Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бўлажак чемпионлар маскани
Сирдарё вилояти спорт бошқармаси ташаббуси билан Янгиер шаҳар спорт мактабига марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ҳамда блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, бўлғуси чемпионларни тарбиялаш, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида спорт мактабида яратилган шароитлар, ёш спортчиларнинг тайёргарлик жараёнлари билан танишди. 2024-2025 ўқув йилида амалга оширилаётган ишлар, 1118 нафар спортчи қамраб олинган 19 турдаги машғулот гуруҳлари, мураббийлар таркиби ва уларнинг малакаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈
📲 SIRDARYA NEWS.uz

Ғолиб жамоа финалга йўл олди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган "Гимнастрада" мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби бу гал мусиқа ва ҳаракат ҳамоҳанглигига тўла саҳнага айланди. Жисмоний машқ, санъат ва эстетиканинг уйғунлигига асосланган “Гимнастрада” мусобақаси ёшларнинг жонлантирувчи чиқишлари билан томошабинлар кўнглидан жой олди.

Бирдамлик, масъулият ва тайёргарлик
"... Уч кун давом этган машқлар жараёни 13 та ўқув нуқталарини қамраб олган ҳолда амалга оширилди. Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг турли корхона ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлиги, куч ва воситаларнинг самарадорлиги, ҳодисалар оқибатини бартараф этишдаги қобилиятлари таҳлил қилинди, – дейди Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғи ўринбосари Асрор Газихожоев..."

Газ бор, муаммо йўқ...
– Авваллари нафақат қишда, ҳатто ёзда ҳам газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар тез-тез учрарди, –дейди Гулистон шаҳрида яшовчи меҳнат фахрийси Ҳусниддин бобо Исомиддинов. – Босим пастлиги ва турли техник носозликлар сабаб газ узилиб қоларди. Худога шукур, у кунлар ортда қолди. Ҳозир ҳисоблагич ҳам, босим ҳам жойида. Табиий газ таъминотида умуман муаммо йўқ.
Буни нафақат Ҳусниддин бобо, балки Гулистон шаҳридаги барча фуқаролардан эшитиш мумкин. Чунки сўнгги йилларда Гулистон шаҳрида газ таъминоти жуда яхшиланди. Бу “Гулистоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими жамоасининг тизимли ва узлуксиз меҳнати самарасидир.
Шаҳарда 28 мингдан ортиқ хонадон ва ташкилот табиий газдан фойдаланади. Улар деярли тўлиқ автомат ҳисоблаш ускуналарига уланган. Бу эса ҳар бир истеъмолчи қанча газ ишлатганини масофадан туриб аниқлаш имконини беради.

Беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
"...44 ёшли шифокор РШТЁИМ Тошкент вилоят филиалида даволанаётган бемор аёлни тиббий кўрикдан ўтказиш баҳонасида унинг танасидан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. У ҳатто хона эшиги ва деразасини ичкаридан ёпиб олган. Бу пайтда бемор хонада ёлғиз бўлган..."
Хулоса шуки,(менимча, бу борада “оқ халатли” касб эгаларига нисбатан ишонч сусайиб боряпти. Аммо яна нима ҳам дердик? Халқда бежизга айтилмаган: “Гумон иймондан айиради”, дея. Барибир яхши инсонлар ҳам йўқ эмас, бор)
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈
📲 SIRDARYA NEWS.uz
"...44 ёшли шифокор РШТЁИМ Тошкент вилоят филиалида даволанаётган бемор аёлни тиббий кўрикдан ўтказиш баҳонасида унинг танасидан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. У ҳатто хона эшиги ва деразасини ичкаридан ёпиб олган. Бу пайтда бемор хонада ёлғиз бўлган..."
Хулоса шуки,
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈
📲 SIRDARYA NEWS.uz
#Кун_ҳикмати
"Инсонни кўрганингдек ҳисоблама! Унда кўра олмаган нарсаларингни қидир... Ичи ҳақиқатнинг расмидир, ташқариси эса фақатгина бир манзара..."
✍️Жалолиддин Румий
📲Telegram |facebook|Faceboo

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
📱 Телефон бола руҳиятига қандай таъсир қилади?
Кунига бир неча соат давомида экранга тикилиб ўтириш болаларда диққатни жамлаш қийинлашиши, асабийлашиш ва уйқусизликка олиб келиши мумкин. Руҳшунослар болаларнинг кунига икки соатдан ортиқ смартфондан фойдаланишидан огоҳлантирмоқда.
Шу ўринда, “Нима қилиш керак?” деган савол туғилади. Мутахассислар фикрига кўра, болаларда руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун, энг аввало оилавий мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, ҳаракатли ўйинларни кўпайтириш зарур. Чунки ҳар қандай гаджетдан кўра жонли алоқа бола саломатлиги учун ниҳоятда фойдали.
Энг муҳими — боланинг соғлом ривожланиши учун гаджет эмас, ғамхўрлик ва эътибор муҳим!

Ҳоким мурожаатларни жойида ўрганди
Аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш, уларни жойида ўрганиш ва ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини ҳис этган ҳолда ечим топиш – бугунги куннинг устувор йўналишларидан бирига айланган.
Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова ҳам ушбу тамойил асосида маҳаллий аҳоли билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Туманнинг Марказ ва Муқимий маҳаллаларида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди. Йўл, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий масалалар каби долзарб муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Мурожаатлар диққат билан тингланиб, ҳар бири бўйича масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.
Масалаларнинг ечимини таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга белгиланган муддатларда амалий чоралар кўриш вазифаси юклатилди.