Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Президент давлатни алдаб, пахта чайқовчилиги билан шуғулланаётганларни танқид қилди
Президент иштирокида айни пайтда тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Маълум қилинишича, тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар қарздорлиги бор. Кредитларнинг 90-95 фоизи хорижий валютада, атиги 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга.
📲SIRDARYA NEWS.uz

Йиғилишда мамлакат иқтисодиётининг 3 фоизини, саноатнинг 14 фоизини яратаётган тўқимачилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Жумладан, давлат раҳбари толани қайта ишлаш қуввати етарли бўлмаган айрим “уддабуронлар” давлатнинг арзон ресурси ҳисобига пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганини танқид қилди.
Маълум қилинишича, тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар қарздорлиги бор. Кредитларнинг 90-95 фоизи хорижий валютада, атиги 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга.
«Бундай шароитда корхоналар ташқи бозорда қандай рақобат қилади, кредитини қандай қайтаради? » – дея савол қўйди Президент.
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй хўжаликларида балиқ етиштириш тармоғи ҳам ривожланиб бормоқда
Оқолтин туманида томорқалардан самарали фойдаланиш орқали қўшимча даромад манбаларини яратиш ишлари изчил давом этмоқда. Бўстон маҳалласида яшовчи Даминова Озода ҳам ушбу йўналишда ўз ташаббусини муваффақиятли амалга оширди.
Хонадони ҳудудида сунъий ҳовуз ташкил этилиб, Африка лаққаси етиштириш йўлга қўйилди. Мавсум охирига қадар мўмай ҳосил олиниши кутилмоқда.
— Бу ишни бошлаганимга кўп бўлмади, аммо имкониятлар жуда истиқболли ва самарали эканлигини кўряпман. Соҳада энди тажриба тўплаётганимиз сабаб, шу мавсумда 70–80 миллион сўмгача соф даромад олишни кўзлаяпмиз. Энг муҳими, Халқ банкидан 50 миллион сўм имтиёзли кредит олиб бошлаган бу ишимиздан, шу йилнинг ўзида даромад ҳисобидан бемалол кредитни ёпиш имконига эга бўламиз, — дейди Озода Даминова.

❗️Хитой гибрид автомобилларида меъёрдан 8 баравар юқори радиация аниқланди, — олимлар.
РФда тадқиқотчилар электромагнит нурланиш даражасини ўлчаб, ҳайратда қолишди: тортувчи мотор, инверторлар ва литий-ион аккумулятори тўпланувчан таъсирга эга кучли майдонлар ҳосил қилади.
Бундай машинада узоқ вақт қолиш неврологик бузилишлар, депрессия ва ҳатто онкологияга олиб келиши мумкин. Аниқ бренд номлари ҳали ёзилмаган.
📲SIRDARYA NEWS.uz
РФда тадқиқотчилар электромагнит нурланиш даражасини ўлчаб, ҳайратда қолишди: тортувчи мотор, инверторлар ва литий-ион аккумулятори тўпланувчан таъсирга эга кучли майдонлар ҳосил қилади.
Бундай машинада узоқ вақт қолиш неврологик бузилишлар, депрессия ва ҳатто онкологияга олиб келиши мумкин. Аниқ бренд номлари ҳали ёзилмаган.
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми
Ички ишлар вазирлиги семиз ходимларни ишдан бўшатди
Ички ишлар вазирлиги семиз ходимларни ишдан бўшатади
Ўтган йили Тожикистон Ички ишлар вазирлиги 30 нафар ходимни ортиқча вазнга эга бўлгани учун ишдан бўшатган эди. Бир йил ўтгач, улардан фақат 13 нафари вазн йўқотишга муваффақ бўлди ва хизматга қайтди.
Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусайн Халилзода маълум қилди. Унга кўра, 20 минг киши жисмоний тайёргарлиги текширувидан ўтказилди ва улардан 30 нафари ишдан бўшатилди, бироқ агар улар меъёргача вазн йўқотса, қайта тикланиши мумкин.
Ички ишлар вазирлиги қоидаларига кўра, Тожикистон полициясига бўйи 168 см ва ундан юқори бўлган эркаклар, шунингдек, бўйи 160 см ва ундан юқори бўлган аёллар қабул қилинади. Уларнинг вазни баландлигига мос келиши ва маълум чегаралардан ошмаслиги керак.

