🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Учрашувда ўзларининг ғоя ва таклифлари билан иштирок этишди

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги учрашувда ёшларимиз ректор билан мулоқотда ўзларининг ғоя ва таклифлари билан иштирок этишди. Биз бу жараёнда янада фаол бўлишга интилмоқдамиз, – дейди университет Ёшлар иттифоқи етакчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Кўз тегмасин: “Олтмишбойлар” сони ошиб бормоқда

Европа ва Корея каби мамлакатларда туғилиш даражаси пасайиб бораётган бир пайтда, Ўзбекистонда ҳайратланарли рақам қайд этилди — 2024 йилда 60 ёш ва ундан юқори бўлган 770 нафар эркак оталик бахтига муяссар бўлди.

Расмий статистикага кўра, “Олтмишбойлар” сони йил сайин ошиб бораётгани кузатилмоқда. Бу ҳолат жамиятда фаол ва соғлом ҳаёт тарзи олиб борувчи кексалар сонининг ортиб бораётганини ҳам кўрсатади.


📲SIRDARYA  NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жонли_баттл: Жиззах ва Сирдарё ўртасида кураш “ёнади”!🔥

"Жонли баттл"нинг навбатдаги сони томошабинлар учун янада кўпроқ ҳис-туйғу ва мусиқий совға баҳш этади.

Бу галги беллашувда жиззахлик Муроджон Урдушев ҳамда сирдарёлик хонанда Хуршидбек Зиёдов ижодий тўқнашувга чиқишади.

📅 8 август, соат 20:00 да
📺 Жиззах ва Сирдарё телеканалларида

🌐 YouTube ҳамда Telegram орқали жонли эфирда кузатинг!
Сирдарёлик ижрочини қўллаб-қувватлашни унутманг – сизнинг овозингиз муҳим!

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🇨🇳 Хитойда мўъжиза: университетга қабул қилингани ҳақида эшитган қиз комадан уйғонди

Хенан провинциясида 18 ёшли Жианг Ченнанинг ҳаёти бутун Хитойда шов-шувга айланди. Оғир юрак хасталиги туфайли комага тушиб қолган қиз, университетга ўқишга қабул қилингани ҳақидаги хабарни эшитгач, мўъжизавий тарзда кўзини очди.

Шифокорлар бу ҳолатни рухий куч ва умиднинг ҳақиқий кучи сифатида баҳоламоқда. Минглаб инсонлар ижтимоий тармоқларда қизга самимий тилаклар билдирмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Жавоҳирларнинг қадрини фақатгина заргарлар англайдилар, бошқалар билмайди.

Кўр инсон учун олмос ҳам, оддий шиша ҳам бир.

Сенга боқаётган киши кўр бўлса, асло ўзингни оддий шиша деб ўйлама!"


✍️ Шамс Табризий


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🇷🇺 Россияда саратонга қарши мРНК-вакцина инсонларда қўлланиш арафасида

Россияда ишлаб чиқилган саратонга қарши экспериментал мРНК-вакцина 2025-йил кузиданоқ беморларни даволашда қўлланиши кутилмоқда.

Дастлаб, вакцина меланома билан касалланган беморларда синовдан ўтказилади. Кейинчалик, уни ўпка ва ошқозон ости бези саратони билан оғриган одамларда ҳам қўллаш режалаштирилган.

Шифокорлар ҳар бир беморнинг геномини индивидуал таҳлил қилади. Шу асосда тайёрланадиган вакцина фақат икки кун ичида ишлаб чиқарилиши мумкин.

Мутахассислар бу технология онкологиядаги шахсийлаштирилган даволаш усулларини янги босқичга олиб чиқишига умид қилмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Гулбулоқ”лик гулчининг тажрибаси оммалашмоқда

Сайхунобод тумани Гулбулоқ маҳалласининг меҳнатсевар аёли — Дилфуза Тожибоева ўз маҳалласининг ўзида замонавий иссиқхона барпо этиб, турли хил манзарали ва тижорат гулларини етиштиришни йўлга қўйди.

Илгари турмуш ўртоғи билан Тошкентдаги иссиқхонада гул парвариши билан шуғулланган Дилфуза, маҳалла банкири орқали “Асакабанк”дан кредит олиб, тўплаган тажрибасини ўз юртида амалга татбиқ этди. Бугунги кунда у нафақат гул етиштириб, ойига 10 миллион сўм атрофида даромад топмоқда, балки икки нафар маҳалладош аёлни ҳам доимий иш билан таъминлаган.

— Гулларга қараб туриб, ишлашга бўлган меҳрим янада ортади. Улар менга куч ва илҳом беради. Келажакда гулларни нафақат туманимизга, балки бутун Сирдарё вилоятига етказишни мақсад қилганман. Бунинг учун фақат меҳнат ва сабр керак, — дейди у.

Дилфузанинг илғор тажрибаси қишлоқда тадбиркорликка қизиққан аёллар учун намуна бўлмоқда.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Хитойда хавфли вирус тарқалди. Карантин чекловлари жорий қилинди

Хитойнинг Жанубий Фошан провинциясида чикунгуня вируси катта тезликда тарқалмоқда. Ҳалокатли Чикунгуня вируси ҳаво орқали юқмайди, у пашшалар чақиши орқали юқади. Мутахассисларга кўра, вирус Россиягача ҳам етиб бориши мумкин. Вирусологларнинг сўзларига кўра, инфекция ташувчилари — Аедес авлодига мансуб пашшалар аллақачон мамлакатнинг жанубий ҳудудларида муваффақиятли ўрнашиб олган.

Хитойда касалланганлар сони 10 мингдан ошди ва инфекция шиддат билан тарқалмоқда. Касаллик белгилари орасида юқори ҳарорат (40°C гача), бўғим ва мушакларда кучли оғриқлар, танада оғриқ, кўнгил айниши ва терида тошмалар билан келади.

Маълум қилинишича, Россияда вирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бошланган. У камида 2 йилдан кейин пайдо бўлади

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ватанга садоқат, тинчлик ва барқарорликни улуғловчи дастур

"...Саҳнада Ҳарбий қисм ашула ва рақс ансамбли ижодкорлари она юртни мадҳ этувчи, тинчлик ва осойишталик қадрини уқтирадиган куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва мусиқий чиқишлар билан иштирокчиларга кўтаринки руҳ бағишлади. Оҳанглар гоҳ мардлик ва жасорат, гоҳ меҳр ва садоқат туйғуларини юракларга олиб кирди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёлик хорижий тил билимдонлари 3-ўринни банд этди

Президент ташаббуси билан ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг республика босқичида Ширин шаҳридаги 2-мактаб жамоаси муносиб равишда 3-ўрин соҳиби бўлди.

Биринчи ўрин — Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жойлашган 10-мактаб, иккинчи ўрин эса Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида жойлашган 3-мактаб жамоасига насиб этди.

Ширинлик устоз ва ўқувчиларнинг бу ютуғи вилоятда хорижий тилларга қизиқишни янада ошириши шубҳасиз.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Одамларнинг олдида нима десанг, орқасидан ҳам ўшани гапир."

✍️ 
Абу Мансур Мотуридий


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарзандини дунёга келтириш учун туғуруқхонага келган аёл вафот этди! Бунга сабаб шифокор ўз ишини лозим даражада бажармаган


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
⚡️Ўзбекистонда ишдан бўшагандан кейин иш берувчи яна 3 ой маош тўлайди. Янги қонун қабул қилинди!

2025 йил 1 ноябрдан ишсизлик нафақаси тўлашнинг янги тартиби жорий этилади:

📌 Нафақа фақат расман ишдан бўшаган ходимларга тўланади, агар:
▪️ Охирги 5 йилда камида 18 ойлик меҳнат стажи бўлса
▪️ Бўшатилгандан кейин 6 ой ичида ариза берилса

Тўлов миқдори:
▫️ 1-ой — ойлик маошнинг 75%
▫️ 2–3-ойлар — 50%
🔁 Қайта олиш учун камида яна 1 йил ишлаш керак.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ёшлар фикри эшитилди, ташаббуслар қўллаб-қувватланди

"....Сойибобод маҳалласидан Темир Пўлатов ёшлар ўртасида киберспортни ривожлантириш мақсадида компьютер ўйинлари зали очиш ташаббусини билдирди. Лойиҳани амалга ошириш учун унга АТ “Алоқабанк” орқали 100 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш таклифи берилди.

Шу маҳаллада яшовчи, юридик коллеж битирувчиси Сабрина Муҳаммадова эса мутахассислиги бўйича ишга жойлашишда ёрдам сўради. Унинг мурожаати мутасадди ташкилотлар томонидан назоратга олиниб, ечим топиш учун зарур чоралар белгиланди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Шаръий никоҳ қонунийлаштирилди

"...– Бу каби масала 25 йилга яқин вақт давомида қалбимизни оғритиб келаётган эди, – дейди Камол Норқулов. – Ҳар сафар расмий ҳужжат талаб қилинганда турли идораларга мурожаат қилишга тўғри келарди. Энди эса оиламиз тўлиқ ҳуқуқий асосда рўйхатдан ўтди. Буни биз учун янги ҳаёт бошланиши деб қабул қиляпмиз. Бундай ечим ва ёрдам учун давлатимиздан миннатдорман...

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё туманида 370 дан ортиқ мурожаат тингланди

Сирдарё туманида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов бошчилигида навбатдаги сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларнинг 371 та мурожаати тингланди. Энг кўп мурожаат — 277 таси туманнинг ўзига тўғри келди, қолганлари эса Гулистон шаҳри, Боёвут, Сайхунобод, Оқолтин, Ховос ва Сардоба туманларидан бўлди.

Мурожаатлар асосан уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, моддий ёрдам, газ ва ичимлик суви таъминоти, ипотека ва кредит тўловларига ёрдам, ер ва кадастр масалаларига оид бўлди. Қабул давомида фуқароларга қонунчилик ва амалдаги тартиблар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда бунёдкорлар байрами нишонланди

Гулистон шаҳридаги “Наврўз” тантаналар уйида “Қурилиш соҳаси ходимлари куни” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўлами ҳамда сифати йил сайин ортиб бораётганини, бу жараёнда соҳадаги ҳар бир мутахассиснинг меҳнати беқиёс аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Шундан сўнг соҳада кўп йиллар фидокорона меҳнат қилган мутахассислар вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу эътироф уларнинг юксак масъулият ва ташаббус билан амалга оширган ишларига берилаётган муносиб баҳо сифатида баҳоланди.

Тадбир байрамона кайфиятда ўтиб, гўзал куй-қўшиқлар билан якунланди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz