🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Ўткир юқумли ичак касалликларидан эҳтиёт бўлинг!

Бош оғриғи, ҳолсизлик, қорин оғриғи, кўнгил айниши ва тез-тез суюқ ич кетиши каби белгилари билан кечадиган диарея юқумли касаллик ҳисобланади.

Касаллик асосан шахсий гигиенага риоя қилмаслик, ифлос сув, ювилмаган мевалар, пашшалар орқали юқади.

📌 Олдини олиш учун, албатта

✅ Қўлларни совунлаб ювинг,
✅ Мева-сабзавотларни қайнатилган сувда ювиб истеъмол қилинг,
✅ Очиқ сув ҳавзаларидан сув ичманг,
✅ Озиқ-овқатни тоза шароитда сақланг ва тарқатинг,
✅ Пашшаларни йўқотинг,
✅ Жойларни доимий тозаланг,
✅ Сифатсиз, тез бузилувчи маҳсулотлардан сақланинг,
✅ Болаларни тозаликка ўргатинг,
✅ Чиқиндиларни дезинфекция қилинг.


❗️Қорин оғриғи, кўнгил айниши, ич кетиши ҳолатларида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Ўзбошимчалик билан дори қабул қилманг.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Улуғликка эришмоқ учун йиллар керак бўлса, пасткашлик учун лаҳза кифоя".



✍🏻Имомқул НУРИНОВ,
Маданият ходими


📲Telegram |facebook|Faceboo
Изоҳсиз сурат


📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


✅ Бирор қалбни вайрон қилгач айтилган узр қорин тўйгач дастурхонга қўйилган тузга ўхшайди.


✍️Пабло Нeруда


📲Telegram |facebook|Faceboo
#ибрат

Одамзот умри у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетишдай гап. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савоб иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади.

Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлабку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади...

✍🏻Ўткир Ҳошимов



📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарё соҳили экотуризм масканига айланади

"...Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги “Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳити ва инфратузилмани яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Гулистон ва Сирдарё туманлари орқали ўтувчи Сирдарё дарёси бўйида замонавий экопарклар, чодирли ва ўтовли лагерлар, қайиқда сайр қилиш, сув саёҳатлари, балиқ овлаш масканлари ҳамда балиқ таомларига ихтисослашган умумий овқатланиш нуқталари ташкил этилади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Обод ва ҳамжиҳат маҳаллалар кўпайсин

"...Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ, – дейди "Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган кўп қаватли уйда истиқомат қилаётган Турдигул момо Ҳотамова. – Ўша кунги воқеалар ҳеч қачон ёддан чиқмайди. Бир пасда кўплар қатори уй-жойимиздан айрилган эдик. Президентимизга, меҳр-оқибатли ва саховатпеша халқимизга катта раҳмат. Бизни ёлғиз ташлаб қўйишмади. Қисқа фурсатда ўрнини босадиган, бугунги кунда кўриб турганингиздек, замонавий турар жой массиви барпо этилди. Газ, сув, электр, инсон тинч ва фаровон яшаши учун нима зарур бўлса, барчаси муҳайё этилди..."


БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Мато бўлакларига “жон” киритаётган моҳир қўллар

"... Мақсадимиз, унутишга юз тутган миллий ҳунарларимизни ёшларга ўргатиш, шу орқали аёллар бандлигини таъминлаш ва маънавий меросимизни сақлаб қолишдир. Қуроқчилик – бу оддий мато бўлакларини тикиш эмас, бу тарих билан бугунни боғлайдиган санъат, халқ хотирасининг жонли ифодаси. Бир қарашда арзимасдек туюладиган мато бўлаклари маҳоратли қўлларда кўркам кўрпа, ўзига хос кўрпача ва ёстиқларга айланиб, миллий услубдаги беназир асарларга айланмоқда..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Суҳбат ғоят мазмунли ва қизғин ўтди

"....Жадидлар фақат маърифат улашувчи муаллимлар эмас, балки миллат тақдири учун жонкуярлик кўрсатган зиёлилардир. Уларнинг ғоявий мероси бугун ҳам долзарб, чунки улар миллий ўзлик, тилимизни, маданиятимизни, мустақил фикрлаш туйғусини асраш ва ривожлантириш учун курашганлар. Ёшлар бундай меросни билиши ва уни ҳаётга татбиқ этиши жамиятнинг маънавий пойдеворини мустаҳкамлайди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Ота-бола 35 йилдан сўнг қайта учрашди

"...Умр йўлдошимнинг 35 йил аввалги биринчи турмушидан ўғли бор эди. Ўша вақтдаги шароит туфайли унинг собиқ турмуш ўртоғи болани болалар уйига топширган экан. Йиллар ўтиб, ўғли — Эрнест катта бўлди. Маълум бўлишича, у Самарқанддаги “Мурувват” уйида тарбияланаётган экан..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Инновацион ечимлар синовдан ўтмоқда

"...26 гектар майдонда Хитойнинг “Шинжон” агротехнологияси асосида парвариш этилаётган ғўза навларини шўрланиш, ҳарорат ўзгариши ва бошқа агробиотик стрессларга чидамлилик даражаси синовдан ўтказилмоқда..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биздаги қўрқув "Тўртинчи ҳокимият" даражасига чиқишимизга монелик қилмоқда

▪️OLIMJON O‘SAROV

📲Telegram |facebook|Faceboo
#доналар_бисотидан

"Аҳмоқнинг хатосини тўғирламанг у сизни ёмон кўриб қолади. Ақлли инсоннинг хатосини тўғирланг у сизни қадрлайди".

✍️Яссавий


📲Telegram |facebook|Faceboo
#ибрат


"Уйларга уларнинг дарвозасига қараб баҳо берманг. Бу дарвозалар ортида олтин руҳиятли инсонлар бор!"



📲Telegram |facebook|Faceboo
📋 Dmed (Davlat tibbiy elektron ma'lumotlar tizimi) тизими ҳақида эшитганмисиз?
Anonymous Quiz
57%
Ҳа, яхши биламан
25%
Ҳа, эшитганман, лекин аниқ билмайман
18%
Йўқ, аввал эшитмаганман
Dmed тизими соғлиқни сақлашда самара бермоқда, деб ҳисоблайсизми?
Anonymous Quiz
20%
Ҳа, албатта
24%
Ҳали эрта
56%
Йўқ, ўзгариш сезилмаяпти
Сиз яшаб турган ҳудуддаги давлат тиббиёт муассасалари (поликлиника, шифохона ва ҳ.к.) хизматидан қанчалик розисиз?
Anonymous Quiz
11%
Жуда розиман
44%
Розиман
22%
Норозиман
23%
Жуда норозиман