Картошка-фри диабет хавфини 27 фоизга оширади
Гарвард университети тадқиқотчилари картошкани пишириш усули ва 2-тоифа диабет ривожланиш хавфи ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигини аниқладилар. Улар 37 йил давом этган тадқиқот натижаларини жамладилар.
Тадқиқот давомида 2-тоифа диабетнинг 22 299 та ҳолати қайд этилган. Уларнинг деярли барчаси фаст-фудлар ва картошка-фрини севувчилардир.
Ҳафтада беш ёки ундан ортиқ марта картошка-фри истеъмол қилиш диабет ривожланиш хавфини ўртача 27 фоизга оширади.
Картошканинг ўзи зарарли эмас, лекин юқори ҳароратда уларда хавфли акриламид ҳосил бўлади ва ёғда қовуриш картошкани зарарли транс ёғлари билан тўйдиради.

#кун_ҳикмати
"Дўст олтин кабидир. Бало эса оловга ўхшайди. Асл олтин олов ичида соф ҳолга келади."
✍️Жалолиддин Румий
📲Telegram |facebook|Faceboo
"Дўст олтин кабидир. Бало эса оловга ўхшайди. Асл олтин олов ичида соф ҳолга келади."
✍️Жалолиддин Румий
📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Аҳоли муаммоларига жойида ечим топилди
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги Шодлик, Кўркам диёр, Мустақиллик ва Янги Тошкент маҳаллалари аҳолисининг сув таъминоти, канализация, ободонлаштириш ва иш ўринлари билан боғлиқ кўплаб муаммоларига энди ечим топиладиган бўлди. Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов мазкур маҳаллаларда бўлиб, масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/748966

Нега айнан Аляска? (+видео)
Жума куни Дональд Трамп ва Владимир Путин Аляскада юзма-юз учрашиши кутилмоқда. Бу тарихий музокара учун Аляска танлангани бежиз эмас, чунки ушбу штат АҚШ – Россия муносабатида ўзига хос ўрин тутади. Euronews ёзишича, азалдан халқаро учрашувлар майдони бўлиб келган Аляскада, масалан, 1984 йил Президент Рональд Рейган Рим папаси Иоанн Павел II, 1971 йил Ричард Никсон Япония императори Хирохито билан мулоқот қилган.
📹 https://youtu.be/JeasTHFymGc
Батафсил: https://uza.uz/posts/749217

#яхши_янгилик
30 сонияда яра битирадиган тиббий елим яратилди
Massachusetts технология институти олимлари нам тўқималарга 30 сонияда ёпишадиган ва вақт ўтиши билан изсиз эриб кетадиган махсус тиббий елим яратди. У кўк ёруғлик нури билан қотирилади ва ҳатто ҳўл юзаларда ҳам мустаҳкам туради.
MIT стартапи Tissium бу технологияни узилган нервларни қайта улашда қўллаб, 12 беморда ҳаракатни тўлиқ тиклашга эришди. Анъанавий тикишда эса бундай натижа фақат ярим ҳолларда кузатилади. Яқин келажакда бу усул юрак ва бошқа жарроҳлик соҳаларида ҳам синовдан ўтказилади.

22–23 август — умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
"Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки" шиори остида 22–23 август кунлари республика бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 августдаги 516-Ф-сонли фармойишида белгиланган.
Ҳашар давомида маҳаллалар, йўллар, боғлар ва қабристонлар ободонлаштирилади, ижтимоий объектлар ҳудуди тозаланади, эҳтиёжмандларга амалий ёрдам кўрсатилади.

Тадбирлардан мақсад — ёшлар дунёқарашини шакллантириш
"...Ширин шаҳридаги ҳарбий қисмда ёшлар онгида ватанпарварлик ва маънавий баркамолликни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда гиёҳвандликка қарши кураш, юрт равнақига ҳисса қўшиш ва буюк аждодлар мисолида миллий ғурурни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилди..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈
📲SIRDARYA NEWS.uz
"...Ширин шаҳридаги ҳарбий қисмда ёшлар онгида ватанпарварлик ва маънавий баркамолликни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда гиёҳвандликка қарши кураш, юрт равнақига ҳисса қўшиш ва буюк аждодлар мисолида миллий ғурурни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилди..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистонда битирувчилар рекорд натижа қайд этди
"...Энг эътиборли жиҳати — шу мактабнинг бир ёки икки эмас, балки 12 нафар битирувчиси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига грант асосида ўқишга кирди..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈
📲SIRDARYA NEWS.uz
"...Энг эътиборли жиҳати — шу мактабнинг бир ёки икки эмас, балки 12 нафар битирувчиси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига грант асосида ўқишга кирди..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Лига ғолиблари аниқланди
"...Қизғин финал баҳсларида 16-21 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида сирдарёлик Сайёра Қўлдошева, йигитлар ўртасида андижонлик Омадилло Икромов биринчи ўринни қўлга киритди. 22-26 ёш тоифасида қорақалпоғистонлик Марина Камолова ва Тошкент вилоятидан Абдулла Йўлдошев ғолиб бўлган бўлса, 27-30 ёш тоифасида эса хоразмлик Меҳрибон Машарипова ҳамда самарқандлик Омадбек Турсунов чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

Компания 23 йўналишда хизмат кўрсатади
"...Энг муҳими компания ҳудудда чиқиндиларни ташиш, кўкаламзорлаштириш, майдонларни ободонлаштириш, уй-жойларни жорий таъмирлаш каби жами 23 йўналишда хизмат кўрсатади. Лойиҳа маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш, инфратузилмани яхшилаш ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам ҳисса қўшади..."

“Афросиёб” поездига қўпорувчилик қилган темирйўлчилар қамалди
ДХХга кўра, 2025 йил 14 январь куни Самарқандда собиқ бригадир ва унинг ҳамкори поезд йўлига 110 кглик темир-бетон шпал қўйган.
Ўша пайтда 159 км/с тезликда ҳаракатланаётган ва 148 йўловчи ташиётган поезд шпалга урилиб, ҳаракатлантирувчи қисмига жиддий шикаст етган.
Шундан сўнг Навбаҳор туман суди уларни айбдор деб топиб, бирига 13 йил, иккинчисига 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Шунингдек, “Афросиёб” поездига етказилган 260 млн. сўм зарар давлат фойдасига ундирилди.
📲SIRDARYA NEWS.uz
ДХХга кўра, 2025 йил 14 январь куни Самарқандда собиқ бригадир ва унинг ҳамкори поезд йўлига 110 кглик темир-бетон шпал қўйган.
Ўша пайтда 159 км/с тезликда ҳаракатланаётган ва 148 йўловчи ташиётган поезд шпалга урилиб, ҳаракатлантирувчи қисмига жиддий шикаст етган.
Шундан сўнг Навбаҳор туман суди уларни айбдор деб топиб, бирига 13 йил, иккинчисига 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Шунингдек, “Афросиёб” поездига етказилган 260 млн. сўм зарар давлат фойдасига ундирилди.
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми
Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришнинг 3 йиллик дастури тасдиқланди
Президент Шавкат Мирзиёев сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш бўйича 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурни маъқуллади.
Ҳужжатга кўра, 2 551 километр ирригация тармоқлари реконструкция қилинади. Насос станцияларидаги эски ускуналар тежамкор турига алмаштирилиб, йиллик электр энергияси истеъмоли 6,8 миллиард кВт/соатдан 6,2 миллиард кВт/соатгача қисқартиради.
Бетон қопламали каналлар улуши 39 фоиздан 47 фоизга етказилиши натижасида сув тежамкорлиги ортиб, бу йил 10 миллиард, 2028 йилга бориб эса 14 миллиард куб метр сув иқтисод қилинади.

Тўқимачиликда “долзарб юз кунлик” бошланди
Президент ташаббуси билан тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорнинг таклиф ва муаммолари ўрганилиб, ечимлар белгиланди .
Давлат раҳбари айрим қийин аҳволга тушган корхоналарни молиявий соғломлаштириш, таннархни камайтириш чораларини эълон қилди.
Кластерларнинг кредит қарзини гаров қўйиш шарти билан 5 йилгача узайтиришга рухсат берилди. Бу даврда улар фақат асосий қарзни тўлайди, фоизлар эса қарз тўлиқ қопланганидан сўнг ундирилади. Шу орқали йиллик 800 миллиард сўм айланма маблағ иқтисод қилиниши кутилмоқда.
Агар кластерлар қарз ва фоизни ўз вақтида тўласа, фоизнинг Жамғармага кетадиган қисмининг ярми тадбиркорга қайтарилади. Шунингдек, 2022–2023 йил ҳосили учун берилган кредитлар бўйича 1 август ҳолатига юзага келган 377 миллиард сўмлик пеня кечирилади.