🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Истиқлолимизнинг 34 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси ёрқин концерт дастури билан давом этмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тилимиздаги “Кўклам” ва “Баҳор” сўзларининг фарқи.

“Бизнинг одамлар “Кўклам” демай қўйди. Унинг ўрнига “Баҳор” дейди. “Кўклам” сўзида қанча фикрий тугунчаклар тугиб қўйилган: кўклик, кўкариш, кўкат – ҳаммаси уйғунлашган. “Баҳорда нима бор? Фақат 5 та товуш,” – дейди профессор Қозоқбой Йўлдошев.

Бу фикр кулгили эшитилса-да, аслида тилимиздаги чуқур муаммоларни кўтаради. Ҳар бир сўз тарих, маданият ва руҳий меросдир.

🔗 Тўлиқ видеони шу ерда кўринг: https://youtu.be/pwMSSUwMCuM

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистонни қовунларнинг ҳиди тутди

"... Гулистонда, Алишер Навоий кўчаси бўйлаб ўтказилаётган қовун сайлини айланар экансан, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қиласан, – дейди Жиззахлик меҳмон Мурод Бекмуродов. – Бир-биридан номи ва кўриниши билан ажралиб турувчи қовунлардан бири асал таъмини, яна бири новвот таъмини беради. Ҳидини айтмайсизми, димоғни қитиқлайди. Шунингдек, шифобахшлиги бор. Уларнинг мағзида инсон саломатлиги учун фойдали витаминлар жуда кўп. Халқ табобатида улардан камқонлик, юрак-қон томир, жигар ва буйрак касалликларида, подагра ва ревматизмни даволашда ҳам фойдаланилади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда “Қовун сайли” ва “Этно-фольклор” маросими қизиқарли тарзда ўтди. Тадбирда маҳаллий ҳунармандчилик ва анъанавий таомлар намойиш этилди. Ташрифчилар турли қовун навларини татиб кўрди, усталарнинг ҳунарини кузатди ва фольклор ансамбллари билан биргаликда миллий мусиқа ва рақсларни томоша қилди. Шу орқали иштирокчилар ҳудуднинг бой маданий меросини яқиндан ҳис қилди.

📸 Муҳаммад Карим.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎆Мустақиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик уюштирилди

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати

"Раббингга қараб: "Менинг буюк дардим бор", дема, дардингга қараб: "Менинг буюк Раббим бор", дегин."


✍️ Румий

📲Telegram |facebook|Faceboo
Луқма

Чумолилар уясини уч кун кузатдим. Ҳеч бири мажлис қилмади. Ҳар бири ўз иши билан овора, бири иккинчисини тўхтатмайди.

Аммо қайси ташкилотга кирманг, раҳбарини сўрасангиз – “Мажлисда”, дейишади. Шунда савол туғилади: вазифалар қачон бажарилади ўзи?..

Чумоли кун бўйи ишлайди, раҳбарга ҳисоб бермайди. Бизники эса кун бўйи ҳисоб сўрайди, ишга вақт қолмайди. Шунинг учун чумолиларнинг уяси бор, бизникиларнинг эса… протокол дафтари.


📲
Telegram |facebook|Faceboo
#кун_ҳикмати


"Бу замона халқининг дўстлиги бозордаги таомлар каби, яъни ранги, бўйи бор, аммо таъми йўқ."


✍️ Фузайл ибн ИЁЗ
.


📲Telegram |facebook|Faceboo
# Биласизми

Семизўт қариш жараёнини секинлаштиради

Сизу бизга таниш бўлган семизўт бир йиллик ўсимлик бўлиб, озуқавий моддаларга бой. Унда A, C, E витаминлари, фолий кислотаси, калий, магний ва калтсий каби минераллар мавжуд.

Шунингдек, у Omega-3 ёғ кислоталарининг муҳим манбаи ҳисобланади, бу эса юрак ва қон томирлар учун фойдали. Кучли антиоксидант сифатида ҳужайраларни ҳимоя қилади, қариш жараёнини секинлаштиради ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Толаларга бойлиги сабаб ичак фаолиятини яхшилайди. Халқ табобатида эса куйиш, тошма ва экземада қўлланади.

Семизўтни салат ва шўрваларга қўшиб, қовуриб ёки хом ҳолда истеъмол қилиш мумкин. Барглари ва шарбати эса тери касалликларига фойда беради.

Аммо, бир нарсани ёдда тутинг, ундан фойдаланишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашишни унутманг!

📲Telegram |facebook|Faceboo