#Кун_ҳикмати
"Муҳаббат иплари қўл билан эмас дил билан боғланади."
✍️Неъмат Аминов
📲Telegram |facebook|Faceboo

Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми
Эрталабки нонушта ва қаҳвадан воз кечиш – саломатлик учун хавфли одат!
Муттахассислар фикрича, эрталабки нонушта ва бир пинжон қаҳва инсон организми учун кунни тўғри бошлашда муҳим аҳамиятга эга. Агар бу одат кузатилмаса, мия фаолияти сустлашиши, диққат йўқолиши, қандли диабет хавфи ортиши ва асабийликка сабаб бўлиши мумкин.
Қондаги глюкоза миқдорининг пасайиши сабабли инсон ўзини ланж, хунук ва руҳан чарчаган ҳис этади. Шунингдек, эрталаб овқатланмаганлар, одатда, кечқурун ортиқча овқат ейишга мойил бўлади, бу эса ортиқча вазнга олиб келади.
Шифокорлар ҳар куни енгил ва фойдали нонушта қилишни, шунингдек, организмни уйғотиш учун табиий қаҳва ёки кўк чой истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.
📲 SIRDARYA NEWS.uz

Доктор Аҳмад Исо Маъсаровий
Олтин олдида ёғочнинг қадри йўқ. Аммо денгизга чўкаётганимизда нажот топиш учун ўша ёғочни қидириб қоламиз. Бошқалардан келадиган манфаатни кеч англаймиз. Аллоҳ ҳар бир одамни қайсидир жиҳатдан фойдаси тегадиган қилиб яратган. Шундай экан, улардан керагича олиб, камчиликларини кечириб кетаверинг.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_халос
Ҳартугул, вилоят ҳокими аралашувидан кейин ҳожи бобо қарзини тўлаб берибди
Зиёратлари қабул бўлсин!

🩺Эндиликда кардиологик муолажалар бепул амалга оширилмоқда
Сирдарё вилояти Кардиология марказида беморларга зарур кардиологик муолажалар — коронарография, стент қўйиш ишлари суғурта ва махсус фонд маблағлари ҳисобидан бепул бажарилмоқда.
— Ҳар бир бемор учун 5 млн сўмдан 22 млн сўмгача маблағ ажратилаяпти. Бу эса беморлар учун катта қулайлик яратмоқда, — дейди рентгенендоваскуляр жарроҳлик бўлими шифокори Хуршид Ҳакимов.
📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарё вилояти Кардиология марказида беморларга зарур кардиологик муолажалар — коронарография, стент қўйиш ишлари суғурта ва махсус фонд маблағлари ҳисобидан бепул бажарилмоқда.
— Ҳар бир бемор учун 5 млн сўмдан 22 млн сўмгача маблағ ажратилаяпти. Бу эса беморлар учун катта қулайлик яратмоқда, — дейди рентгенендоваскуляр жарроҳлик бўлими шифокори Хуршид Ҳакимов.
📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати
Юрагинг одамларни гапларига парво қилмайдиган даражада кенг бўлсин…
📲Telegram |facebook|Faceboo
Юрагинг одамларни гапларига парво қилмайдиган даражада кенг бўлсин…
📲Telegram |facebook|Faceboo
#диққат
‼️Шифокорлар жазирамада жисмоний ҳаракат қилишнинг хатаридан огоҳлантирди.
Кучли иссиқда ортиқча фаоллик, айниқса спорт ёки ҳар қандай оғир жисмоний ишлардан воз кечиб туриш керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида 17-19 июль кунлари кучли жазирама кутилмоқда. Бугун айрим ҳудудларда ҳарорат 44-45 даражагача кўтарилди.

Жигарни операциясиз тиклаш усули яратилди
Британиялик олимлар жигарни трансплантациясиз даволаш усулини ишлаб чиқишди. Улар жигарни тиклашга қодир ҳужайраларни ёпишқоқ моддалар — гиалурон кислотаси ёки алгинат билан қоплаб, зарарланган тўқималарга мустаҳкам бирикишини таъминлашди.
Бу қоплама вақтинчалик бўлиб, ҳужайралар янги муҳитга мослашгач, йўқолади. Модел жигарларда ўтказилган тажрибалар унинг самарадорлигини тасдиқлади.
Олимлар бу технология арзон, хавфсиз ва донор етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беришига умид қилишмоқда.

Россияда ракка қарши индивидуал ядровий дорихона ишга тушди
Москвадаги Европа Тиббий Марказида ҳар бир бемор учун алоҳида тайёрланадиган радиофармацевтик дори воситалари ишлаб чиқариладиган ядровий дорихона очилди.
Бу ерда ўсма тури ва бемор организмига хос “нишон”ларга қараб, лютеций-177 ва актиний-225 асосидаги махсус дори воситалари тайёрланади. Бундай индивидуал ёндашув кучли таъсир ва камроқ ножўя ҳолатларни таъминлайди.
Технология “тераностика” деб аталади — яъни диагностика ва даволашни бирлаштиради. У эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш имконини беради.
Тажрибаларга кўра, бундай даволаш 30% беморда мустаҳкам ремиссияга, 60% ҳолатда эса ижобий натижага олиб келмоқда. Бу усул ҳозирча фақат илғор онкология марказларида, жумладан EMCда қўлланилмоқда.

Табриклаймиз, муборакбод этамиз!
Бугун — 18 июль. Таниқли фотожурналист, компьютер дизайн устаси, график тасвирлар муҳаррири, “Минтақа” хусусий дизайн фирмаси раҳбари, 1990 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Маматкарим Абдумўминов (Муҳаммад Карим)нинг таваллуд айёми.
Муҳтарам Муҳаммад Карим акани ушбу муборак сана — шукрона куни билан "Малҳам" телеграм канали ижодий жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.
Устоз журналистга ижодий баркамоллик, тинч ва фаровон ҳаёт, узоқ умр, оилавий бахт, фарзанд ва неваралар камолини кўриб юришни тилаймиз.

🌲 Дунёдаги энг кекса дарахт – Ўзбекистонда!
Жиззах вилояти, Фориш тумани, Можрум қишлоғида бир туп сарв дарахти бор. Унинг ёши 2000 йилдан ҳам ортиқ эканлиги аниқланган.
Немис ва ўзбекистонлик олимлар ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқотларга кўра, у дунёдаги 3 та энг қадимги арчадан бири!
📜 Ривоятларга кўра, ушбу сарв Александр Македонскийнинг буйруғи билан экилган бўлиши мумкин. Унинг танасига 4-5 киши бемалол сиғади, пастки шохлари ерга ётган.
🌍 Ушбу дарахт ҳозирда БМТ муҳофазасида ва "Биота" номи билан рўйхатга олинган.
⛰ Можрумда сайёҳлар учун йўллар таъмирланмоқда, меҳмон уйлари барпо этилмоқда. Яқин келажакда бу табиий мўъжиза – энг кўп ташриф буюриладиган масканга айланиши кутилмоқда.

Кечиккан никоҳ — қонуний асосга эга бўлди
Сирдарё вилояти қон қуйиш станциясида фаолият юритаётган кичик тиббий ходим Мавлуда Назарова турмуш ўртоғи билан 11 йил муқаддам тўй қилган бўлса-да, айрим сабабларга кўра уларнинг никоҳи расман қайд этилмаган эди. Орадан вақт ўтиб, оилада икки нафар фарзанд дунёга келди, бироқ ҳужжатлар билан боғлиқ қийинчиликлар улар учун муайян муаммоларни келтириб чиқарди.
Марказ раҳбари, шифокор Ҳайдар Саломовнинг ташаббуси ва кўмаги билан оила яқинда янгитдан қурилган ва фойдаланишга топширилган, шаҳар адлия бўлими биноси, унда иш бошлаган Гулистон шаҳар ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди.
2025 йил 16 июль куни уларга расмий никоҳ гувоҳномаси тақдим этилди. Хайрли воқеа Гулистон шаҳридаги давлат хизматлари марказининг янги биноси очилишига бағишланган тадбир билан уйғунлашган ҳолда ўтди.
Энг муҳими — никоҳ кечикди, ҳужжат расмийлашди, оила эса 11 йилдан сўнг ҳуқуқий асосга эга бўлди!