🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#кун_ҳикмати

"Оқил одам адолат излайди, пасткаш эса манфаат.”



📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

3 йиллик танаффус — она ва бола саломатлигининг “сирли қоидаси”ми?


Мутахассислар таъкидлашича, она ва фарзанд соғлом бўлиши кўп жиҳатдан туғруқлар орасидаги вақтга боғлиқ. Чунки ана шу даврда она организми тўлиқ тикланишга улгуради. Агар танаффус камида 3–3,5 йил бўлмаса, ҳам она, ҳам чақалоқ саломатлиги хавф остида қолиши мумкин.

— Она организми тикланиб улгурмаса, сурункали касалликлар кучайиши, камқонлик ва иммунитет пасайиши кузатилади. Шунинг учун бу борада вақт керак, — дейди акушер-гинеколог Шаҳло Хожаева. — