🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ноанъанавий экин — бамия етиштириш йўлга қўйилди

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги "Нуробод" маҳалласида истиқомат қилувчи Абдувоит Тошпўлатов ўз томорқасида ноанъанавий экин — бамия етиштиришни муваффақиятли йўлга қўйди. У 7 сотих ерда бамия, 2 сотих ерда эса ҳинд анори экиб, яхши натижаларга эришган.

– Бамия уруғини жиянимиз Саудия Арабистонидан олиб келиб, экишни тавсия қилди, – дейди Абдувоит Тошпўлатовнинг турмуш ўртоғи Гулбаҳор Тошпўлатова. – Илгари бу ерда картошка ёки чорва учун озуқа экардик. Кўп даромад келтирмаса-да, рўзғоримизга етар эди. Бу йил эса бамия нафақат гўзал гуллари билан кўзни қувнатмоқда, балки меваси орқали хонадонимизга даромад ҳам келтирмоқда.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ялпи ҳудудий маҳсулот 106,3 фоизга етди

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раислигида ўтказилган йиғилишда 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари муҳокама қилинди. Йиғилишда вилоятнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари атрофлича таҳлил этилди ва эришилган ютуқлар, шунингдек, ечим талаб қилувчи муаммолар кўриб чиқилди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🇷🇺 🇺🇿 “Россия тинчлик жамғармаси” Шавкат Мирзиёевни Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатди

Ўзбекистон президенти халқаро ҳуқуқ устуворлиги асосида умумбашарий ва тенг хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, кўп қутбли дунё барпо этишга қўшган ҳиссаси учун мукофотга сазовор бўлиши мумкин, деб ёзади РИА Новости.

Мукофотга Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳам номзод бўлган.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистон аҳолиси 2028 йилгача 40 миллионга етиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида аҳоли 730 минг нафарга кўпайиб, 37,9 миллионга етди. Бу ҳар куни тахминан 2 минг кишининг иқтисодий ҳаётга қўшилаётганини англатади.

UNICEF маълумотига кўра, агар тенденция сақланса, 2028 йилга бориб аҳоли 40 миллиондан ошиб кетиши мумкин.

Мутахассислар бу иш ўринлари, уй-жой, таълим ва тиббиёт инфратузилмасига катта босим юклатиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пара таэквондочиларимиз қитъада тенгсиз

Малайзиянинг Кучинг шаҳрида бўлиб ўтган пара таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза — жами 10 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Матонатли спортчиларимизни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ОАВ вакиллари ва спортчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Чемпионатда қитъамизнинг 22 мамлакати вакиллари орасида 180 нафардан ортиқ пара таэквондочи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 17 нафар спортчи медаллар учун баҳс юритди.

Зуҳриддин Тоҳиров (63 кг), Умида Мамаражабова (52 кг) ва Розия Эргашева (65 кг) олтин, Муҳаммадсодиқ Усмонов (58 кг), Асадбек Тоштемиров (+80 кг), Қизлархон Исомиддинова (47 кг) ҳамда Каромат Рустамова (52 кг) кумуш, Қудрат Ҳайдаров (63 кг), Қудратилло Суннатов (70 кг) ва Сўғдиёна Нормўминова (+65 кг) эса бронза медалга сазовор бўлди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
10 миллион долларлик инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди

"...Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида халқаро инвестициявий ҳамкорликка оид янги йўналиш юзасидан муҳим учрашув бўлиб ўтди. Туман ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев Хитойлик тадбиркор Ли Шян Чин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Меҳмонлар Гулистон ҳудудида манзарали дарахтлар ва саримсоқпиёз етиштиришга ихтисослашган йирик қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш таклифини илгари сурдилар..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
738 минг болага Президент совғаси!

Янги 2025–2026-ўқув йилида 738 мингга яқин бола 1-синфга қадам қўяди. Анъанага мувофиқ, уларнинг ҳар бирига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари тантанали равишда топширилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги махсус хизмат томонидан совғаларни ҳудудларга етказиш жараёни бошланган. 10-20 август кунлари мактабларга тарқатилади ва “Биринчи қўнғироқ”дан сўнг ўқувчиларга берилади.

Янги ўқув йилида мамлакатдаги 10 170 та мактабда 6,7 миллион ўқувчи таълимни бошлайди. 30 та янги мактаб фаолиятини бошлайди, 379 мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлиб, 112 мингта янги ўрин яратилади.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Хавфсизлик посбонлари тиббий кўрикдан ўтди

"...Бундай тиббий кўриклар ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни касбий фаолиятга тайёр ҳолда ушлаб туриш, касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Бу галги кўрикда 280 нафардан ортиқ ходим текширувдан ўтди. Ҳар бир ходимга индивидуал хулосалар тайёрланиб, даволаниш ва профилактикага оид аниқ тавсиялар берилди, – дейди Сирдарё вилояти ИИБ Даволаш-профилактика муассасаси тиббиёт бўлими бош шифокори Фурқат Аслонов..."


БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёлик талаба Гиннес рекордини ўрнатмоқчи

“Янги Ўзбекистон учун Гиннес рекордини ўрнатамиз!” — мана шундай илҳомли даъват остида технологик салоҳиятини намоён этмоқчи бўлган 2 000 нафар ёш ихтирочи 25 дақиқада 2 000 та конструктор робот йиғиш орқали Гиннес рекордлар китобига киришни мақсад қилган.

Бу лойиҳа орқали ёшлар нафақат муҳандислик қобилиятини, балки Янги Ўзбекистон ёшларининг жаҳон саҳнасидаги салоҳиятини намоён этмоқда.

Улар орасида Гулистон давлат педагогика институти Табиий фанлар факультети биология йўналиши 7-24 гуруҳи талабаси Зуҳра Абдулҳақова ҳам бор. У назарий билимларини амалиётда қўллаш, технологияга қизиқиши билан ажралиб турувчи изланувчан талабалардан бири.

Бу миссияда қатнашиш — ҳар бир ёш учун ғурур ва масъулият. Сирдарёлик ёшларнинг бундай лойиҳада фаоллиги барчамиз учун фахрдир.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

‼️
Энди кўчага кичик савдо жойлари очиб, тартибсиз савдо қиладиганлар фаолияти тўҳтатилади. Руҳсатсиз ва ноқонуний қурилган тадбиркорлик объектлари бузиб ташланади

Қарор расман 2025 йил 1 октябрдан кучга киради

Дўкони бор, савдогар танишларга тарқатиб қўйинг


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда машина олиб қочган икки йигит Бўкада уларни тўхтатишга уринган ИИБ ходимини пичоқлади

Андижон вилояти, Хўжаобод туманидан бўлган 18 ёшли икки йигит ўзлари Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кирганидан фойдаланиб, олиб қочган. Тўсиб ушлаш режаси ҳаракатга келтирилгач, уларни Бўка тумани ҳудудида ИИБ ходими тўхтатишга уринган. Аммо улар ходимни пичоқлаб, Cobalt’ни қолдирган ҳолда унинг Matiz машинасини ҳайдаб кетишган.

Кейинроқ Matiz’​​да йўлни тўсиб чиққан ЙПХ ходимини уриб кетишди. Якунда улар Оҳангаронда қўлга олинган.


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистонда паркинсон касаллигига қарши янги восита патентланди

"Академик С. Й. Юнусов" номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти яратган "Паркинсон касаллигини даволаш учун восита" номли ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қайд этилишича, восита таркибида тиканакли кавар куртаклари ва пишмаган меваларидан олинган экстракт мавжуд.

Шунингдек, унинг ножўя таъсири жуда кам ва енгил кузатилади.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

Ибн Сино “сариқ касал”ни қандай даволаган?

Эл орасида “сариқ касал” номи билан танилган гепатит ҳақида Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида алоҳида тўхталиб ўтади. Унга кўра, танадаги сарғайиш жигар, ўт қопи ва талоқ фаолияти бузилиши натижасида тери остига хилт йиғилиши орқали юзага келади.

Беморларда ич қотиш, қорин оғриғи, сийдикнинг қора тус олиши, бош айланиши, иситма ва заифлик кузатилади.

Ибн Сино даво сифатида шифобахш гиёҳлар билан қайнатилган илиқ сувда чўмилишни, совуқ сувли ванна ёки ҳовузда дам олишни тавсия қилади. Шунингдек, бемор ортиқча ҳаракат, ғазаб, уйқусизлик ва иссиқ ҳаммомдан сақланиши лозим.

Сариқлик кетиб, пешоб ва нажас ранги ўзгарса, бемор соғайиш арафасида, дейди Ибн Сино. Унинг бу таълимотлари бугунги тиббиётда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Илк кўришдаёқ бировга баҳо берма, чунки туз ҳам, шакар ҳам оқдир. Уларнинг фарқини таъмини тотиб кўрсанггина биласан. Одамлар ҳам шундай..."

(“Аммо яна бир тоифа одамлар бор — аввал қарасанг, яхши одам деб ўйлайсан. Аммо вақти ўтиб, билиб қоласанки, улар ўйлагандек эмас. Ичи қора, гўёки ноннинг моғорлагани каби қалби ҳам моғорлаб кетган. Шундайлардан иложи борича узоқлаш.”)


📲Telegram |facebook|Faceboo