🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тест синовлари бошланди

Бугун, эрта тонгдан бошлаб, юртимиз бўйлаб 2025–2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул тест синовлари бошланди.

Республика бўйича 65 та йирик бинода икки сменада ташкил этилаётган имтиҳонларда ҳар куни 70 минг нафардан ортиқ абитуриент иштирок этиши режалаштирилган.

Аввал хабар берганимиздек, Сирдарё вилоятида тест синовлари Гулистон шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ҳудудий биносида ўтказилади.

Жараённинг биринчи куни қандай кечаётгани ҳақида яқин соатларда батафсил маълумот берамиз.

📍SIRDARY NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Абитуриентлар учун 5 та муҳим эслатма

Тестга кирадиган танишларга юбориб қўямиз.

тест имтиҳонлари бошланмоқда.

📍SIRDARY NEWS.uz
#ибрат

Уч буюк табиб


Бир табиб қаттиқ касал бўлиб ётиб қолди. Унинг шогирдлари йиғилиб устодларини даволашга киришдилар.

Касал устод уларга:
— Севимли шогирдларим, мени даволаш учун беҳуда заҳмат чекманг, тузалишдан умид узганман, ўлимим яқин қолганга ўхшайди. Вафот топганимдан кейин жуда қайғуриб оҳ-воҳ қилманг, чунки, ўрнимга учта буюк табиб қолдириб кетаман. Шу зўр уч табибнинг маслаҳатларига ҳаммангиз эътибор беринг ва бошқаларни ҳам шунга даъват қилинг,— деди.

Шогирдлардан бири:
— Бизларнинг азиз устодимиз, сиздан кейин ўрнингизда қоладиган учта табиб кимлар?— деб сўради. Устод кўзларини очди, ёнидаги шогирдларига шундай жавоб берди:

— Сизларга сўзлаганим учта зўр табибнинг биринчиси—поклик, иккинчиси парҳез, учинчиси бадантарбиядир. Доимо пок, озода бўлишлик, тиқиштириб апл-тапил емасдан ўз миқдорида овқатланиш, ичкиликдан тийилиш, бадан аъзоларини ҳаракатсиз қолдирмасдан бадантарбия билан шуғулланиш — мана буларнинг ҳаммаси саломатликни сақловчи энг яхши чоралардир.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сирдарё” телерадиоканали янги бинода фаолият бошлади

Сирдарё вилоятидаги “Сирдарё” телерадиоканали энди ўз фаолиятини замонавий, барча талабларга жавоб берадиган янги бинода амалга оширмоқда. Илгари мослаштирилган шароитда ишлаб келган канал ходимлари учун ҳозирги шароитлар ижод ва техник жараёнларни сифатли ташкил этиш имконини беради.

Канал директори Зафар Дархоновнинг таъкидлашича, янги бинода студиялар майдони бир неча баробарга кенгайган. Хусусан, 50 квадрат метрли радиостудия, 150 квадрат метрли ахборот дастурлари майдони ва 450 квадрат метрли ток-шоу студияси фойдаланишга топширилган. Монтаж ва овоз ёзиш хоналари, тўғридан тўғри эфир ускуналари ҳам замонавий технологиялар асосида жиҳозланган.

Каналнинг собиқ раҳбари, фахрий журналист Турғун Норқулов бинога юқори баҳо бериб, уни “ҳудудий телерадио каналлар учун намуна” дея таърифлади.

Айни пайтда телерадиоканал жамоаси янги бинода қатор ижодий лойиҳаларни амалга оширмоқда.

📍SIRDARY NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда тест синовлари юқори савияда ўтмоқда

Бугун, 14 июлдан бошлаб Сирдарё вилоятида 2025–2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул тест синовлари бошланди. Жараён белгиланган тартиб ва талаблар асосида, юқори ташкилий савияда ташкил этилди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вилоят бўлимига кўра, жорий йилда 21 409 нафар абитуриент тестда иштирок этмоқда. Имтиҳонлар Гулистон шаҳридаги агентлик биносида ўтказилмоқда.

– Барча ташкилий ишлар белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилди, – дейди агентлик вилоят бўлими раҳбари Алишер Баҳромов. – Абитуриентлар учун қулай ва шаффоф муҳит яратилди.

Тестлар ҳар куни икки сменада — соат 08:00 дан 11:00 гача ва 15:00 дан 18:00 гача ўтказилмоқда. Ҳар куни 2 400 нафар абитуриент иштирок этмоқда. Синовлар 23 июлгача давом этади.

Бинолар тўлиқ видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган, онлайн кузатув имконияти мавжуд. Абитуриентлар сув ва ручка билан таъминланган, тиббий хизмат ва хавфсизлик чоралари кўрилган.

📍SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ёшларни заҳарлаётган дорифуруш қўлга олинди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Оҳангарон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахснинг Янгиҳаёт туманидаги ижарадаги уйи кўздан кечирилиб, 16 249 дона “Зардекс” дори воситалари топилди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Маълум бўлишича, у ушбу дори воситаларини “Телеграм” орқали наркосавдогардан олиб, мижозларга сотгандан сўнг 16 минг АҚШ доллари тўлаши керак бўлган.

“Зардекс” таркибидаги “Прегабалин” моддаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 818-сон қарорига мувофиқ, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.

Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилиб, қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

📍SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
❗️Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди

Президент фармонига мувофиқ, Администрация ва унга қарашли ташкилотларда 284 та лавозим қисқартирилди, такрорланувчи вазифалар оптималлаштирилди.

Энди Президент Администрацияси фаолияти 5 устувор йўналишга йўналтирилади:

🔸таълим
🔸бизнес
🔸суд-ҳуқуқ тизими
🔸тиббиёт
🔸сув ресурслари

Шунингдек, бу соҳаларда ислоҳотларни самарали олиб бориш учун Администрация раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.

📍SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
❗️АОКА фаолияти тугатилади

Президент фармонига мувофиқ, энди унинг ўрнини Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ эгаллайди.

Янги марказ давлат сиёсатини аҳолига етказиш, стратегик коммуникацияларни йўлга қўйиш ва ахборот майдонида тизимли ишлаш билан шуғулланади.

Шунингдек, ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа эндиликда Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар, олимлар ва экспертлар тавсиялари асосида тайёрланади.

📍SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Президент фармони билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди:

▪️Хилола Умарова таълимни ислоҳ қилиш бўйича Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди. У шу муносабат билан мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди.

▪️Тамила Алиева тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари бўлди.

▪️Тимур Бутунбаев сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосар этиб тайинланди. У сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

▪️Нодира Хакимова суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

▪️Шерзод Озодзода тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди. У иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида ташаббуслар бўйича бошқарма бошлиғи лавозимидан озод этилди.

▪️Дилноза Зиямухамедова
Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири этиб тайинланди. У Президент ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

📍SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Президентнинг тегишли фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди:

▪️Абдулазиз Камилов — Ташқи сиёсат бўйича Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди;
▪️Ғофуржон Мирзаев — Кадрлар бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллади;
▪️Равшан Гулямов — Иқтисодий сиёсат бўйича Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди;
▪️Сардор Умурзаков — Стратегик ривожланиш бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди;
▪️Мансурбек Оллоёров — Ижтимоий ҳимоя бўйича Президент маслаҳатчиси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори бўлди;
▪️Русланбек Давлетов — Президентнинг вакиллик органлари, ННТ, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди..

📍SIRDARYA  NEWS.uz