Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий либос – миллийлик тимсоли
Гулистон шаҳар давлат хизматлари марказида “Миллий либослар куни” муносабати билан миллий анъаналаримизга бўлган эҳтиром яна бир бор намоён этилди.
Бугун давлат хизматчилари нафақат аҳолига ҳуқуқий ва маъмурий хизматларни кўрсатмоқда, балки миллий маданиятимиз ва қадриятларимизни тарғиб қилишга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Марказ ходимлари миллий либосларда фаолият олиб бориб, халқимиз тарихини, урф-одатларини ва маънавий меросини янада ёритишга хизмат қилмоқда.
Миллий либослар – бу халқимиз маънавиятининг, ўтмишдан мерос бўлиб қолган урф-одат ва анъаналаримизнинг жонли ифодаси. Уларнинг бугунги кун ҳаётида ҳам муносиб ўрин тутиши эса миллий бирлик ва ифтихор тимсолидир.
📲SIRDARYA NEWS.uz

Гулистонда янги сайлгоҳ фуқаролар ихтиёрида
Гулистон шаҳрининг Истиқлол маҳалласидан ўрин олган 1,5 гектарлик янги сайлгоҳ аҳоли учун тоза ҳаво бағрида дам олиш ва сайр қилиш имконини яратди.
Ҳудудга каталпа, қайрағоч, ясин, тут, арча ва клён дарахтлари экилди, қулай ўриндиқлар ва шийпонлар ўрнатилди. Шунингдек, спортсеварлар учун «Workout» майдончаси ҳам ташкил этилган.
Бугунги кунда маҳалла аҳолиси сайлгоҳда кечқурунги сайр ва фаол ҳордиқни кундалик одатга айлантирмоқда.

Ҳар бир уқалаш фойдали эмас
Массаж инсон саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлашда самарали усул ҳисобланади. У бўғимларни фаоллаштиради, мушакларни тинчлантиради, қон айланишини яхшилайди, стресс ва чарчоқни енгиллаштиради. Шунингдек, целлюлитнинг олдини олиш ва баъзи хасталикларда қўшимча даво сифатида ҳам фойдаланилади.
Бироқ ҳар қандай муолажа сингари, массаж ҳам маълум чекловларга эга. Масалан, тана ҳарорати баланд бўлганида, онкологик касалликлар, варикоз, яқиндаги операция, инфаркт ва инсультдан кейинги илк ойларда, тери хасталиклари ва жароҳатлар мавжуд ҳолатларда уқалаш тавсия этилмайди.
Айрим ҳудудлар — қўлтиқ, чов, бўйин, қорин, тизза таги — лимфа тугунлари жойлашган жойлар бўлиб, у ерда асаб учлари кўп. Шу боис, бу соҳаларни уқалашда алоҳида эҳтиёткорлик зарур.
Уқалаш фақат дам олиш эмас, балки жавобгарлик талаб қилувчи муолажа тури ҳисобланади. Шунинг учун массаж олмасдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
"Касаллик варақаcи"ни онлайн юклаб олиш тартиби қандай?
📱Шунга мувофиқ, тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга бериладиган "касаллик варақаси"ни олиш учун ушбу муассасаларга бориш шарт эмас.
💻 Шунчаки, my.gov.uz портали орқали “Соғлиқни сақлаш” бўлимидан керакли хизматни танлаб, меҳнатга лаёқатсизлик варақаcини онлайн юклаб олиш кифоя.
Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Шунингдек, мутлақо бепул!
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу маълумотномани қандай юклаб олиш бўйича қўлланма билан танишасиз.
📲SIRDARYA NEWS.uz
"Касаллик варақаcи"ни онлайн юклаб олиш тартиби қандай?
Хабарингиз бор, ўтган йилдан бошлаб юртимизнинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини фақат электрон шаклда расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилган.
📱Шунга мувофиқ, тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга бериладиган "касаллик варақаси"ни олиш учун ушбу муассасаларга бориш шарт эмас.
💻 Шунчаки, my.gov.uz портали орқали “Соғлиқни сақлаш” бўлимидан керакли хизматни танлаб, меҳнатга лаёқатсизлик варақаcини онлайн юклаб олиш кифоя.
Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Шунингдек, мутлақо бепул!
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу маълумотномани қандай юклаб олиш бўйича қўлланма билан танишасиз.
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Бу_факт
Қора шоколад ва аксириш: неандерталлардан қолган "мерос"?
Ажабланарлиси шундаки, одамларнинг тахминан 30 фоизи қора шоколад еганида аксира бошлайди.
Олимларнинг сўзларига кўра, бу ҳолат инсон организмида неандерталлардан мерос қолган муайян геннинг мавжудлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Шоколад – севимли ширинлик, аксириш эса организмнинг ҳимоя механизми. Аммо бу иккиси қандай боғлиқ? Илмий тадқиқотлар шундай дейди: баъзи инсонлар шоколаддаги муайян бир моддага ҳаддан ташқари сезувчан бўлиб, бу оғиз бўшлиғи ва бурундаги асабларга таъсир қилиб, аксириш рефлексини келтириб чиқаради.
Янада қизиғи — бу хусусият неандерталлардан инсонга ўтган генлар орқали шаклланган бўлиши мумкин!

#Кун_ҳикмати
📌 Ёмон балиқ сув лойқалатади, ёмон мўридан аччиқ тутун чиқади, виждонсиз кимса эса маҳалла булоғини булғамоқчи бўлади. Аммо билмайдики, ит вовуллагани билан тоғ қуламайди, бир кесак билан дарёни лойқалатиш мумкин эмас.
✍️ Абдусаид КЎЧИМОВ
📲Telegram |facebook|Faceboo
📌 Ёмон балиқ сув лойқалатади, ёмон мўридан аччиқ тутун чиқади, виждонсиз кимса эса маҳалла булоғини булғамоқчи бўлади. Аммо билмайдики, ит вовуллагани билан тоғ қуламайди, бир кесак билан дарёни лойқалатиш мумкин эмас.
✍️ Абдусаид КЎЧИМОВ
📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистонлик ўқувчи халқаро олимпиада ғолиби бўлди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган “WMI-2025” Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб, умумий ҳисобда 3 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза — жами 10 та медални қўлга киритди.
Ушбу нуфузли беллашувда олтин медалга сазовор бўлган юртдошларимиздан бири — Гулистон шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 7-“Green” синф ўқувчиси Сардорбек Суяров бўлди.
Жаҳон миқёсидаги мазкур интеллектуал мусобақада Малайзия, Сингапур, Филиппин, Монголия, Мянма, Бразилия, Болгария, Туркия, Канада, АҚШ, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва Ўзбекистон каби 23 давлатдан 1 700 дан ортиқ иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

"Дунё ёвузларнинг ёвузликлари билан эмас, одамларнинг кўра-билатуриб уларга қарши курашмасликлари билан хатарли.”
✍️Альберт ЭЙНШТЕЙН
📲Telegram |facebook|Faceboo
"Дунё ёвузларнинг ёвузликлари билан эмас, одамларнинг кўра-билатуриб уларга қарши курашмасликлари билан хатарли.”
✍️Альберт ЭЙНШТЕЙН
📲Telegram |facebook|Faceboo
Олимлар B витаминларининг кутилмаган фойдасини аниқлашди
Тафтс университети тадқиқотчиларига кўра, B витамини гуруҳи — айниқса B12 ва B9 (фолат) — мия ва юрак саломатлигида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Уларнинг етишмаслиги асаб ҳужайраларига зиён етказиб, инсульт ва деменция хавфини оширадиган гомотсистеин моддаси миқдорини кўпайтириши мумкин.
Қизиғи шундаки, оддий қон таҳлили B12 танқислигини ҳар доим ҳам аниқлай олмайди. Метилмалон кислотаси ва гомотсистеин тестлари эса аниқроқ натижа беради.
Тадқиқотчилар таъкидлашича, B витаминлари етарли даражада қабул қилинса, хотира сусайиши секинлашади, қон босими пасаяди ва яллиғланиш камаяди.
Шу боис мутахассислар шифокорларни ушбу витаминларга кўпроқ эътибор қаратишга чақирмоқда.

Сирдарёлик қизлар— Осиёда тенгсиз
2025 йил 30 июль — 5 август кунлари Жанубий Кореянинг Гоэсан шаҳрида кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қитъанинг 25 та давлатидан сара спортчилар қатнашган мазкур нуфузли мусобақада юртимиз шарафини Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари муносиб ҳимоя қилишмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари бўлмиш Сирдарё вилоятнинг Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби қизлари ҳам беллашувларда муносиб иштирок этишмоқда.
Жумладан, 52 кг вазн тоифасида Ҳилола Ортиқбоева, 57 кг вазн тоифасида эса Фотима Қодировалар барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритишди.
Бу ғалаба нафақат вилоят, балки мамлакатимиз спорт ҳаётида муҳим воқеа сифатида қайд этилмоқда.

Ёзда музли сув ичиш — зарарми ёки фойдалими?
Ёзнинг қаттиқ иссиқларида “муздек ичимликлар организмга зарар”, “кун давомида камида икки литр сув ичиш керак” каби фикрлар оммалашади. Аммо тиббиёт фанлари номзоди, гастроэнтеролог ва гепатолог Сергей Вялов бу қарашларни тўлиқ қўллаб-қувватламайди.
Унинг таъкидлашича, музли сув ошқозон ёки ичак фаолиятига салбий таъсир қилмайди, балки организм ҳароратини пасайтирар экан. Бу эса инсонга енгиллик беради.
Шу билан бирга, иссиқ ичимликлар 65°C дан юқори ҳароратда истеъмол қилинса, оғиз бўшлиғи ва қизилўнгач шиллиқ қаватида куйишга олиб келиши мумкин.
— Бир кунда қанча сув ичиш кераклиги ҳар бир инсон учун индивидуал ҳолат. Бу тана вазни, жисмоний фаоллик, иқлим шароити ва бошқа омилларга боғлиқ, — дейди мутахассис. — Аммо иссиқ об-ҳавода суюқлик истеъмолини албатта ошириш зарур.
Демак, сув ичишда белгиланган “бир хил меъёр”га амал қилиш шарт эмас. Асосийси — организм эҳтиёжини тўғри ҳис қилиш ва ўз вақтида қондиришдир.

Ўзбекистонда аҳолининг тўғри овқатланишини комплекс баҳолаш бошланди
Стратегик ислоҳотлар агентлиги хабарига кўра, тадқиқот 5 йўналишда маълумотларни тўплайди:
🔸аҳолининг овқатланиш масалалари бўйича билим даражаси;
🔸антропометрик кўрсаткичлар (бўйи, вазни, тана массаси индекси);
🔸биокимёвий кўрсаткичлар;
🔸саломатликнинг клиник ҳолати;
🔸шахсий ва оилавий тарих.
Йиғилган маълумотлар озиқ-овқат сифатини ошириш, касалликларнинг олдини олиш ва соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича миллий дастурларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
📲SIRDARYA NEWS.uz
Стратегик ислоҳотлар агентлиги хабарига кўра, тадқиқот 5 йўналишда маълумотларни тўплайди:
🔸аҳолининг овқатланиш масалалари бўйича билим даражаси;
🔸антропометрик кўрсаткичлар (бўйи, вазни, тана массаси индекси);
🔸биокимёвий кўрсаткичлар;
🔸саломатликнинг клиник ҳолати;
🔸шахсий ва оилавий тарих.
Йиғилган маълумотлар озиқ-овқат сифатини ошириш, касалликларнинг олдини олиш ва соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича миллий дастурларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_баёнот
‼️Ўқитувчиларга мактабни ремонт қилдирган мактаб директори 41,2 млн сўм жаримага тортилиб, ишдан олинди
Мактаб директори З.Мамажоновага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима қўлланилди.
‼️Фаолиятингиз давомида мажбурий меҳнатга дуч келсангиз, https://dmi.mehnat.uz сайти ҳамда қуйидаги ишонч телефони орқали мурожаат қилинг:
☎️ (71) 200-06-00
📲SIRDARYA NEWS.uz
‼️Ўқитувчиларга мактабни ремонт қилдирган мактаб директори 41,2 млн сўм жаримага тортилиб, ишдан олинди
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 42-мактаб ўқитувчилари таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилингани ҳолати бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан жорий йил 4 август куни ўрганиш ўтказилди.
Ҳолат тасдиқланди.
Мактаб директори З.Мамажоновага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима қўлланилди.
‼️Фаолиятингиз давомида мажбурий меҳнатга дуч келсангиз, https://dmi.mehnat.uz сайти ҳамда қуйидаги ишонч телефони орқали мурожаат қилинг:
☎️ (71) 200-06-00
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирланди.
📲SIRDARYA NEWS.uz
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистонда эски уйларни бузиш тартиби тўғрисида Қонун лойиҳаси маъқулланди
Депутатлар реновация тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллашди. Унга кўра, реновацияга тушган ҳудуд аҳолисининг 80 фоизидан кам бўлмаган қисми рози бўлгандагина у ерлар бузилиши мумкин бўлади. Инвестор 80 фоиз одамдан розилик олгач, барча аҳоли билан компесация тўлаб беришга келишиб олиши талаб қилинади. Қурилиш ишлари 2 йилдан ошмаслиги зарур. Ошган тақдирда қурувчи компания катта миқдорда пеня тўлайди.
📲SIRDARYA NEWS.uz
Депутатлар реновация тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллашди. Унга кўра, реновацияга тушган ҳудуд аҳолисининг 80 фоизидан кам бўлмаган қисми рози бўлгандагина у ерлар бузилиши мумкин бўлади. Инвестор 80 фоиз одамдан розилик олгач, барча аҳоли билан компесация тўлаб беришга келишиб олиши талаб қилинади. Қурилиш ишлари 2 йилдан ошмаслиги зарур. Ошган тақдирда қурувчи компания катта миқдорда пеня тўлайди.
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #янги_хавф
‼️🦠Хитойда давоси бўлмаган ўлимга олиб келувчи ЧИКУНГУНЯ безгаги жуда тез тарқалмоқда!
📲SIRDARYA NEWS.uz
‼️🦠Хитойда давоси бўлмаган ўлимга олиб келувчи ЧИКУНГУНЯ безгаги жуда тез тарқалмоқда!
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали Драма театрида содир бўлган ёнғин бўйича дастлабки маълумот.
Жорий йилнинг 5 август куни соат тахминан 18:05 да ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги, ФВБ бошлиғи раҳбарлигида бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.
Сирдарё вилояти ФВБ
📲SIRDARYA NEWS.uz
Жорий йилнинг 5 август куни соат тахминан 18:05 да ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги, ФВБ бошлиғи раҳбарлигида бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.
Сирдарё вилояти ФВБ
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Тезкор #Зилзила
❗️ Ҳозиргина Ўзбекистонда ер қимирлади.
Қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида соат 18.44 да эпицентри чуқурлиги 10 км да 5.2 магнитуда зилзила содир бўлди.
Унинг кучи водий вилоятларида 3—4 баллгача сезилди.