🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
🇺🇿🎉 #Таваллуд_кун

Бугун, 10-июль Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи — Турдимов Эркинжон Оқбутаевич таваллуд топган кун!

Ҳурматли Эркинжон Оқбутаевич!

Сизга Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиали тиббиёт ходимлари номидан узоқ умр, сиҳат-саломатлик, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида Давлатимиз раҳбарига елкадош бўлиб олиб бораётган масъулиятли ва шарафли ишларингизда зафарлар тилаб қоламиз!

Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиали жамоаси


📲Telegram |facebook|Faceboo
🎥Раъно Шодиева ШҲТ давлатлари кинофестивалида “Энг яхши актриса” деб топилди

Хитойнинг Чунсин шаҳрида ўтказилган тадбирда таниқли актриса Аюб Шаҳобиддиновнинг “Баҳорни қувиб” фильмидаги роли учун мукофотланди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

❌ Ўша машҳур бастакор Султон али Раҳматов оғир аҳволда

«Бизда кимдир ўлгандан кейин қадрланади»


📲Telegram |facebook|Faceboo
❓Имтиёзли дори воситалари қандай тартибда берилади?

‼️Амбулатория-поликлиника муассасаларига бириктирилган беморларга имтиёзли дори воситалари муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул шахс томонидан, даволовчи шифокор тайинлаган махсус Талабнома асосида берилади.

📃Талабнома беморнинг имтиёзли таъминлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) асосида расмийлаштирилади.

📄Унда дори воситасининг савдо номи, ўрам тури, қадоқлаш ва бошқа маълумотлар кўрсатилиб, икки нусхада тузилади.

❗️Талабнома муассаса раҳбари ёки ўринбосари томонидан имзоланиб, думалоқ муҳр билан тасдиқланиши шарт.

🗂Биринчи нусха (масъул шахс тилхати билан) дорихонада сақланади, иккинчиси эса дори олгандан сўнг масъул шахсга қайтарилади.

📃АСОС

📲Telegram |facebook|Faceboo
❓Шифокор рецепти асосида кучли таъсир қилувчи дори воситасини онлайн харид қилиш мумкинми?

‼️Йўқ.
«Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида»ги НИЗОМГА мувофиқ, фақат рецептисиз бериладиган дориларни онлайн сотиб олиш мумкин.

🚫Шифокор рецепти асосида бериладиган дори воситалари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни электрон тарзда реализация қилиш қатъиян тақиқланган.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Қозоғистонда куйдирги: икки қишлоқ карантинга ёпилди

Қозоғистоннинг Ақмола вилояти Отбосар туманида куйдирги аниқланиб, икки қишлоқ карантинга ёпилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров маълум қилди.

Аввалроқ туманда тўрт киши касаллангани айтилган, ҳозирда бу рақам етти нафарга етган, улардан бири оғир аҳволда. Барча беморлар тиббий назоратда.

Касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудуд тўсиб қўйилган, дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Карантин 15 кун давом этади, шундан сўнг қайта таҳлил ўтказилиб, чекловлар бекор қилиниши мумкин.

Маълумот учун, куйдирги — одам ва ҳайвонлар учун хавфли бактериал инфекция ҳисобланади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Авлиёга айланардик...

Машҳур муҳаддис Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

«Агар болаларда мавжуд бўлган беш хислат катталарда ҳам учраганида эди, албатта, инсонлар авлиёга айланишар эди.»


У зот таъкидлаган хислатлар қуйидагилар:

▫️Ризқ ғамида бўлмайдилар — болалар ризқ ҳақида ўйламайдилар, юраклари тўлиқ таваккулга суянган.
▫️Дардларини фақат Холиққа айтaдилар — оғриқ ёки қийинчиликка дуч келсалар, махлуққа эмас, Яратганга мурожаат қиладилар.
▫️Таомни бирга ейдилар — уларда сахийлик, ўзаро меҳр ва бирдамлик мавжуд.
▫️Қўрқсалар, кўз ёшларини тўхтатмайдилар — қалблари пок, туйғулари ҳалол ва табиий.
▫️Уришиб қолсалар, тез ярашадилар — кин-кудурат сақламайди, кечиримли ва самимий бўладилар.

Агар биз ҳам болалардек содда, ҳалол ва қалбдан пок бўла олсак, дунё авлиёлар билан тўлиб-тошар эди...

📲Telegram |facebook|Faceboo
Севиб қолдим — сени кучлироқ

Айни чашгоҳ, қайга қараманг,
Жизиллайди ер бағри — бироқ.
Мен нима дарддаман, сўрамас,
Ҳолсиз танда бошланар титроқ.

