🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

"Инсонни кўрганингдек ҳисоблама! Унда кўра олмаган нарсаларингни қидир... Ичи ҳақиқатнинг расмидир, ташқариси эса фақатгина бир манзара..."


✍️Жалолиддин Румий


📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Жиззах вилоятига ташрифи: Мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятни юқори технологик саноат хабига айлантириш йўлида.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
📱 Телефон бола руҳиятига қандай таъсир қилади?

Кунига бир неча соат давомида экранга тикилиб ўтириш болаларда диққатни жамлаш қийинлашиши, асабийлашиш ва уйқусизликка олиб келиши мумкин. Руҳшунослар болаларнинг кунига икки соатдан ортиқ смартфондан фойдаланишидан огоҳлантирмоқда.

Шу ўринда, “Нима қилиш керак?” деган савол туғилади. Мутахассислар фикрига кўра, болаларда руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун, энг аввало оилавий мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, ҳаракатли ўйинларни кўпайтириш зарур. Чунки ҳар қандай гаджетдан кўра жонли алоқа бола саломатлиги учун ниҳоятда фойдали.

Энг муҳими — боланинг соғлом ривожланиши учун гаджет эмас, ғамхўрлик ва эътибор муҳим!

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ҳоким мурожаатларни жойида ўрганди

Аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш, уларни жойида ўрганиш ва ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини ҳис этган ҳолда ечим топиш – бугунги куннинг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова ҳам ушбу тамойил асосида маҳаллий аҳоли билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Туманнинг Марказ ва Муқимий маҳаллаларида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди. Йўл, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий масалалар каби долзарб муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Мурожаатлар диққат билан тингланиб, ҳар бири бўйича масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.

Масалаларнинг ечимини таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга белгиланган муддатларда амалий чоралар кўриш вазифаси юклатилди.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Кесарча кесиш орқали ҳам онанинг, ҳам боланинг саломатлиги асраб қолинди

Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасининг ихтисослаштирилган акушерлик бўлимида оғир клиник ҳолатдаги туғруқ муваффақиятли амалга оширилди.

1991 йилда туғилган, Сардоба тумани Қўйтош маҳалласида истиқомат қилувчи бемор Н.А. ҳомиладорликнинг 39 ҳафталик ҳолатида муассасага мурожаат қилган. Тиббий кўрик давомида бачадон чандиғи (кесарча кесиш амалиётдан сўнг қолган жарроҳлик изи), ҳомиланинг чаноқ билан келиши, шунингдек, нормал жойлашган йўлдошнинг оғир даражадаги барвақт кўчиши каби хавфли асоратлар аниқланган.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, жаноб Президент!

Мамлакатимиз тараққиёти, халқ фаровонлиги ва давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида юксак масъулият ва фидойилик билан хизмат қилаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевни таваллуд айёмлари билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Сизнинг олиб бораётган ислоҳотларингиз, тинимсиз меҳнатингиз ва халққа хизмат қилишдаги бағрикенглик ва жасоратингиз юртдошларимиз қалбида чуқур эҳтиром уйғотмоқда. Бугунги кундаги барқарор ривожланиш, жамиятдаги янгиланиш ва халқаро майдонда Ўзбекистоннинг тобора юксалиши – сизнинг оқилона раҳбарлигингиз натижасидир.

Сизга мустаҳкам соғлик, тинимсиз фаолиятингизда зафарлар, мамлакатимиз равнақи ва халқимиз бахт-саодати йўлидаги эзгу мақсадларингиз йўлида муваффақиятлар тилаймиз.

Таваллуд кунингиз муборак, жаноб Президент!

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Садоқат ўта қиммат нарсадир, уни ҳамма инсонга ҳам нисбат бериб бўлмайди..."


✍️Содиқ Музаккар



📲Telegram |facebook|Faceboo
#ҳақиқат


— Одамлар нима учун бир-бирларининг ички дунёсига эмас, кўпроқ ташқи кўринишига қараб баҳо беради? - деб сўрашибди Луқмони Ҳакимдан. Ҳаким жавоб берибди:
— Чунки иккита кўз ҳаммада бор, лекин тўкис фаросат ҳаммада ҳам мавжуд эмас.



📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Санъат ва маърифат масканлари эшик очди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар учун ижодий ва маънавий муҳит яратиш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди. Ота юрт ва Бирлашган маҳаллаларида замонавий маданият марказлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Жумладан, Ота юрт маҳалласидан жой олган 200 ўринли “Гулзор” маданият марказини қуриш учун 4 миллиард сўм, Бирлашган маҳалласидан ўрин олган 286 ўринли “Қўшчинор” маданият марказини барпо этиш учун эса 7 миллиард сўм маблағ сарфланди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz