🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Мен ҳам тирбандликда турдим"

📲Telegram |facebook|Faceboo
Президент барча ташкилот ва маҳаллаларда асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлашни буюрди

Шунингдек Вазирлик ва идоралар ходимлари аҳолига ноқулайлик яратиб, “парковка” қилиб олган ҳудудларда фото ва видео камералар ўрнатиб, қоидабузарларни жазолаш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, давлат хизматчилари жамоат транспортида юришда бошқаларга намуна бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, йўлларда хизмат машиналари учун устунлик фақат Ҳукумат тасдиқлаган рўйхатдаги раҳбарларгагина берилиши белгиланди.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Жиззахда ҳоким, Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/738537

Бизни телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
#диққат #тарқатинг

‼️“Сурункали қоидабузарлар” дастури ишга туширилади

▪️Қарама-қарши ҳаракатланиш, чироқнинг қизил рангида ўтиш бир ой ичида 2 марта содир этилса ёки тезлик 5 марта оширилса – 1 йилгача жаримадан чегирма берилмайди;

▪️Бундай ҳуқуқбузарликлар бир ой ичида 10 тадан кўп бўлса – 6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади;

▪️Шунингдек, тезлик учун жарималарни қайта кўриб чиқиб, меъёрдан 2-3 карра тез юрганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишсизларга умид баҳш этган аёл

Сайхунобод туманининг Пахтакон маҳалласида истиқомат қилувчи Шоира Шаматова фермерлик ва тадбиркорликда ўз ўрнини топган фаол аёллардан. У ишсиз ва кам даромадли оилаларга намуна сифатида, 2024 йилда 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳисобидан хонадонида иссиқхона барпо этди. Аввалига бодиринг ва помидор, кейинчалик эса болгор қалампири етиштириб, даромад топа бошлади.

— Ҳаракат қилган киши, ҳатто кичик иссиқхона билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин. Асосийси — ният ва меҳнат. Ана шунда қилинган меҳнат ўз самарасини беради, — дейди у.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


“Тошни ёриб чиққан гул каби бўл — нозик, аммо таслим бўлма. Акс ҳолда, ортингдан тепкилашади, ғийбат қилиб, сени парчалаб ташлашга уринганлар топилади.”



📲Telegram |facebook|Faceboo
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланади

🏠 Ҳукумат қарорига асосан, 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидияларни олиш учун аризалар бугун, соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

❓ Қаерга ва қандай қилиб мурожаат қилиш мумкин?
☑️ Яқиндаги Давлат хизматлари марказига бориб ёки my.gov.uz сайти орқали онлайн: my.gov.uz/oz/service/325

☑️ Субсидия олиш учун қуйидагилар талаб этилади:
▪️30 баллдан кам бўлмаган ижтимоий рейтинг (баллар тўғрисида my.gov.uz сайтида маълумот берилади)
▪️Даромад чегаралари:
— Вилоятлар ва Қорақалпоғистонда: 3,1 млн сўмдан 9,2 млн сўмгача
— Тошкент шаҳрида: 3,1 млн сўмдан 10,6 млн сўмгача

▪️Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги шарт
▪️Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд.

📲Telegram |facebook|Faceboo
ТАЪЗИЯНОМА

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти кенгаши собиқ раиси

Абдалимова Раъно Юлдашевнанинг

вафот этганлиги муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Жаноза намози соат 13:00 да. Ўзининг Сирдарё туманидаги ҳовлисида ўқилади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Олимлар янги бахт формуласини кашф этдилар

18 минг кишининг маълумотларини ўрганиб чиқиб, олимлар ҳайратда қолишди. Уларнинг психо-эмоционал ҳолати атиги бир ҳафта ичида сезиларли даражада яхшиланди. Натижани бир йиллик психотерапия билан таққослаш мумкин.

Бахт формуласи –иштирокчилар кунига 5-10 дақиқани кичик қувончларга сарфладилар: табиатдан роҳатланиш, бошқалар учун қувониш ёки кимнидир мақташ ва шу каби эмоциялар.

Бу кичик нарсалар психикани қайта ишга туширади, стрессни камайтиради, уйқуни яхшилайди ва ҳатто саломатликни мустаҳкамлайди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
🇺🇿🎉 #Таваллуд_кун

Бугун, 10-июль Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи — Турдимов Эркинжон Оқбутаевич таваллуд топган кун!

Ҳурматли Эркинжон Оқбутаевич!

Сизга Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиали тиббиёт ходимлари номидан узоқ умр, сиҳат-саломатлик, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида Давлатимиз раҳбарига елкадош бўлиб олиб бораётган масъулиятли ва шарафли ишларингизда зафарлар тилаб қоламиз!

Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиали жамоаси


📲Telegram |facebook|Faceboo
🎥Раъно Шодиева ШҲТ давлатлари кинофестивалида “Энг яхши актриса” деб топилди

Хитойнинг Чунсин шаҳрида ўтказилган тадбирда таниқли актриса Аюб Шаҳобиддиновнинг “Баҳорни қувиб” фильмидаги роли учун мукофотланди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

❌ Ўша машҳур бастакор Султон али Раҳматов оғир аҳволда

«Бизда кимдир ўлгандан кейин қадрланади»


📲Telegram |facebook|Faceboo
❓Имтиёзли дори воситалари қандай тартибда берилади?

‼️Амбулатория-поликлиника муассасаларига бириктирилган беморларга имтиёзли дори воситалари муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул шахс томонидан, даволовчи шифокор тайинлаган махсус Талабнома асосида берилади.

📃Талабнома беморнинг имтиёзли таъминлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) асосида расмийлаштирилади.

📄Унда дори воситасининг савдо номи, ўрам тури, қадоқлаш ва бошқа маълумотлар кўрсатилиб, икки нусхада тузилади.

❗️Талабнома муассаса раҳбари ёки ўринбосари томонидан имзоланиб, думалоқ муҳр билан тасдиқланиши шарт.

🗂Биринчи нусха (масъул шахс тилхати билан) дорихонада сақланади, иккинчиси эса дори олгандан сўнг масъул шахсга қайтарилади.

📃АСОС

📲Telegram |facebook|Faceboo
❓Шифокор рецепти асосида кучли таъсир қилувчи дори воситасини онлайн харид қилиш мумкинми?

‼️Йўқ.
«Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида»ги НИЗОМГА мувофиқ, фақат рецептисиз бериладиган дориларни онлайн сотиб олиш мумкин.

🚫Шифокор рецепти асосида бериладиган дори воситалари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни электрон тарзда реализация қилиш қатъиян тақиқланган.

📲Telegram |facebook|Faceboo