🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
“Старт тугмаси”ни босишни унутманг!

Кунни қандай бошласангиз, организм шунга яраша ишлайди. Мутахассислар таъкидлашича, эрталабки нонушта нафақат кунлик энергия манбаи, балки ички аъзолар фаолиятини бошловчи табиий "старт тугмаси" ҳисобланади.

Уйқу пайтида инсон танасига озуқа кирмагани сабабли ҳазм тизими — айниқса, ичаклар ва ўт пуфаги — деярли фаолиятсиз ҳолатда бўлади. Уларни ишга тушириш учун эса эрталабги овқатланиш зарур. Нонушта қилинганда ўт пуфагида йиғилиб турган сафро суюқлиги ҳаракатга келади ва ҳазм жараёни фаоллашади.

Агарда бу жараён ҳар куни кечикса ёки умуман содир бўлмаса, сафро қуюқлашиб, тош ҳосил бўлиши хавфи пайдо бўлади. Шу боис шифокорлар мунтазам, енгил ва фойдали нонушта қилишни тавсия этмоқда.

Ҳар тонгда танангиз учун “ишга тушириш тугмаси” — нонушта босилишини таъминланг. Бу саломатликни асрашдаги энг оддий, бироқ самарали қадамдир.


📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

Товуқ шўрванинг шифобахшлиги исботланди

Товуқ шўрваси асрлар давомида шамоллаш ва гриппда “боболар маслаҳати” сифатида қўлланиб келган. Энди эса унинг фойдаси илм томонидан ҳам тасдиқланди.

Ғарбий Шотландия университети катта ўқитувчиси Сандра Лукас раҳбарлигидаги тадқиқот натижаларига кўра, товуқ шўрва шамоллаш, грипп ва COVID-19 каби инфекцияларда тикланишни тезлаштиради.

Шўрва истеъмол қилган беморлар ўртача 2,5 кунга тезроқ тузалган. Уларда бурун битиши, томоқ оғриғи ва чарчоқ каби аломатлар енгил кечган.

Олимлар шўрванинг иммун тизимининг ҳаддан ташқари фаол реакциясини тинчлантиришини, бу эса касалликка қарши курашда организмга ёрдам беришини таъкидламоқда.

Саримсоқ, пиёз, занжабил ва кўкатлар қўшилган шўрва яллиғланишга ва микробларга қарши таъсирга эга бўлиб, балғамни кўчиради, томоқ оғриғини юмшатади ва умумий аҳволни енгиллаштиради.

Албатта, шўрва дори эмас. Бироқ у касаллик пайтида беморга тасалли ва тикланишда ёрдам беради/


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди

Манба: ЎРҚ-1041-сон, 28.02.2025 йил.


📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тарих_саҳифаси

⚡️ "Қашқадарё" номи келиб чиқиши ҳақида қандай афсоналар мавжуд?

Отасининг 90 ёшида дунёга келган авлиё Ҳазрати Башир номига қўйилган қишлоқ аслида тарихи қандай?


📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сўнгги_пушаймон

4 ой умрим қолибди деса ҳам кўргани боришмабди.

Қалпоқ жамоаси аъзоси вафоти ҳақида.

Ибрат учун яқинларга юбориб қўямиз, бир-бирингизни эслаб туринг, беморлар холидан хабар олинг.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
📜 Бобур Мирзо ош еган ҚЎШ ҚАВАТЛИ ЛАГАН ҳақида эшитганмисиз?

Бу оддий лаган эмас. Бу – тарих, меҳр, ҳурмат ва ёдгорлик.

1490-йиллар. Ёш Бобур Самарқанд тахти учун курашаркан, у бир неча кун Ховос атрофида тўхтаб, маҳаллий хонадонларда меҳмон бўлади. Шу кунда Бобур Мирзо ош еган ва ҳали ҳам сақланаётган қўш қаватли лаган бугун ҳам Карвонсарой маҳалласидаги хонадонда бор!

🌰 Лаган ёнғоқ дарахтидан, икки қаватли қилиб ишланган. Сўзлар билан ўйиб безалган, аммо уларни вақт, ош буғи ва йиллар бироз ўчириб юборган.

🧓 Бу табаррук лаган узоқ йиллар давомида тожикистонлик эшон бобо хонадонида сақланган. 1950 йилларда Тожикистондаги Ўратепа педагогика билим юртини битирган Нарзулла Асадов эшон бобони рози ризолигини олиб ҳозирги Карвонсарой маҳалласига олиб келган.

📍Ҳозирда ушбу лаган Сирдарё вилояти, Ховос туманида, Дониёр Асадов хонадонда сақланмоқда.
Энг қизиғи, ушбу лаганда ош есангиз, Бобур Мирзо билан ош егандек ўзингизни ҳис этасиз.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.....

Ҳаволаниб учган зарра-ю қумлар,
Сувга етиб келгач, елданда қолар.

Тоғлардан сел билан оқаётган тошлар,
Текисликга етиб келгач селданда қолар.

Бу дунё алдоқчи ишонма унга,
Отангдан қолгандур, сенданда қолар.

Йўлга чиқсанг ўнг у сўлинга қара,
Қанча шахар, қанча мозор,
қанча мақбара.

Бунда барча тенгдур гадою тўра.
Созанда чалаётган найингдан сўра,

Созу, нозу, раққоса, эски ноғора.
Бошқалардан қолган сенданда қолар...


📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Агар ёлғиз турганингда кимнидир эслаб, юзингда табассум пайдо бўлса, бу нарса ўша инсонга бўлган муҳаббатнинг аломатидир."




📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун, 21 июль куни Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказди. Қабул анъанавий тарзда ўтказилиб, тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот учун очиқ майдон вазифасини ўтади.

Жами 45 нафар тадбиркордан мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 33 нафарига қабулгачаёқ ижобий ечим топилди. 12 нафар тадбиркор эса вилоят раҳбари билан шахсан учрашиб, муаммолари юзасидан фикр алмашди.

Мурожаатлар асосан ер ажратилиши, солиқ ва қарздорлик, коммунал хизматлар, қурилиш ҳамда фермер ва кластерлар билан шартномалардаги низоларга тааллуқли бўлди.

Қабулда вилоят прокурори, адлия бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, масалаларни жойида ҳал қилишга кўмаклашди.


📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Янгиерда 650 нафар битирувчига диплом топширилди

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида “Битирувчи – 2025” маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов, филиал директори Зафар Хакимов, талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Бу йил филиални 650 нафар талабалар — 299 нафари кундузги, 351 нафари сиртқи таълим асосида — муваффақиятли якунлади. Улардан 340 нафари Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи ёшлардир.

Битирувчиларнинг 106 нафари йирик корхоналарда доимий ишга жойлашган, 45 нафари тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. 49 нафар битирувчи магистратурада ўқиш ниятида бўлиб, зарур тил сертификатларига эга. Сиртқи таълим битирувчиларидан 181 нафари ишга жойлашган, 72 нафари ўз бизнесини бошлаган.

Маросим доирасида “Карера куни” меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 93 нафар талабага иш таклифи берилди, 2 нафари эса имтиёзли кредитга эга бўлди.

Ҳозирда филиалда 3 288 нафар талаба таълим олмоқда.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Яроқсиз тухумлар аниқланди ва йўқ қилинди

Янгиер шаҳар ҳокими ташаббуси билан деҳқон бозорида санитария назорат тадбири ўтказилди. Текширув давомида 75 дона истеъмолга яроқсиз тухум маҳсулоти аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Мазкур тадбир аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда бозорда фақат сифатли маҳсулотлар сотилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Бундай назорат ишлари мунтазам давом эттирилади.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қутуриш касаллигига қарши ҳамкорликда машғулот ўтказилди

Сирдарё туманида қутуриш каби ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган ўқув-тактик машғулот ташкил этилди. Тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар иштирок этди.

Машғулотда аҳолига қутуриш касаллигининг хавфи, унинг олдини олиш чора-тадбирлари, ҳайвонлар томонидан жароҳатланганда кўрилиши лозим бўлган биринчи ёрдам ҳамда антирабик эмлаш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шу билан бирга, мутахассислар ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари, ҳолат юз берганда амалга оширилиши зарур бўлган чоралар ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мирзаободда фуқаролар ташаббуси билан йўллар янгиланди

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Т.Аҳмедов” маҳалласида 2,8 кмдан ортиқ ички йўллар сифатли асфальт билан қопланди. Фаввора, Равнақ, Беқиёс, Ҳаваскор, Дийдор ва Тонг юлдузи кўчаларидаги таъмир ишлари “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали амалга оширилди.

Ушбу таклиф маҳаллий аҳоли томонидан энг кўп овоз тўплаган лойиҳалардан бири бўлиб, 6 мингдан зиёд фуқаро қўллаб-қувватлади. Лойиҳа “Прогресс Гранд Строй” МЧЖ томонидан амалга оширилди ва унга давлат бюджети ҳисобидан 1,26 миллиард сўм ажратилди.

Бу ишлар маҳаллада хавфсиз, текис ва замонавий йўллар барпо этилишига замин яратди. Энг муҳими, “Ташаббусли бюджет” фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришда самарали восита бўлаётир.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz