🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
👴⚽️ Фахрий ва нуронийлар беллашди!

Гулистон шаҳрида “Ғайратли кексалар” шиори остида ўтказилган мини-футбол чемпионати ҳақиқий спорт байрамига айланди! Сирдарё вилоятидаги шаҳар ва туманлардан келган 11 та жамоа майдонда ғалаба учун курашди.

🔥 Мусобақа қизғин ва муросасиз ўтди. Техника, маҳорат ва иродада ёшлардан қолишмайдиган боболарни кўриб, томошабинлар хурсанд бўлишди!

1-ўринни Гулистон шаҳар жамоаси қулга киритган бўлса, 2-ўринга Сирдарё туман, 3-ўринга Ховос туман жамоаси сазовор бўлди.

🏅 Чемпион жамоаларга кубоклар, медаллар, дипломлар ва эсдалик совғалар топширилди.


📲 SIRDARYA  NEWS.uz— — фақат ёшлар эмас, фахрийлар ҳам ҳавас қиларли даражада фаол!
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
📈 Ўзбекистон – дунёдаги ўрик етиштириш бўйича етакчилар қаторида! 🇺🇿🥇

Ўрикка бой юртимиз 2024 йилда 527 минг тоннадан ортиқ ҳосил етиштириб, дунёда иккинчи ўринни эгаллади! 🍑🌍

Италия ва АҚШ нашрлари томонидан эълон қилинган рейтингларда ҳам Ўзбекистон ТОП-10ликка киритилди. Эътиборлиси, юртимиз маҳсулотларига Хитой сингари улкан бозорларда катта талаб бор — 2030 йилгача фақат ўрик, гилос, узум ва олхўри импорти 1,8 миллиард долларга етиши кутилмоқда! 🇨🇳💰

🔬 Илмий ёндашув, замонавий агротехнологиялар ва боғбонларга яратилаётган шароитлар туфайли қишлоқ хўжалигимиз янги босқичга кўтарилмоқда.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

❗️ Роддомда суюнчи пули сўраганлар жавобгарликка тортилади!

📑
Агар туғруқхонада, давлат шифохоналарида коррупцияга (таъмагирлик, порахўрлик, СУЮНЧИ ПУЛИ) дуч келсангиз "1003" қисқа рақамига хабар беришингиз сўралади.

🔷 хабар берувчининг шахси 100% сир тутилиши кафолатланади.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
🧴 Тоза терига яширин таҳдид

Сўнгги пайтларда катталар ва болалар ўртасида тери билан боғлиқ касалликлар — тошма, қичишиш, яллиғланиш ва аллергик реакциялар анча кўпаймоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолатнинг асосий сабабларидан бири инсонлар томонидан тайёр, қайта ишланган, консервант ва ранг берувчилар қўшилган сунъий озуқа маҳсулотларини кўп миқдорда истеъмол қилишидир.

Бундай маҳсулотлар нафақат терига, балки умумий саломатликка ҳам хавф солади. Шу боис соғлиқни сақлаш ходимлари аҳолини табиий ва тоза овқатларга ўтишга, айниқса болалар овқатланишида сунъий маҳсулотлардан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

Соғлом овқатланиш — тоза тери ва барқарор саломатликнинг асосий кафолатидир.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🧺 Бешикчилар сулоласининг саккизинчи вакили

Гулистонлик Хуршидбек Каримов — бешикчилар сулоласининг саккизинчи авлод вакили. У ҳунармандчилик сир-асрорларини отаси Иброҳимжон ака ва онаси Машрабхон аядан ўрганган. Ҳар ойда ўнлаб бешик, сандиқ ва рўзғор буюмлари тайёрлаб, кўплаб хонадонларга қувонч улашмоқда.

Унинг онаси — Машрабхон Каримова — 2007 йили халқ ҳунарини ривожлантиришдаги хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Ая ўз ҳунарини турмуш ўртоғи ва раҳматли қайнотасидан ўрганган...

Машрабхон аянинг ҳаётида эсда қоларли воқеалар ҳам кўп. Бир гал беларуслик меҳмон болаларнинг сумагини тамаки трубкаси деб ўйлаб сотиб олган. Эртасига эса “Бу тамаки трубкаси эмас, ўзбекларнинг сумаги экан!” деб қайтиб келган. Ҳаммани кулдирган бу воқеа ҳалигача эсдан чиқмайди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистонда Адлия бўлими учун янги бино фойдаланишга топширилди

Гулистон шаҳрида Адлия бўлими учун қурилган янги замонавий бино ишга туширилди. Тантанали очилиш маросимида вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Адлия вазирлиги вакиллари, жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидланишича, мазкур мажмуа фуқароларга давлат ва ҳуқуқий хизматларни кенг қамровда, тезкор ва шаффоф шаклда тақдим этиш имконини беради.

Бинода шаҳар Адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ бўлими, нотариал ва архив хизматлари ҳамда Давлат хизматлари маркази фаолият юритади. Келин-куёвлар учун махсус фотозона ҳам ташкил этилган.

Хизмат кўрсатиш залида 17 та қабул ойнаси орқали 400 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Шунингдек, электрон навбат, ахборот киоскаси, мини-кутубхона, Wi-Fi, маслаҳат хизмати, ҳуқуқий ахборот стендлари, ногиронлар учун қулай йўлаклар ва кутиш заллари мавжуд.

Болалар учун махсус майдонча ҳам ташкил этилган.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Барча давлат хизматлари бир жойда кўрсатилади

Гулистон шаҳрида аҳолига ҳуқуқий ва давлат хизматларини “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди.

Янги иншоотнинг ишга туширилиши орқали фуқаролар, тадбиркорлар ва ижтимоий соҳа вакиллари учун кенг қамровли, сифатли, тезкор ва шаффоф хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилди. Бундай марказларнинг ташкил этилиши Президентимизнинг “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодаси саналади. Давлат ва ҳуқуқий хизматларнинг бир жойда жамланиши фуқаролар учун вақт ва ортиқча оворагарчиликни камайтиради, норасмий тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Марказнинг очилиш маросимида Адлия вазири Акбар Тошқулов, Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, меҳнат фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Муҳаббат иплари қўл билан эмас дил билан боғланади."

✍️
Неъмат Аминов



📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

Эрталабки нонушта ва қаҳвадан воз кечиш – саломатлик учун хавфли одат!

Муттахассислар фикрича, эрталабки нонушта ва бир пинжон қаҳва инсон организми учун кунни тўғри бошлашда муҳим аҳамиятга эга. Агар бу одат кузатилмаса, мия фаолияти сустлашиши, диққат йўқолиши, қандли диабет хавфи ортиши ва асабийликка сабаб бўлиши мумкин.

Қондаги глюкоза миқдорининг пасайиши сабабли инсон ўзини ланж, хунук ва руҳан чарчаган ҳис этади. Шунингдек, эрталаб овқатланмаганлар, одатда, кечқурун ортиқча овқат ейишга мойил бўлади, бу эса ортиқча вазнга олиб келади.

Шифокорлар ҳар куни енгил ва фойдали нонушта қилишни, шунингдек, организмни уйғотиш учун табиий қаҳва ёки кўк чой истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Доктор Аҳмад Исо Маъсаровий

Олтин олдида ёғочнинг қадри йўқ. Аммо денгизга чўкаётганимизда нажот топиш учун ўша ёғочни қидириб қоламиз. Бошқалардан келадиган манфаатни кеч англаймиз. Аллоҳ ҳар бир одамни қайсидир жиҳатдан фойдаси тегадиган қилиб яратган. Шундай экан, улардан керагича олиб, камчиликларини кечириб кетаверинг.

📲
Telegram |facebook|Faceboo