🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#ҳақиқат


— Одамлар нима учун бир-бирларининг ички дунёсига эмас, кўпроқ ташқи кўринишига қараб баҳо беради? - деб сўрашибди Луқмони Ҳакимдан. Ҳаким жавоб берибди:
— Чунки иккита кўз ҳаммада бор, лекин тўкис фаросат ҳаммада ҳам мавжуд эмас.



📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Санъат ва маърифат масканлари эшик очди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар учун ижодий ва маънавий муҳит яратиш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди. Ота юрт ва Бирлашган маҳаллаларида замонавий маданият марказлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Жумладан, Ота юрт маҳалласидан жой олган 200 ўринли “Гулзор” маданият марказини қуриш учун 4 миллиард сўм, Бирлашган маҳалласидан ўрин олган 286 ўринли “Қўшчинор” маданият марказини барпо этиш учун эса 7 миллиард сўм маблағ сарфланди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Соғлом турмуш тарзи йўлида яна бир қадам

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум доирасида аҳолининг санитария-гигиена маданиятини юксалтириш, хонадонлар ва кўчаларни ободонлаштириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, ёшлар ўртасида маънавий ва репродуктив саломатликни тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш каби йўналишларда тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
30 йиллик ташналикка чек қўйилди

Сув — ҳаёт манбаи. Аммо бу неъматга етиши учун кун чиқишидан то қуёш ботгунча юришга мажбур бўлганлар бор. Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Андижон”, “Обод” ва “Мустақиллик” маҳаллаларида яшаётган фуқаролар айнан шундай оғир тақдирни бошдан кечирган.

Қарийб 25–30 йил давомида бу ҳудудларда тоза ичимлик суви мавжуд эмас эди. Кимдир 7 километр узоқликдаги қўшни қишлоқдан автомашинада сув ташиди, яна кимдир эшак аравада сув келтирди. Бу оғир ҳаёт кечмишга айланди. Бугун эса, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида ушбу муаммоларга нуқта қўйилди.

Эътиборга лойиқ жиҳат — уч маҳаллада 3,5 километр узунликда сув тармоғи тортилиб, ҳар бири 50 куб метрли 3 та сув минораси қурилди, 3 та қудуқ қазилди. Алоҳида электр линияси ва трансформатор ҳам ўрнатилди. Аҳоли тарихда илк бор 24 соатлик узлуксиз ичимлик сувига эга бўлди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Куч сарфламасдан озишга ёрдам берадиган янги дори яратилди

Уругвайлик олимлар иштаҳани пасайтирмасдан ва жисмоний зўриқишсиз озишга ёрдам берадиган SANA таблеткасини яратишди. Клиник синовларнинг биринчи босқичи якунланди ва натижалар Nature Metabolism журналида чоп этилди.

SANA — креатин алмашинуви орқали ёғ ҳужайраларини калорияларни ёқишга мослаштирадиган биринчи дори. У ички термогенезни кучайтиради — яъни ёғ ҳужайралари тинч ҳолатда ҳам энергия сарфлайди.

44 нафар кўнгиллида ўтказилган синовда таблетка икки ҳафтада тана вазнини ўртача 3% га камайтирди, мушакларга зиён етказмаган ҳолда глюкоза ва инсулин кўрсаткичларини яхшилади. Жиддий салбий таъсир кузатилмади.

Дори Eolo Pharma томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ёғ ҳужайраларини узоқ муддатга қайта созлаш қобилиятига эга. Кенг кўламли синовлар 2025 йил охирида бошланади.

Олимлар бу препарат овқатланишни чекламасдан, организмнинг энергия сарфини ошириш орқали самара берадиган янги ёндашув эканини таъкидлашмоқда.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гул етиштириш орқали оилалар фаровонликка эришмоқда

Сайхунобод — Сирдарё вилоятининг обод ва барқарор ривожланаётган туманларидан бири. Бу юртда инсон қадри, оила фаровонлиги ва меҳнатга бўлган муносабат доимо устувор аҳамият касб этади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил туманда амалга оширган ташрифи эса аҳоли ҳаётида янги босқични бошлаб берди. Ушбу сафардан сўнг кўплаб оилаларда фаоллик, ташаббускорлик ва энг муҳими — келажакка бўлган ишонч пайдо бўлди.

Бу ишонч бугун ўз ифодасини турли соҳалардаги янгиланишларда, айниқса, томорқачилик ва гулчиликни тадбиркорлик фаолиятига айлантиришда яққол намоён этмоқда. Хотин-қизларнинг бу борадаги ташаббуслари, жасорати ва билимга таянаётган ҳаракатлари алоҳида эътирофга лойиқ.

Туманнинг Гулбулоқ маҳаласида яшовчи Дилфуза Тоджибоева учун Президент ташрифи том маънода ўзгаришлар манбаи бўлди. Илгари у келин бўлиб тушган хонадон томорқасида оддий картошка ва сабзавотлар етиштириш билан кифояланган.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
120 ўринли боғча фойдаланишга топширилди

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ реконструкция қилиниб, янги қиёфада фойдаланишга топширилди. Ҳозирда мазкур муассаса 120 нафар болани қамраб олиш имкониятига эга бўлиб, замонавий таълим стандартларига мос равишда жиҳозланган.

Ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида боғчада дарс ва дам олиш хоналари, мусиқа ва гимнастика заллари, овқатланиш хоналари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги бурчаклари янгидан барпо этилди. Болалар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратилди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Миграциядаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Мирқодир Садуллаевнинг хорижда бўлиб турган сирдарёлик ёшлар билан онлайн мулоқоти бўлиб ўтди.

Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мулоқотда Россия, Италия, Канада, Польша, Қозоғистон каби давлатларда таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Улар томонидан 20 га яқин мурожаат ва таклифлар билдирилди.

Мурожаатларда асосан ишсизлик муаммоси, меҳнат миграцияси жараёнидаги ҳужжатлаштиришда юзага келаётган тўсиқлар, имтиёзли кредит олиш имкониятлари ҳамда хорижга ишлаш мақсадида кетишда Миграция агентлиги орқали тақдим этилаётган имтиёзлар борасидаги масалалар кўтарилди.

Ушбу мурожаатлардан 8 тасига шу ернинг ўзида ечим топилди. Қолган масалалар юзасидан эса тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz