🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

Президент фармони билан қатор ташкилотлар қайта ташкил этилди

▪️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб, унинг назорат ва мониторинг вазифалари Телекоммуникациялар соҳасидаги назорат инспекциясига ўтказилди.

▪️Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;

▪️Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;

▪️Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;

▪️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;

▪️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.

📍SIRDARYA  NEWS.uz
🟦🟦

"Фуқаро касал бўлса, давлат унга ёрдам бериши зарур", Марат Калиев, Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг халқаро эксперти

Журналистлар ва ОАВ вакиллари учун ташкил этилган семинар ҳақидаги лавҳа "Дунё бўйлаб" телеканалида эфирга узатилди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Очиқ сув ҳавзалари текширилди

Боёвут туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари томонидан тумандаги очиқ сув ҳавзаларда эпидемиологик кузатув ишлари олиб борилди.

Текширув жараёнида сув оқими, аҳоли турмуш тарзи, чиқинди ташлаш ҳолати ва канализация тизимининг техник ҳолати каби омиллар чуқур ўрганилди. Белгиланган нуқталардан сув намуналари олиб, лаборатория таҳлиллари ўтказилди.

Таҳлил натижалари асосида масъул идораларга сув ҳавзаларини санитария талабларига мувофиқ сақлаш юзасидан тавсиялар берилди.

📍SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Трекерчи бобо”нинг сири нимада?

🚜 Сайхунободлик Турсунбой Орипов — нафақат туманда, балки вилоятда ҳам “Трекерчи бобо” номи билан танилган. У киши Президентдан совға сифатида Tracker автомашинасини олган ва бу унинг фаол ҳаёт тарзи учун берилган эътирофдир.

🍇 Боғдорлик бўйича бой тажрибага эга бобо ҳозирда “Ризамат”, “Ҳусайни”, “Келин бармоқ” каби навларни етиштирмоқда. Яқинда “Абатар” деб номланган янги узум навини ҳам олиб кирди!

👨‍🌾 Унга қараб ёшлар ҳам меҳнатни, ҳалолликни, боғдорликни ўрганяпти. Унинг сирлари нимада дейсизми?
👉 Сабр, меҳнат ва одамларга беғараз ёрдам бериш!

📍 Пахтакон энди ҳақиқий узумчилик марказига айланмоқда!

📲 📍SIRDARYA  NEWS.uz— Сизга яқин одамлар ҳақида ҳикоялар шу ерда
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
👴⚽️ Фахрий ва нуронийлар беллашди!

Гулистон шаҳрида “Ғайратли кексалар” шиори остида ўтказилган мини-футбол чемпионати ҳақиқий спорт байрамига айланди! Сирдарё вилоятидаги шаҳар ва туманлардан келган 11 та жамоа майдонда ғалаба учун курашди.

🔥 Мусобақа қизғин ва муросасиз ўтди. Техника, маҳорат ва иродада ёшлардан қолишмайдиган боболарни кўриб, томошабинлар хурсанд бўлишди!

1-ўринни Гулистон шаҳар жамоаси қулга киритган бўлса, 2-ўринга Сирдарё туман, 3-ўринга Ховос туман жамоаси сазовор бўлди.

🏅 Чемпион жамоаларга кубоклар, медаллар, дипломлар ва эсдалик совғалар топширилди.


📲 SIRDARYA  NEWS.uz— — фақат ёшлар эмас, фахрийлар ҳам ҳавас қиларли даражада фаол!
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
📈 Ўзбекистон – дунёдаги ўрик етиштириш бўйича етакчилар қаторида! 🇺🇿🥇

Ўрикка бой юртимиз 2024 йилда 527 минг тоннадан ортиқ ҳосил етиштириб, дунёда иккинчи ўринни эгаллади! 🍑🌍

Италия ва АҚШ нашрлари томонидан эълон қилинган рейтингларда ҳам Ўзбекистон ТОП-10ликка киритилди. Эътиборлиси, юртимиз маҳсулотларига Хитой сингари улкан бозорларда катта талаб бор — 2030 йилгача фақат ўрик, гилос, узум ва олхўри импорти 1,8 миллиард долларга етиши кутилмоқда! 🇨🇳💰

🔬 Илмий ёндашув, замонавий агротехнологиялар ва боғбонларга яратилаётган шароитлар туфайли қишлоқ хўжалигимиз янги босқичга кўтарилмоқда.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

❗️ Роддомда суюнчи пули сўраганлар жавобгарликка тортилади!

📑
Агар туғруқхонада, давлат шифохоналарида коррупцияга (таъмагирлик, порахўрлик, СУЮНЧИ ПУЛИ) дуч келсангиз "1003" қисқа рақамига хабар беришингиз сўралади.

🔷 хабар берувчининг шахси 100% сир тутилиши кафолатланади.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz