🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Россияда ракка қарши индивидуал ядровий дорихона ишга тушди

Москвадаги Европа Тиббий Марказида ҳар бир бемор учун алоҳида тайёрланадиган радиофармацевтик дори воситалари ишлаб чиқариладиган ядровий дорихона очилди.

Бу ерда ўсма тури ва бемор организмига хос “нишон”ларга қараб, лютеций-177 ва актиний-225 асосидаги махсус дори воситалари тайёрланади. Бундай индивидуал ёндашув кучли таъсир ва камроқ ножўя ҳолатларни таъминлайди.

Технология “тераностика” деб аталади — яъни диагностика ва даволашни бирлаштиради. У эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш имконини беради.

Тажрибаларга кўра, бундай даволаш 30% беморда мустаҳкам ремиссияга, 60% ҳолатда эса ижобий натижага олиб келмоқда. Бу усул ҳозирча фақат илғор онкология марказларида, жумладан EMCда қўлланилмоқда.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Табриклаймиз, муборакбод этамиз!

Бугун — 18 июль. Таниқли фотожурналист, компьютер дизайн устаси, график тасвирлар муҳаррири, “Минтақа” хусусий дизайн фирмаси раҳбари, 1990 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Маматкарим Абдумўминов (Муҳаммад Карим)нинг таваллуд айёми.

Муҳтарам Муҳаммад Карим акани ушбу муборак сана — шукрона куни билан "Малҳам" телеграм канали ижодий жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.

Устоз журналистга ижодий баркамоллик, тинч ва фаровон ҳаёт, узоқ умр, оилавий бахт, фарзанд ва неваралар камолини кўриб юришни тилаймиз.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🌲 Дунёдаги энг кекса дарахт – Ўзбекистонда!

Жиззах вилояти, Фориш тумани, Можрум қишлоғида бир туп сарв дарахти бор. Унинг ёши 2000 йилдан ҳам ортиқ эканлиги аниқланган.

Немис ва ўзбекистонлик олимлар ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқотларга кўра, у дунёдаги 3 та энг қадимги арчадан бири!

📜 Ривоятларга кўра, ушбу сарв Александр Македонскийнинг буйруғи билан экилган бўлиши мумкин. Унинг танасига 4-5 киши бемалол сиғади, пастки шохлари ерга ётган.

🌍 Ушбу дарахт ҳозирда БМТ муҳофазасида ва "Биота" номи билан рўйхатга олинган.

⛰ Можрумда сайёҳлар учун йўллар таъмирланмоқда, меҳмон уйлари барпо этилмоқда. Яқин келажакда бу табиий мўъжиза – энг кўп ташриф буюриладиган масканга айланиши кутилмоқда.


📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Кечиккан никоҳ — қонуний асосга эга бўлди

Сирдарё вилояти қон қуйиш станциясида фаолият юритаётган кичик тиббий ходим Мавлуда Назарова турмуш ўртоғи билан 11 йил муқаддам тўй қилган бўлса-да, айрим сабабларга кўра уларнинг никоҳи расман қайд этилмаган эди. Орадан вақт ўтиб, оилада икки нафар фарзанд дунёга келди, бироқ ҳужжатлар билан боғлиқ қийинчиликлар улар учун муайян муаммоларни келтириб чиқарди.

Марказ раҳбари, шифокор Ҳайдар Саломовнинг ташаббуси ва кўмаги билан оила яқинда янгитдан қурилган ва фойдаланишга топширилган, шаҳар адлия бўлими биноси, унда иш бошлаган Гулистон шаҳар ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди.

2025 йил 16 июль куни уларга расмий никоҳ гувоҳномаси тақдим этилди. Хайрли воқеа Гулистон шаҳридаги давлат хизматлари марказининг янги биноси очилишига бағишланган тадбир билан уйғунлашган ҳолда ўтди.

Энг муҳими — никоҳ кечикди, ҳужжат расмийлашди, оила эса 11 йилдан сўнг ҳуқуқий асосга эга бўлди!


📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Фуқаролар мурожаатини ким тинглайди?

Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор давлат дастурлари амалга оширилди. Электрон тизимлар жорий этилди, хонадонбай патронаж хизматлари ташкил қилинди. Бироқ бу ислоҳотлар аҳоли ҳаётида қандай акс этмоқда? Улар ҳақиқатан ҳам манзилга етиб боряптими?

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги “Дўстлик” қўрғонида истиқомат қилувчи 82 ёшли, 2-гуруҳ ногирони Турдигул Муродова бундан 35 кун муқаддам шундай савол билан мурожаат қилган эди. У нафақат ўзининг, балки 52 ёшли ногирон фарзандининг ҳам ягона қаровчиси. Унинг таъкидича, охирги олти ой давомида маҳаллий тиббиёт муассасаларига бир неча марта мурожаат қилганига қарамай, фақат 2025 йил 19 апрель куни реимбурсация дастури доирасида сақлаш муддати яқинлашган дори воситалари — аспирин, тромбасс ва бисопролол олиш имконига эга бўлган.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


«Тупроқни сокинлик ва ором манбаи деб билма, шамол турса, у бўронга айланади...»

✍️Алишер Навоий


📲Telegram |facebook|Faceboo
“Старт тугмаси”ни босишни унутманг!

Кунни қандай бошласангиз, организм шунга яраша ишлайди. Мутахассислар таъкидлашича, эрталабки нонушта нафақат кунлик энергия манбаи, балки ички аъзолар фаолиятини бошловчи табиий "старт тугмаси" ҳисобланади.

Уйқу пайтида инсон танасига озуқа кирмагани сабабли ҳазм тизими — айниқса, ичаклар ва ўт пуфаги — деярли фаолиятсиз ҳолатда бўлади. Уларни ишга тушириш учун эса эрталабги овқатланиш зарур. Нонушта қилинганда ўт пуфагида йиғилиб турган сафро суюқлиги ҳаракатга келади ва ҳазм жараёни фаоллашади.

Агарда бу жараён ҳар куни кечикса ёки умуман содир бўлмаса, сафро қуюқлашиб, тош ҳосил бўлиши хавфи пайдо бўлади. Шу боис шифокорлар мунтазам, енгил ва фойдали нонушта қилишни тавсия этмоқда.

Ҳар тонгда танангиз учун “ишга тушириш тугмаси” — нонушта босилишини таъминланг. Бу саломатликни асрашдаги энг оддий, бироқ самарали қадамдир.


📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

Товуқ шўрванинг шифобахшлиги исботланди

Товуқ шўрваси асрлар давомида шамоллаш ва гриппда “боболар маслаҳати” сифатида қўлланиб келган. Энди эса унинг фойдаси илм томонидан ҳам тасдиқланди.

Ғарбий Шотландия университети катта ўқитувчиси Сандра Лукас раҳбарлигидаги тадқиқот натижаларига кўра, товуқ шўрва шамоллаш, грипп ва COVID-19 каби инфекцияларда тикланишни тезлаштиради.

Шўрва истеъмол қилган беморлар ўртача 2,5 кунга тезроқ тузалган. Уларда бурун битиши, томоқ оғриғи ва чарчоқ каби аломатлар енгил кечган.

Олимлар шўрванинг иммун тизимининг ҳаддан ташқари фаол реакциясини тинчлантиришини, бу эса касалликка қарши курашда организмга ёрдам беришини таъкидламоқда.

Саримсоқ, пиёз, занжабил ва кўкатлар қўшилган шўрва яллиғланишга ва микробларга қарши таъсирга эга бўлиб, балғамни кўчиради, томоқ оғриғини юмшатади ва умумий аҳволни енгиллаштиради.

Албатта, шўрва дори эмас. Бироқ у касаллик пайтида беморга тасалли ва тикланишда ёрдам беради/


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди

Манба: ЎРҚ-1041-сон, 28.02.2025 йил.


📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тарих_саҳифаси

⚡️ "Қашқадарё" номи келиб чиқиши ҳақида қандай афсоналар мавжуд?

Отасининг 90 ёшида дунёга келган авлиё Ҳазрати Башир номига қўйилган қишлоқ аслида тарихи қандай?


📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сўнгги_пушаймон

4 ой умрим қолибди деса ҳам кўргани боришмабди.

Қалпоқ жамоаси аъзоси вафоти ҳақида.

Ибрат учун яқинларга юбориб қўямиз, бир-бирингизни эслаб туринг, беморлар холидан хабар олинг.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
📜 Бобур Мирзо ош еган ҚЎШ ҚАВАТЛИ ЛАГАН ҳақида эшитганмисиз?

Бу оддий лаган эмас. Бу – тарих, меҳр, ҳурмат ва ёдгорлик.

1490-йиллар. Ёш Бобур Самарқанд тахти учун курашаркан, у бир неча кун Ховос атрофида тўхтаб, маҳаллий хонадонларда меҳмон бўлади. Шу кунда Бобур Мирзо ош еган ва ҳали ҳам сақланаётган қўш қаватли лаган бугун ҳам Карвонсарой маҳалласидаги хонадонда бор!

🌰 Лаган ёнғоқ дарахтидан, икки қаватли қилиб ишланган. Сўзлар билан ўйиб безалган, аммо уларни вақт, ош буғи ва йиллар бироз ўчириб юборган.

🧓 Бу табаррук лаган узоқ йиллар давомида тожикистонлик эшон бобо хонадонида сақланган. 1950 йилларда Тожикистондаги Ўратепа педагогика билим юртини битирган Нарзулла Асадов эшон бобони рози ризолигини олиб ҳозирги Карвонсарой маҳалласига олиб келган.

📍Ҳозирда ушбу лаган Сирдарё вилояти, Ховос туманида, Дониёр Асадов хонадонда сақланмоқда.
Энг қизиғи, ушбу лаганда ош есангиз, Бобур Мирзо билан ош егандек ўзингизни ҳис этасиз.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz