Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
📜 Бобур Мирзо ош еган ҚЎШ ҚАВАТЛИ ЛАГАН ҳақида эшитганмисиз?
Бу оддий лаган эмас. Бу – тарих, меҳр, ҳурмат ва ёдгорлик.
1490-йиллар. Ёш Бобур Самарқанд тахти учун курашаркан, у бир неча кун Ховос атрофида тўхтаб, маҳаллий хонадонларда меҳмон бўлади. Шу кунда Бобур Мирзо ош еган ва ҳали ҳам сақланаётган қўш қаватли лаган бугун ҳам Карвонсарой маҳалласидаги хонадонда бор!
🌰 Лаган ёнғоқ дарахтидан, икки қаватли қилиб ишланган. Сўзлар билан ўйиб безалган, аммо уларни вақт, ош буғи ва йиллар бироз ўчириб юборган.
🧓 Бу табаррук лаган узоқ йиллар давомида тожикистонлик эшон бобо хонадонида сақланган. 1950 йилларда Тожикистондаги Ўратепа педагогика билим юртини битирган Нарзулла Асадов эшон бобони рози ризолигини олиб ҳозирги Карвонсарой маҳалласига олиб келган.
📍Ҳозирда ушбу лаган Сирдарё вилояти, Ховос туманида, Дониёр Асадов хонадонда сақланмоқда.
Энг қизиғи, ушбу лаганда ош есангиз, Бобур Мирзо билан ош егандек ўзингизни ҳис этасиз.
📲 SIRDARYA NEWS.uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.....
Ҳаволаниб учган зарра-ю қумлар,
Сувга етиб келгач, елданда қолар.
Тоғлардан сел билан оқаётган тошлар,
Текисликга етиб келгач селданда қолар.
Бу дунё алдоқчи ишонма унга,
Отангдан қолгандур, сенданда қолар.
Йўлга чиқсанг ўнг у сўлинга қара,
Қанча шахар, қанча мозор,
қанча мақбара.
Бунда барча тенгдур гадою тўра.
Созанда чалаётган найингдан сўра,
Созу, нозу, раққоса, эски ноғора.
Бошқалардан қолган сенданда қолар...
📲Telegram |facebook|Faceboo
Ҳаволаниб учган зарра-ю қумлар,
Сувга етиб келгач, елданда қолар.
Тоғлардан сел билан оқаётган тошлар,
Текисликга етиб келгач селданда қолар.
Бу дунё алдоқчи ишонма унга,
Отангдан қолгандур, сенданда қолар.
Йўлга чиқсанг ўнг у сўлинга қара,
Қанча шахар, қанча мозор,
қанча мақбара.
Бунда барча тенгдур гадою тўра.
Созанда чалаётган найингдан сўра,
Созу, нозу, раққоса, эски ноғора.
Бошқалардан қолган сенданда қолар...
📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати
"Агар ёлғиз турганингда кимнидир эслаб, юзингда табассум пайдо бўлса, бу нарса ўша инсонга бўлган муҳаббатнинг аломатидир."
📲Telegram |facebook|Faceboo
"Агар ёлғиз турганингда кимнидир эслаб, юзингда табассум пайдо бўлса, бу нарса ўша инсонга бўлган муҳаббатнинг аломатидир."
📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди
Бугун, 21 июль куни Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказди. Қабул анъанавий тарзда ўтказилиб, тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот учун очиқ майдон вазифасини ўтади.
Жами 45 нафар тадбиркордан мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 33 нафарига қабулгачаёқ ижобий ечим топилди. 12 нафар тадбиркор эса вилоят раҳбари билан шахсан учрашиб, муаммолари юзасидан фикр алмашди.
Мурожаатлар асосан ер ажратилиши, солиқ ва қарздорлик, коммунал хизматлар, қурилиш ҳамда фермер ва кластерлар билан шартномалардаги низоларга тааллуқли бўлди.
Қабулда вилоят прокурори, адлия бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, масалаларни жойида ҳал қилишга кўмаклашди.

Янгиерда 650 нафар битирувчига диплом топширилди
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида “Битирувчи – 2025” маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов, филиал директори Зафар Хакимов, талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Бу йил филиални 650 нафар талабалар — 299 нафари кундузги, 351 нафари сиртқи таълим асосида — муваффақиятли якунлади. Улардан 340 нафари Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи ёшлардир.
Битирувчиларнинг 106 нафари йирик корхоналарда доимий ишга жойлашган, 45 нафари тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. 49 нафар битирувчи магистратурада ўқиш ниятида бўлиб, зарур тил сертификатларига эга. Сиртқи таълим битирувчиларидан 181 нафари ишга жойлашган, 72 нафари ўз бизнесини бошлаган.
Маросим доирасида “Карера куни” меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 93 нафар талабага иш таклифи берилди, 2 нафари эса имтиёзли кредитга эга бўлди.
Ҳозирда филиалда 3 288 нафар талаба таълим олмоқда.

