🍃 МALHAM
2.21K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Маҳалла ободлиги — ҳамжиҳатлик самараси

"...Ҳашар давомида вилоятдаги 221 та маҳаллада 160 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Улар орасида 80 мингга яқин ёшлар, 61 мингдан зиёд хотин-қизлар фаоллиги алоҳида эътиборга лойиқдир.

Ободончилик ишлари кенг қамровли бўлди. Жами 1 468 гектар майдон ободонлаштирилди, қарийб 2 700 тонна маиший чиқиндилар чиқарилди, 1 303 километр ариқ ва лотоклар тозаланди. 117 мингдан зиёд дарахтларга шакл берилиб, оқланди.

– Маҳалла ва ҳудудлардаги зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳам эътибордан четда қолмади, – дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Уйғун Ҳотамов. – Жами 118 та қабристон ва 2 та зиёратгоҳ тартибга келтирилди. Шу билан бирга, 5 мингдан ортиқ кўчалар ва юзлаб болалар майдончалари ҳам ободонлаштирилди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Фестиваль юртга садоқат ва бирдамлик туйғуларини янада мустаҳкамлади

"... Биз дўстлик ва ҳамжиҳатликни болалигимиздан қадрлаб ўрганганмиз, – дейди тадбирда иштирок этган меҳнат фахрийси Зуҳра Давронова. – Бугун ана шу қадриятларнинг ёшларимиз орасида мустаҳкамланиб бораётганини кўриб кўнглим тўлди. Фестивалда турли миллат вакиллари бир дастурхон атрофида ўтиргани, бир саҳнада қўшиқ куйлагани — бу юртимиз тинчлиги ва барқарорлигининг ёрқин намунасидир.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Малика – спорт устаси

"...Шахмат — бу шунчаки ўйин эмас. У чуқур тафаккур, қатъий ирода, сабр-тоқат ва тинимсиз изланишни талаб этади. Буни яхши англаган Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 9-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Малика Жумаева ёш бўлишига қарамасдан, яқинда шахмат бўйича “Спорт устаси” деган шарафли номга сазовор бўлди.

– Шахмат мен учун оддий ўйин эмас, – дейди Малика. – Ҳар бир партияда чуқур фикрлаш, тўғри қарор қабул қилиш ва узоқни кўра билиш зарур. Шахмат менга сабр, диққат ва масъулиятни ўргатди. Мақсадим — халқаро гроссмейстер бўлиб, юртим байроғини жаҳон чемпионатларида баланд кўтариш..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сафдош хотираси юракларда абадий сақланади

– Ўғлим Ватан йўлида ҳалок бўлди. Аммо унинг хотираси ардоқда эканини кўриб, юрагимга ором кирди. Хизматдошлари уни унутмаётгани биз, ота-оналар учун энг катта тасалли. Бундан бошимиз кўкка етди,-дейди Акмал Аъзамовнинг отаси — меҳнат фахрийси ва педагог Афзалжон Мирзақулов..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Нафосат ва маҳорат беллашуви

"...Гулистон шаҳридаги Сирдарё вилояти Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг спорт мажмуасида ёшларимиз салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қиладиган муҳим спорт тадбири – “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг бадиий гимнастика бўйича ҳудудий босқичи бўлиб ўтди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Устозлар миллий форумининг туман босқичи юқори руҳда ўтди

"...“Маҳоратли ўқитувчи – миллат таянчи” шиори остида тўртинчи Устозлар миллий форуми Мирзаобод туманидаги 2, 5, 22 ҳамда 35-умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди ва унда жами 460 нафар фан ўқитувчилари иштирок этди. Педагоглар таълим тизимидаги сўнгги янгиликлар, замонавий педагогик технологиялар ҳамда илғор тажрибалар билан танишишди, шунингдек, ўз таълим жараёнларини янада самарали ташкил этиш учун улардан амалиётда қўллаш йўлларини муҳокама қилдилар..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Пахта теримига тайёргарлик кўздан кечирилди

"...Сирдарё вилоятида пахта терими мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ховос туманида бўлиб, ҳосил йиғим-терими жараёнлари учун кўрилган чора-тадбирлар билан танишди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ўрганилди

"...Ташриф давомида депутатлар Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалнинг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, талабалар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, “Долзарб 90 кун” дастури доирасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти ва мавжуд лабораториялар имкониятлари, замонавий таълим муассасасида талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш учун яратилган шароитларни кўздан кечирди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#гол_қувонч_ва_ғалаба

“ЖАР”да янгиерлик ёшлар кубок соҳибига айланди


“ЖАР” спорт мажмуасида футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг республика босқичи финал беллашуви ҳақиқий ҳаяжон ва драматизм руҳида ўтди.

Финалда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрининг “Абдураҳмон Жомий” маҳалласи ёшлари Қашқадарё вилояти жамоасига қарши майдонга тушди. Қизғин ва муросасиз курашда ҳар икки жамоа ғалабага интилиб ҳаракат қилди.

Учрашув тақдирини ягона гол ҳал этди. Иккинчи таймнинг 37-дақиқасида янгиерликлар сафида тўп сурган Алишер Собиржонов рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллаб, ўз жамоасига қимматли ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, “Жомий” маҳалласи ёшлари ДХХ кубогини қўлга киритиб, Сирдарё футбол мухлисларига чексиз қувонч бағишлади.

📲SIRDARYA  NEWS.uz