Билмам-тушунмайман, бу не ҳол?
Қоним кўпчир, сувга лаб ташна.
Салқин жойда жойлашиб олган —
Бўзангдан қуй, бир коса ошна.

Қулт-қулт қилиб ичаман шошиб,
Юракнинг босилар ҳовури.
Ҳолинг не деб сўрамас номард —
Ёргинамнинг чиқмас шовури.

Осмонни кўкайи куйганми —
Бугун борлиқда қуёш ҳукмрон.
Юрагим жизиллар ёнса-да,
Қалбимда қолмасин бир армон
.


Нима бўпти, куйдирса қуёш?
Куйдирмоқда ишқий бир фироқ...
Билмасанг ҳам, ёнгандан ёниб,
Севиб қолдим — сени кучлироқ.

Ғулом Прим

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

“Агар жонинг оғириётганини ҳис қилсанг, демак, тириксан, аммо ўзгалар дардини ҳис қилсанг, унда сен инсонсан!”

✍️Лев Толстой



📲Telegram |facebook|Faceboo
🟢 Тарвуз: фойдалими ё зарарли?

Ёз фаслининг энг севимли неъматларидан бири — тарвуз. Унинг таркиби 90% сувдан иборат бўлиб, чанқоқни қондирибгина қолмай, организмга энергия ҳам беради. Тарвузда углеводлар кўп, лекин ёғ ва оқсил деярли йўқ. Жисмоний фаол инсонлар учун у — табиий гидратант ва энергия манбаидир.

🔬 Тарвуздаги ликопин антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Айрим тадқиқотлар эса у простата ва ичак саратонидан ҳимоя қилишини ҳам таъкидлайди. Витаминлар консентрацияси паст бўлса-да, C ва A витаминларига бой. Минераллардан эса магний ва фосфор миқдори юқори бўлиб, суяклар мустаҳкамлигига ёрдам беради.

🌱 Тарвуз уруғлари ҳам фойдали — уларда фолий кислотаси, фосфор, магний ва витамин РР мавжуд. Қуритилган ёки қовурилган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
🟢Тарвуз ҳақида яна бир гап

Ибн Сино тарвузни жигар ва буйрак касалликларини даволаш, сийдик ҳайдовчи восита сифатида тавсия қилган. Тарвуз шарбати чанқоқни босади, ўт ва сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Шу боис, юрак, жигар ва буйрак хасталикларида фойдали ҳисобланади.

Қуритилган пўчоғидан тайёрланган дамлама йўғон ичак яллиғланишида ёрдам беради. Семизликка қарши курашда уни кўпроқ истеъмол қилиш самара беради. Асабни тинчлантиради, паришонхотирликни камайтиради.

Тарвуз уруғлари ҳам шифобахш: сут билан дамламаси бачадонда қон кетишини тўхтатади. Мағзи саҳарда ейилса, гижжа ҳайдайди. Камқонлик, ўт ва сийдик йўлларида тош бўлганда, ҳамда сурункали ич қотишда кунига 100–250 г дан 4–5 маҳал истеъмол қилиш тавсия этилади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Ошқозонга оғирлик қилмасин десангиз…

Тарвуз ва қовунни асал, товуқ гўшти ёки сув билан бирга истеъмол қилиш мутлақо тавсия этилмайди. Чунки бу ҳолатлар ичбуруғ, оғир ич кетиши, қорин оғриғи ва ич дам бўлиши каби саломатлик муаммоларига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, ушбу меваларни оч қоринга ёки овқатдан сўнг дарҳол еб қўйиш ҳам танага нохуш таъсир кўрсатиши мумкин.

✅ Мутахассислар тавсиясига кўра, тарвуз ва қовунни овқатланишлар оралиғида, яъни асосий таомдан 1,5–2 соат олдин ёки кейин истеъмол қилиш энг маъқул усул ҳисобланади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Фармацевтика ва тиббиёт ходимлари орасидаги яширин келишув учун жиноий жавобгарлик белгилаш лозим

Тасаввур қилинг, шифокор беморга зарур дори воситасини эмас, балки у билан “ҳамкорлик” қилувчи компаниянинг маҳсулотини тавсия қилади. Бу дори ўша ҳолат учун энг яхши танлов бўлмаслиги, ёки арзонроқ, самаралироқ альтернативаси мавжуд бўлиши мумкин. Аммо шифокор – “кўрсатма” бўйича иш тутади.

Бундай ҳолатларда шифокор тиббиёт ходими эмас, балки фармацевтика компаниясининг яширин “агенти”га айланади. Беморнинг ишончи, молиявий ҳолати, саломатлиги эса “иккинчи даражали” масала бўлиб қолади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/739093

Бизни телеграм каналларимиз

📲Telegram |facebook|Faceboo