Яроқсиз тухумлар аниқланди ва йўқ қилинди
Янгиер шаҳар ҳокими ташаббуси билан деҳқон бозорида санитария назорат тадбири ўтказилди. Текширув давомида 75 дона истеъмолга яроқсиз тухум маҳсулоти аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Мазкур тадбир аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда бозорда фақат сифатли маҳсулотлар сотилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Бундай назорат ишлари мунтазам давом эттирилади.

Қутуриш касаллигига қарши ҳамкорликда машғулот ўтказилди
Сирдарё туманида қутуриш каби ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган ўқув-тактик машғулот ташкил этилди. Тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар иштирок этди.
Машғулотда аҳолига қутуриш касаллигининг хавфи, унинг олдини олиш чора-тадбирлари, ҳайвонлар томонидан жароҳатланганда кўрилиши лозим бўлган биринчи ёрдам ҳамда антирабик эмлаш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шу билан бирга, мутахассислар ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари, ҳолат юз берганда амалга оширилиши зарур бўлган чоралар ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мирзаободда фуқаролар ташаббуси билан йўллар янгиланди
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Т.Аҳмедов” маҳалласида 2,8 кмдан ортиқ ички йўллар сифатли асфальт билан қопланди. Фаввора, Равнақ, Беқиёс, Ҳаваскор, Дийдор ва Тонг юлдузи кўчаларидаги таъмир ишлари “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали амалга оширилди.
Ушбу таклиф маҳаллий аҳоли томонидан энг кўп овоз тўплаган лойиҳалардан бири бўлиб, 6 мингдан зиёд фуқаро қўллаб-қувватлади. Лойиҳа “Прогресс Гранд Строй” МЧЖ томонидан амалга оширилди ва унга давлат бюджети ҳисобидан 1,26 миллиард сўм ажратилди.
Бу ишлар маҳаллада хавфсиз, текис ва замонавий йўллар барпо этилишига замин яратди. Энг муҳими, “Ташаббусли бюджет” фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришда самарали восита бўлаётир.

Ер — битмас хазина, меҳнат — барқарор даромад
Сирдарё туманидаги “Фурқат” маҳалласида яшаётган Юсуф Раҳмон ўз ҳовлиси ёнида 10 сотих ерга иссиқхона қуриб, юртда меҳнат ҳам даромадли эканини исботлади. Илгари хорижда ишлаган бўлса-да, энди ўз юртида тинч ва барқарор ҳаёт кечирмоқда.
У маҳалла ҳоким ёрдамчиси маслаҳати билан тижорат банкидан 33 млн сўм имтиёзли кредит олиб, 6 минг дона болгар қалампири кўчати экишга киришди. Биринчи йиғимдаёқ 62 млн сўм даромад кўрди.
— Иссиқхонадаги фойдам хориждаги 8 ойлик меҳнатга тенг келди. Энди бу ерда қоламан, — дейди Юсуф.
Кредит ва харажатларни қоплаган фермер кейинги йиғимларда яна 50 млн сўм соф даромад олди. Энди янги 6 сотих ерда иккинчи иссиқхона қурмоқда.
Маҳалланинг “Боғаро” қисмида 90 та хўжаликда иссиқхона фаолият юритмоқда. 1,2 млрд сўм кредит ажратилган. Йўл, пиёдалар йўлаги ва ёритиш тизимлари янгиланган.
— Ҳар бир оила ўз меҳнати билан ҳаётини ўзгартирмоқда, — дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Саддам Қайнаров.

Сирдарёда аёллар учун “Лейла-спорт” маркази иш бошлади
Сирдарё тумани “Ёшлик” маҳалласининг қоқ юрагида хотин-қизлар учун мўлжалланган “Лейла-спорт” соғломлаштириш маркази иш бошлади. Янги марказ аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, спортни оммалаштириш ва жамиятда фаол иштирокини кучайтиришни мақсад қилади.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова иштирок этиб, бу каби ташаббуслар соғлом ҳаёт сари муҳим қадам эканини таъкидлади.
Марказда спорт машғулотлари, соғломлаштирувчи тренинглар ва руҳий барқарорликни таъминловчи дастурлар йўлга қўйилади. Бу эса ҳудуд аёллари учун янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз.