🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гул етиштириш орқали оилалар фаровонликка эришмоқда

Сайхунобод — Сирдарё вилоятининг обод ва барқарор ривожланаётган туманларидан бири. Бу юртда инсон қадри, оила фаровонлиги ва меҳнатга бўлган муносабат доимо устувор аҳамият касб этади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил туманда амалга оширган ташрифи эса аҳоли ҳаётида янги босқични бошлаб берди. Ушбу сафардан сўнг кўплаб оилаларда фаоллик, ташаббускорлик ва энг муҳими — келажакка бўлган ишонч пайдо бўлди.

Бу ишонч бугун ўз ифодасини турли соҳалардаги янгиланишларда, айниқса, томорқачилик ва гулчиликни тадбиркорлик фаолиятига айлантиришда яққол намоён этмоқда. Хотин-қизларнинг бу борадаги ташаббуслари, жасорати ва билимга таянаётган ҳаракатлари алоҳида эътирофга лойиқ.

Туманнинг Гулбулоқ маҳаласида яшовчи Дилфуза Тоджибоева учун Президент ташрифи том маънода ўзгаришлар манбаи бўлди. Илгари у келин бўлиб тушган хонадон томорқасида оддий картошка ва сабзавотлар етиштириш билан кифояланган.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
120 ўринли боғча фойдаланишга топширилди

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ реконструкция қилиниб, янги қиёфада фойдаланишга топширилди. Ҳозирда мазкур муассаса 120 нафар болани қамраб олиш имкониятига эга бўлиб, замонавий таълим стандартларига мос равишда жиҳозланган.

Ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида боғчада дарс ва дам олиш хоналари, мусиқа ва гимнастика заллари, овқатланиш хоналари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги бурчаклари янгидан барпо этилди. Болалар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратилди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Миграциядаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Мирқодир Садуллаевнинг хорижда бўлиб турган сирдарёлик ёшлар билан онлайн мулоқоти бўлиб ўтди.

Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мулоқотда Россия, Италия, Канада, Польша, Қозоғистон каби давлатларда таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Улар томонидан 20 га яқин мурожаат ва таклифлар билдирилди.

Мурожаатларда асосан ишсизлик муаммоси, меҳнат миграцияси жараёнидаги ҳужжатлаштиришда юзага келаётган тўсиқлар, имтиёзли кредит олиш имкониятлари ҳамда хорижга ишлаш мақсадида кетишда Миграция агентлиги орқали тақдим этилаётган имтиёзлар борасидаги масалалар кўтарилди.

Ушбу мурожаатлардан 8 тасига шу ернинг ўзида ечим топилди. Қолган масалалар юзасидан эса тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тадбиркорлар билан мулоқот

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Нодирбек Салимжонов ташаббуси билан Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги “Arimex” корхонасида божхона органлари ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда тадбиркорларга “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими, унга оид имтиёзлар, электрон хизматлар ва экспорт-импорт соҳасидаги амалий имкониятлар батафсил ва тушунарли шаклда изоҳлаб берилди.

Корхонада ҳар куни 350 тонна буғдой қайта ишланиб, ун ва ун маҳсулотлари тайёрланмоқда, 50 нафардан ортиқ доимий иш ўрни мавжуд.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Янгиерликлар тоза сув билан таъминланади

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида аҳолини тоза ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида халқаро миқёсда йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Сув таъминоти ва ифлос сув тизимини ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни ошириш” дастури доирасидаги мазкур ташаббус шаҳар инфратузилмасини тубдан модернизация қилиш ҳамда аҳолини тоза ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.

– Янгиерда ичимлик суви таъминоти масаласи йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган энг долзарб муаммолардан бири эди, – дейди шаҳар ҳокими Отабек Носиров. – Шу боис, эски тармоқларни қисман таъмирлаш билан чекланиб қолмасдан, бутунлай янги тизим яратишга қарор қилинди. Бу лойиҳа фақат сув етиб боришини эмас, балки турмуш сифати яхшиланишини ҳам назарда тутади.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Кўнгил бир бор совуқ сўздан музласа, орқасидан қирқ ёз қуёш нур сочса ҳам, эримайди."


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Айни пайтда Янгиер шаҳар, "Давлатобод" маҳалласи, Янги боғ кўчаси 2-уйда жойлашган Гулистон давлат университети Психология ва ижтимоий фанлар факултети ҳовлисида Янгиер шаҳри ва Ховос тумани фуқаролари учун вилоят раҳбари Эркинжон Турдимов раҳбарлигида навбатдаги сайёр қабул ўтказилмоқда...

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Шундай инсонлар борки, сув каби азиз, сув каби ҳаётбахш! Ҳамсуҳбат бўлган он улар қалбимизга сув каби, қон каби, жон каби, жонон каби оқиб кирадилар...
"

✍
Шамс ТАБРИЗИЙ


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сайхунободлик ёш юлдуз Европа футболига йўл олди!

Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг топ-клуби «Башакшеҳир»га ўтди. Энди у Истанбул шаҳрида катта футбол майдонларида тўп суришни бошлайди.

21 ёшли ўзбек футболчиси учун турклар Москва ЦСКАсига 7,5 миллион евро тўлади. Бу Файзуллаев трансфери тарихдаги энг қиммат ўзбекистонлик футболчилардан бири сифатида қайд этилиши мумкин.

Шартномага кўра, Аббосбек ҳар йили 1 миллион евро маош ва бонусларга эга бўлади. Эътиборли жиҳати, у энди Европа ареналарида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Сайхунободдаги кичик майдонлардан Истанбулнинг юқори лига саҳнасигача. Бу — меҳнат, истеъдод ва интизом орқали қўлга киритилган муваффақият намунасидир.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Хитойда ишини ёқтирмайдиганлар учун клиника очилди

Хитойда ўз ишини маъносиз деб биладиган, эрталаб ишга боришни хоҳламайдиган одамлар учун махсус клиника очилди.

Бу ерда улар психологик ёрдам олади, руҳий чарчоқдан халос бўлади ва ишга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқади.

Клиникада беморларга мотивацияни тиклаш, депрессиядан чиқиш ва ҳаётга ижобий қарашни шакллантиришга ёрдам берилади. Терапия жараёнида ишга бўлган муҳаббатни қайта уйғотиш, ички ҳузурни топиш ва ўзини англашга алоҳида эътибор қаратилган.

Муттахассислар фикрича, замонавий иш услублари, офисдаги турғун муҳит ва юқори талаблар одамларда чарчоқ ва ишдан безиш ҳолатларини кучайтирмоқда.

Шу боис, бундай марказлар келажакда бошқа давлатларда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_халос

Шифокор касал оёқни эмас, соғлом оёқни кесиб ташлади

Бу ҳеч қандай бўрттирилган эмас (айримлар шундай дея фикр юритади)– чиндан ҳам содир бўлган ҳолат.

Фарғоналик шифокор беморнинг касал оёғи ўрнига соғлом оёғини операция қилиб кесиб ташлади. Воқеа жамоатчиликда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Суд қарори билан айбдор деб топилган шифокор озодликдан маҳрум этилди.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сиз гепатитга қарши кураш куни қачон нишонланишини биласизми?

Ҳар йили 28 июль куни дунё бўйлаб Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни нишонланади. Бу сана — гепатит B вирусини кашф этган Нобель мукофоти соҳиби Барух Блумберг таваллуд кунига бағишланган.

Мазкур кун жаҳон жамоатчилигини гепатитнинг олдини олиш, аҳолини хабардор қилиш ва профилактика тадбирларини кучайтиришга чақириш мақсадида ташкил этилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда 350 миллиондан ортиқ киши сурункали гепатит B ёки C вируси билан яшамоқда. Айрим ҳолларда бу касалликлар жигар циррози ва жигар саратонига олиб келиши мумкин.

Мутасаддилар таъкидлашича, гепатит А ва В турларига қарши самарали эмлаш воситалари мавжуд. Гепатит С эса замонавий дори воситалари орқали тўлиқ даволаниши мумкин.

📲 SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички йўллар янгиланмоқда

Сирдарё туманида маҳаллий аҳолининг ҳаракатланишини яхшилаш мақсадида ички йўллар таъмирланиб, асфальт-бетон қопламаси ётқизилмоқда.

Жорий йилда ушбу йўналишда 6,6 километрга яқин йўл янгиланди.

Хусусан, Фаровон маҳалласининг Ислоҳот кўчаси 600 метр масофада, Хазина ва Орзу маҳаллаларини боғловчи йўлнинг 3 километр қисми ҳамда Тинчлик, Ишонч ва Хазина маҳаллаларидаги умумий 3 километр ички йўлларга асфальт тўшалди.

Йўл таъмирлаш ишлари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган манзилли дастурлар доирасида амалга оширилмоқда.


📲 SIRDARYA  NEWS.uz