🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#ибрат

Кунларнинг бирида, илм ва ҳикмат соҳиби, қалби эзгулик билан тўлган Ҳасан Басрийга бир киши келди. Унинг юзида ҳаяжон, тилида ғаш келтирувчи гап бор эди:
— Эй Ҳасан, фалончи сизни ғийбат қилди!
Ҳасан Басрий бир зум фикрга толди. Ҳеч қандай ғазабланмади, хафа ҳам бўлмади. Ўзининг ҳидоятга йўғрилган қалби билан ёрдамчисини чақирди ва шундай деди:
— Илтимос, менинг номимдан у кишига бир товоқ хушбўй хурмо юбор.
Юборилган хурмо ғийбат қилган одамнинг қўлига етиши билан у ҳайратга тушди. У хурмо билан бирга келган мактубни ўқиди: «Менга қилган яхшилигинг учун раҳмат, мана хурмо — жавобан мендан.»
Ғийбат қилган одам оҳанрабодек Ҳасан Басрийнинг ҳузурига келди:
— Мен сизни ғийбат қилдим, сиз эса менга хурмо юбордингиз. Бу нима дегани?
Ҳасан Басрий табассум билан жавоб берди:
— Сен ўзингнинг амалларингдан менга савоб юбординг. Мен эса эвазига хурмо жўнатдим.

📲Telegram |facebook|Faceboo
⚡️ Test sinovlariga kirish uchun abituriyentlarga “Abituriyent ruxsatnomasi”ni berish boshlandi

👨🏻‍💻 “Abituriyent ruxsatnomasi”ni my.uzbmb.uz saytidagi shaxsiy kabinetidan yuklab olishlari mumkin (Qayd varag‘i degan sahifada yuklab olish tugmasi paydo bo‘lgan).

Yoki shaxsiy kabinetga kirmasdan, shunchaki my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow sahifasi orqali pasport seriyasi va raqami hamda JShShIR raqamini kiritgan holda olishlari mumkin.

📋 Abituriyentlar test sinoviga pasport (ID-karta) va abituriyent ruxsatnomasi bilan belgilangan vaqtdan kechikmagan holda kelishlari lozim.

❗️ Pasport nusxasi yoki boshqa hujjatlar bilan kelgan, shuningdek, kechikib kelgan abituriyentlar test sinovlariga kiritilmaydi!

📲Telegram |facebook|Faceboo
🥊Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида чемпион бўлган илк ўзбекистонлик аёл боксчига айланди

Остонада ўтказилган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида Ҳамидова Олимпиада ва уч карра жаҳон чемпиони туркиялик Бусеназ Сурменелини мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
🧴 Экземани енгиллаштирадиган ўсимлик топилди!

Немис олимлари имбир ва каннабидиол экстрактига асосланган кремлар атопик дерматит (экзема) симптомларини самарали камайтиришини аниқлашди.

🇩🇪 Bionorica SE компанияси ўтказган 12 ҳафталик тадқиқотда 94 нафар киши қатнашди. Улар BNO 3732 ва BNO 3731 кремларини ишлатишди. Натижада, қичишиш – 53% га, симптомлар – 63% га, RECAP кўрсаткичи – 54% га пасайди. 59% беморда белгилари тўлиқ йўқолди

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ушбу воситалар нафақат тери намлигини сақлайди, балки яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсир кўрсатади, тери ҳимоя қатламини тиклайди.

🧪 Церамид ва ёғ кислоталарининг ўсиши ҳам қайд этилди – бу эса терининг тикланишини англатади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♨️ Тилингизга эҳтиёт бўлинг! Ҳақорат учун 13 200 000 сўм миқдорида жарима солиш амалиёти бошланди.

🔷 Агар бу ҳолат бир йил ичида яна такрорланса, жарима миқдори 66 миллион сўмгача оширилиши мумкин.

🔷 Яқинларингизга юбориб, уларни ҳам огоҳлантиринг.

📲Telegram |facebook|Faceboo
📢 Газ ва электр учун компенсация олиш бошланди!

👨‍👩‍👧‍👦 Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камбағал оилалар учун давлат томонидан газ ва электр энергиясига сарфланган харажатлар бўйича компенсация тўланади.

📝 Аризаларни топшириш жойлари:
▪️ “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази
▪️ Маҳалладеги ижтимоий ходим
▪️ 📞 1140 қисқа рақами орқали

💡 Компенсация миқдори:
🔌 Электр энергияси (базавий меъёрдан ортиқ): ойига 30 000 сўмгача
🔥 Табиий газ:
▪️ Одатда — 120 000 сўмгача
▪️ Иситиш мавсумида — 200 000 сўмгача

‼️ Эслатма: Ариза бериш мутлақо бепул ва осон.

📆 Имкониятдан фойдаланинг ва оилангиз бюджетига енгиллик киритинг!

Фуқароларга бериладиган имтиёзлар, бахиллик қилмай, улашинглар:

📲Telegram |facebook|Faceboo
📣 Ипотека кредитлари учун субсидия аризалари қабул қилинмоқда!

🏠 2025-йил 10-июл, соат 09:00 дан бошлаб ариза топшириш бошланади. Бу Президентнинг ПФ–26-сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

👤 Кимлар ариза беришлари мумкин?
▪️ Ижтимоий мезонлар асосида 30 балл ёки ундан ортиқ тўплаган фуқаролар
▪️ Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой мавжуд бўлмаслиги керак
▪️ Оилавий даромад белгиланган чегараларда бўлиши лозим:

📌 Даромад чегаралари:
🔹 Вилоятлар: 3,1 млн сўм – 9,2 млн сўм
🔹 Тошкент шаҳри: 3,1 млн сўм – 10,6 млн сўм

📥 Ариза топшириш усуллари:
✅ Давлат хизматлари марказлари орқали
✅ Ёки онлайн:
🔗 my.gov.uz орқали ариза бериш

⚠️ Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.

📎 Батафсил маълумот:
🔗 https://my.gov.uz/oz/service/325

📲Telegram |facebook|Faceboo
🥋 Ўзбекистонлик спортчи Осиё Кубогида муваффақият қозонди!

🇰🇿 Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган дзюдо бўйича Asian Juniors Cup – 2025 мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

🥉 Унда Гулистон шаҳар спорт мактаби тарбияланувчиси Севинч Маҳмуджонова кучли рақиблар билан курашда юксак маҳорат намоён этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#тун_ҳикмати


​​
"Миш-миш”ни ёвуз одам ўйлаб топади. Ахмоқ уни тарқатади. Ақлсиз, нодон уни тасдиқлайди. Сен мана шу уч тоифадан бўлмасликка ҳаракат қил, эй, инсон.


✍️ Мавлоно Румий

📲Telegram |facebook|Faceboo