр, кетганнинг йўли..."

✍️ Топдиқ Эмро



📲Telegram |facebook|Faceboo
Бахтли бўлишни истайсизми?

- Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг...
- Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг...
- Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг...
- Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг...
- Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг...
- Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукур қилинг...
- Ҳар бир нарсани Аллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг...
- Инсонлардан ҳеч нарса кутманг...
- Олишдан кўра, беришни кўпроқ яхши кўринг...
- Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва хафагарчилик сақламанг...
- Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Олимлар қандли диабетга қарши янги умид уфқини очишди

1-тоифа диабет билан касалланганлар учун янги муолажа усули муваффақиятли синаб кўрилди. АҚШ ва Канада олимлари томонидан амалга оширилган тадқиқотда беморларнинг катта қисми инсулинсиз ҳаётга қайтди.

Лабораторияда етиштирилган ошқозон ости бези ҳужайралари жигар орқали юборилди. Бир йиллик кузатув натижаларига кўра, беморларнинг 83 фоизида кундалик инъекцияга эҳтиёж қолмади.

Муолажа иммунитетни сусайтирувчи дори воситаларини талаб қилади. Ҳозирда олимлар бу эҳтиёжни йўқ қилиш устида ишламоқдалар.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Нервлар билан бирикиб ўсадиган тиш имплантлари яратилди

Тафц университети стоматология мактаби ва тиббиёт факултети олимлари ҳақиқий тишлар каби нервлар билан боғлана оладиган “ақлли” тиш имплантини яратишди. Ушбу инновацион имплант шунчаки тиш ўрнини босмай, балки милк ичида ўсиб, тўқималар билан бирлашади.

Биологик парчаланадиган ташқи қатламга эга бу сунъий тиш таркибидаги махсус оқсил туфайли илдиз ҳужайраларининг нерв тўқималарига айланишини рағбатлантиради. У суякни тешмасдан тўғридан-тўғри тўқималарга жойлаштирилади ва ҳақиқий тиш сингари озиқ-овқат тузилиши ҳамда ҳароратни ҳис қилиш имконини беради.

Имплант кемирувчиларда муваффақиятли синовдан ўтди ва 6 ҳафта ичида тўлиқ фаолият кўрсата бошлади. Энди олимлар имплантнинг мия билан ўзаро алоқаси ва асаб тизимидаги интеграция даражасини ўрганишни мақсад қилган. Кейин эса йирик ҳайвонлар ва инсонларда клиник синовлар ўтказилиши режалаштирилган.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Пахтаобод ва Жиззах шаҳар бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириш баҳонасида пул олган шахслар қўлга олинди.

Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими назоратчиси Б.Х. фуқаро М.С.дан 500 АҚШ долларини олган пайтида, Жиззах шаҳрида эса фуқаро Х.Э. Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Ш.А.дан 21 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓🧠 Асабийлашганда тана қандай реакция беради?

⭕Юрак уриши тезлашади
⭕ Қон босими кўтарилади
⭕ Бошингиз айланиши ёки кўз олди қорайиши мумкин
⭕ Нафас олиш ритми бузилади
⭕ Асаб тизими ҳаддан ташқари кучланади

❓ 40 ёшдан ошганмисиз?
⭕ Кучли асабийлашиш юракка зўриқиш
⭕ Бу эса инфаркт ёки инсулт хавфини оширади
⭕ Ҳар бир асабий реакция — юрагингизга урилган зарба бўлиши мумкин

🧘‍♂️ Асаб тизимингизга эътибор беринг —  бу соғлиғингиз гарови Юрак ва мия соғлиги — хотиржамликдан бошланади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Пахта, спирт анқонинг уруғими?..

"...Гулистон шаҳрининг 4-мавзесида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникадаги ҳолат ташвиш уйғотади. Энг ачинарлиси — шифокорлар ва ҳамширалар оддий пахта, тиббий спирт, бир марталик қўлқоплар етишмаслигидан шикоят қилмоқдалар. Бу воситалар ҳар қандай тиббиёт муассасасининг энг зарур эҳтиёжлари ҳисобланади. Агар шундай оддий воситаларнинг ўзи мавжуд бўлмаса, муассаса қандай қилиб беморларга сифатли хизмат кўрсатиши мумкин?

Савол туғилади: пахта, спирт, дори-дармон — булар ростдан ҳам дефицит маҳсулотми? Ёки муаммо тизимда, масъулларнинг лоқайдлигидами?

Бу масала "Янги Сирдарё" газетасининг 2025 йил 16 июндаги 23-сонида ҳам кўтарилган эди. Аммо шу пайтга қадар масъуллар бу бўйича жавоб бергани йўқ, жавоб берадиганлар эса бу муаммога ҳанузгача жиддий ёндашгани йўқ."


БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига Матбуот котиби тайинланди

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг тегишли буйруғи билан, Сайёра Курбановна Шоева Матбуот ва PR хизмати раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Aхборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика маркази матбуот котиби лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сайёра Шоева 1976 йилда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида туғилган. 2000 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. "Олтин қалам" Миллий мукофоти совриндори, Марказий Осиёнинг энг яхши журналистларини аниқлаш мақсадида ўтказилган "Media Camp Award-2020" танлови ғолиби ва "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланган.

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент параспортчи қизга уй совға қилди

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда Президент параспортчи қизга уй совға қилди.

Давлат раҳбари велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси Фотима Саиповани уй билан таъминлаш бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевга топшириқ берди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️3-5 июль кунлари Ўзбекистонда АНОМАЛ даражага яқин жуда иссиқ ҳаво тўлқинлари кириб келиши кутилмоқда.

Бу ёзнинг энг жазирама нуқталаридан бири сифатида кўрилмоқда

📲Telegram |facebook|Faceboo
Хитойда жамоат ҳожатхоналарида сийдик таҳлилини ўтказиш мумкин

Хитойнинг йирик шаҳарлари — Пекин ва Шанхайдаги айрим жамоат ҳожатхоналарида янги технологиялар жорий этилди. Улар фақат эҳтиёж учун эмас, балки соғлиқни тезкор текшириш имконини ҳам беради.

Писсуарларга ўрнатилган сенсорли ускуналар сийдик орқали организмдаги глюкоза, креатинин, витаминлар даражаси, лейкоцитлар ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилади.

Фойдаланиш тартиби жуда оддий: писсуардан фойдаланасиз, махсус иловада 20 юань тўлайсиз ва натижалар смартфонга юборилади. Таҳлил натижалари ёзма ва визуал тарзда тушунарли шаклда тақдим этилади.

Айни пайтда бу ускуналар фақат эркаклар учун мўлжалланган. Тизим ҳозирча хусусий компаниялар томонидан амалга оширилмоқда.

Жамоатчилик фикри икки хил: айримлар шахсий маълумотлар хавфсизлигидан хавотирда, бошқалар эса буни тез, қулай ва фойдали усул, деб баҳоламоқда.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Инсонга ҳукумронликни беринг, унинг кимлигини биласиз."

✍🏻Наполеон Бонапарт



📲Telegram |facebook|Faceboo
Зардоб — табиат берган шифо!

Зардоб — инсон соғлиги учун табиат инъом этган бебаҳо неъматлардан бири. У бир қатор муаммоларга қарши самарали таъсир кўрсатади:

✔️ Ичакларни тозалайди, микрофлорани тиклайди.
✔️ Озишга ёрдам беради — метаболизмни тезлаштиради, ортиқча суюқликни чиқаради.
✔️ Иммунитетни кучайтиради — антиоксидантлар ва фойдали бактерияларга бой.
✔️ Жигарни қўллаб-қувватлайди — ҳужайралар тикланишига ёрдам беради.
✔️ Терига фойдали — угри ва яллиғланишларга қарши курашади.
✔️ Суяк ва бўғимларни мустаҳкамлайди — кальций ва магний манбаи.
✔️ Хотирани яхшилайди — холин моддаси мия фаолиятини кучайтиради.

📌
Қабул қилиш тартиби:

• Эрталаб оч қоринга 1 стакан ичилади.
• 10–14 кунлик курс сифатида тавсия этилади.


Зардоб — арзон, табиий ва соғлом ҳаёт сари ишончли қадам!

📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

Райҳон — табиатнинг тирик антибиотиги!


Райҳон инсоният учун бебаҳо неъмат, ҳақиқий тирик антибиотик ҳисобланади. У кучли антиоксидант бўлиб, артерия ва қон томирларни тозалаш хусусиятига эга.

Қадимги юнон табиби ва файласуф Плиний райҳонни уйқусизлик, сариқ касал, меланхолия, тутқаноқ ва ҳатто депрессия каби ҳолатларни даволашда қўллашни тавсия этган.

Энг қизиғи — райҳон дунёнинг деярли барча халқларида шифобахш ўсимлик сифатида қадрланади. У нафақат ошхоналарнинг безаги, балки соғлом ҳаётнинг ҳам ажралмас қисми ҳисобланади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#сарказм


Агар атрофинг қўйлар билан ўралган бўлса, энг замонавий техникалар билан ҳам ривожланишинг, олдинга силжишинг жуда қийин бўлади...


📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун!

Бу муқаддас рамз — Ватанимиз ифтихори, юртга садоқат ва бирлик тимсоли.
Қаерда бўлмайлик, гербимиз — юрагимиздаги Ўзбекистон деган номнинг бардавом рамзидир!


📲Telegram |facebook|Faceboo