Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда аёллар учун “Лейла-спорт” маркази иш бошлади
Сирдарё тумани “Ёшлик” маҳалласининг қоқ юрагида хотин-қизлар учун мўлжалланган “Лейла-спорт” соғломлаштириш маркази иш бошлади. Янги марказ аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, спортни оммалаштириш ва жамиятда фаол иштирокини кучайтиришни мақсад қилади.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова иштирок этиб, бу каби ташаббуслар соғлом ҳаёт сари муҳим қадам эканини таъкидлади.
Марказда спорт машғулотлари, соғломлаштирувчи тренинглар ва руҳий барқарорликни таъминловчи дастурлар йўлга қўйилади. Бу эса ҳудуд аёллари учун янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз.
📲 SIRDARYA NEWS.uz

Сирдарёнинг ҳам мафтун этадиган манзиллари бор
Сирдарё вилоятини Зомин ёки Бўстонлиқдек баланд тоғлар бўлмаслиги мумкин. Аммо Гулистон туманидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсининг табиий манзараси киши қалбини ром этади.
Дарё бўйидаги кичик орол мусаффо ҳавоси, сукунат ва гўзаллиги билан ҳордиқ учун идеал маскан ҳисобланади. Бу ерда одамлар дам олади, табиат қўйнида тинчлик топади. Қайиқда сайр қилиш, сувга шўнғиш ва сайр учун қулай шароитлар мавжуд.
Айниқса, ёз ойларида бу ҳудуд одамлар билан гавжум бўлади. Шу билан бирга, бу ерда гастрономик туризм ҳам шаклланмоқда — меҳмонларга миллий таомлар, хусусан, дарё балиғидан тайёрланган таомлар таклиф этилади.
Яқинда пойтахтдан келган ижодкорлар билан ушбу ҳудудда бўлиб, табиат қўйнида мазмунли дам олдик. Хусусан, “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудидаги орол табиий гўзаллиги ва сукунатга бой муҳити билан алоҳида эътиборга лойиқ.

Ерга меҳр берган инсон бой бўлади...
"....– Аввалига жуда ҳам иккиландим, – дейди Юсуф Раҳмон. – Оилавий муаммолар, рўзғор харажатлари, фарзандлардан узоқда ўтган умрим кўз ўнгимдан ўтди. “Эртага иш ўхшамаса-чи, яна хорижга кетаманми?” деган саволлар тинчлик бермасди. Турмуш ўртоғимнинг "Ҳаракат қилмасангиз, сизга ким бирор нарса беради?" деган гаплари далда бўлди. Шундан сўнг ишга бел боғладим..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

Нодавлат боғчалар қандай ишлаши керак?
"...Гулистон шаҳридаги “Интеллект” мактабгача таълим муассасасида ўтказилган ўқув-амалий семинарда айнан шу саволга жавоб изланди. Мақсад нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) фаолиятини ҳуқуқий ва методик жиҳатдан такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим таклиф қилишдан иборат бўлди.
Бугунги кунда хусусий боғчалар сони ортиб бормоқда. Лекин улар фаолияти қандай назорат қилинади? Таълим сифати қандай баҳоланмоқда? Ота-оналар ишончи қандай таъминланади?
Ана шундай долзарб саволлар муҳокамасига бағишланган тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутахассислари, шаҳар ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлари, Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши аъзолари, “Адолат” СДП маҳаллий етакчилари, нодавлат МТТ раҳбарлари ва педагоглар иштирок этди..."

Қуроқлар ортидаги ҳаёт
Ҳар бир қуроқ — бир қисса, бир орзу. Гулистон шаҳридаги Ниҳол маҳалласидан чиққан Нилуфар Турдиеванинг қуроқлари эса фақат матодан эмас, умид, сабр ва меҳнатдан тикилган.
Яқинда “Ниҳол”га ташриф буюрган Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова айнан шу ҳунарманд аёл фаолияти билан яқиндан танишди. Бу оддий бир ташриф эмас — ҳақиқий ҳаёт сабоғи эди.
Нилуфархон 2023 йилда “Аёллар дафтари”га киритилиб, қисқа муддатли ўқув курсини тамомлади. У ерда у тикув машинкасини бошқариш ва қуроқчилик сирларини ўрганди. Кейин эса — нолдан “Ниҳол қуроқлари” лойиҳасини бошлади.
Энг муҳими, у фақат ўзини эмас, 20 нафар маҳалладош аёлни ҳам ишли қилди. Қолаверса, бу қуроқлар маҳаллада фақат мато эмас, имконият тикилаётганини кўрсатмоқда.
Бугун “Ниҳол қуроқлари” нафақат ҳунармандчилик маҳсулоти, балки хотин-қизларнинг салоҳияти, фаоллиги ва эркин орзулари тимсолидир.

📢 1 августдан Иш ҳақи стипендиялар миқдори оширилади!
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ:
2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади.
2025 йил 1 августдан бошлаб:
▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;
▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади.
Шунингдек,
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;
▪️ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм этиб;
▪️ кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.

Ёз ўтмоқда соз…
Сирдарё вилоятидаги 15-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида бу йилги ёзги соғломлаштириш мавсуми бошқача руҳда ўтмоқда. Буни болаларнинг юзидаги табассум ва кўзларидаги нурли умиднинг ўзиёқ тасдиқлайди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармасига қарашли ушбу муассасада 1 июндан буён заиф эшитувчи, ақлий, руҳий ривожланишида муаммолари бор, таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган 66 нафар бола соғломлаштирилмоқда. Уларни нафақат дам олдириш, балки ҳаётга ишонч бағишлаш мақсад қилинган.
— Биз учун энг муҳим натижа — болаларнинг юзидаги табассум ва кўзларидаги ишонч, — дейди муассаса директори вазифасини бажарувчи Насиба Кузибоева. — Машғулотлар мутахассислар томонидан индивидуал ёндашув асосида ташкил этилмоқда. Болалар жисмонан ҳам, руҳан ҳам соғломлашмоқда.
Қуёш ванналари, қумда ўйинлар, сув ва тузли йўлаклардаги машғулотлар болаларнинг саломатлиги, моторикаси ва ижодкорлигини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.