#тун_ҳикмати
“Дунёдаги барча аёллар латофатли, аммо уларга ҳақиқий гўзалликни эркакларнинг муҳаббати туҳфа этади”.
✍️Александр Пушкин
📲Telegram |facebook|Faceboo

Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🟠 27 та зажигалка — ошқозон ичида!
Бундай ҳолатга Россиянинг Калининград шаҳар шифохонаси шифокорлари дуч келишдики, ҳатто кўпни кўрган мутахассислар ҳам ҳайратга тушди — бир беморнинг ошқозонидан 27 та зажигалка олиб ташланди!
Бемор — тахминан 40 ёшлар атрофидаги эркак. У бир неча кун оғриқдан шикоят қилган ва шифохонага мурожаат қилган. Компьютер томографияси натижасида шифокорлар унинг ошқозонида шундай "коллекция" борлигини аниқлашган.
🔧 Операция эндоскопик усулда амалга оширилди. Мутахассислар зажигалкаларни эҳтиёткорлик билан олиб ташлашган. Улардан баъзилари занглаб кетган, баъзилари ҳали ҳам яхши ҳолатда бўлган!
🧠 Шифокорлар бемор психологик муаммоларга дучор бўлганини тахмин қилишмоқда. Бу тиббиётда “пика синдроми” деб аталади — инсон таом эмас, истеъмол қилиб бўлмайдиган нарсаларни ейиши билан тавсифланади.
📌 Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор, у тиббий ва психологик назоратда
📍SIRDARY NEWS.uz

“Сирдарё офтальмология мактаби”ни яратган инсон
Сирдарё вилоятида офтальмология соҳаси ва Расул Каримов номи узвий боғлиқ. Бу йил у кишининг тиббиёт соҳасидаги фаолиятига 55 йил тўлди. Шунинг 45 йилини эса у вилоят кўз касалликлари шифохонасида бош шифокор сифатида самарали фаолият билан ўтказди.
Расул Каримов томонидан ташкил этилган ва “Сирдарё офтальмология мактаби” номи билан танилган тизим нафақат вилоят, балки республика миқёсида ҳам илғор тажриба сифатида эътироф этилган. Ушбу мактаб орқали офтальмология соҳасига замонавий технологик ёндашув, шаффоф ташхислаш ва босқичма-босқич даволаш жараёни жорий этилди.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈
📲Telegram |facebook|Facebook

#Кун_ҳикмати
"Дуо қилишни тарк қилманг. «Бу имконсиз...» деб айтманг. Яратган Аллоҳ бор экан, «имконсиз» деган гап бўлмайди."
✍️Жалолиддин Румий
📲Telegram |facebook|Faceboo
"Дуо қилишни тарк қилманг. «Бу имконсиз...» деб айтманг. Яратган Аллоҳ бор экан, «имконсиз» деган гап бўлмайди."
✍️Жалолиддин Румий
📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тест синовлари бошланди
Бугун, эрта тонгдан бошлаб, юртимиз бўйлаб 2025–2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул тест синовлари бошланди.
Республика бўйича 65 та йирик бинода икки сменада ташкил этилаётган имтиҳонларда ҳар куни 70 минг нафардан ортиқ абитуриент иштирок этиши режалаштирилган.
Аввал хабар берганимиздек, Сирдарё вилоятида тест синовлари Гулистон шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ҳудудий биносида ўтказилади.
Жараённинг биринчи куни қандай кечаётгани ҳақида яқин соатларда батафсил маълумот берамиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
❗️Абитуриентлар учун 5 та муҳим эслатма
Тестга кирадиган танишларга юбориб қўямиз.
тест имтиҳонлари бошланмоқда.
📍SIRDARY NEWS.uz
❗️Абитуриентлар учун 5 та муҳим эслатма
Тестга кирадиган танишларга юбориб қўямиз.
тест имтиҳонлари бошланмоқда.
📍SIRDARY NEWS.uz
#ибрат
Уч буюк табиб
Бир табиб қаттиқ касал бўлиб ётиб қолди. Унинг шогирдлари йиғилиб устодларини даволашга киришдилар.
Касал устод уларга:
— Севимли шогирдларим, мени даволаш учун беҳуда заҳмат чекманг, тузалишдан умид узганман, ўлимим яқин қолганга ўхшайди. Вафот топганимдан кейин жуда қайғуриб оҳ-воҳ қилманг, чунки, ўрнимга учта буюк табиб қолдириб кетаман. Шу зўр уч табибнинг маслаҳатларига ҳаммангиз эътибор беринг ва бошқаларни ҳам шунга даъват қилинг,— деди.
Шогирдлардан бири:
— Бизларнинг азиз устодимиз, сиздан кейин ўрнингизда қоладиган учта табиб кимлар?— деб сўради. Устод кўзларини очди, ёнидаги шогирдларига шундай жавоб берди:
— Сизларга сўзлаганим учта зўр табибнинг биринчиси—поклик, иккинчиси парҳез, учинчиси бадантарбиядир. Доимо пок, озода бўлишлик, тиқиштириб апл-тапил емасдан ўз миқдорида овқатланиш, ичкиликдан тийилиш, бадан аъзоларини ҳаракатсиз қолдирмасдан бадантарбия билан шуғулланиш — мана буларнинг ҳаммаси саломатликни сақловчи энг яхши чоралардир.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сирдарё” телерадиоканали янги бинода фаолият бошлади
Сирдарё вилоятидаги “Сирдарё” телерадиоканали энди ўз фаолиятини замонавий, барча талабларга жавоб берадиган янги бинода амалга оширмоқда. Илгари мослаштирилган шароитда ишлаб келган канал ходимлари учун ҳозирги шароитлар ижод ва техник жараёнларни сифатли ташкил этиш имконини беради.
Канал директори Зафар Дархоновнинг таъкидлашича, янги бинода студиялар майдони бир неча баробарга кенгайган. Хусусан, 50 квадрат метрли радиостудия, 150 квадрат метрли ахборот дастурлари майдони ва 450 квадрат метрли ток-шоу студияси фойдаланишга топширилган. Монтаж ва овоз ёзиш хоналари, тўғридан тўғри эфир ускуналари ҳам замонавий технологиялар асосида жиҳозланган.
Каналнинг собиқ раҳбари, фахрий журналист Турғун Норқулов бинога юқори баҳо бериб, уни “ҳудудий телерадио каналлар учун намуна” дея таърифлади.
Айни пайтда телерадиоканал жамоаси янги бинода қатор ижодий лойиҳаларни амалга оширмоқда.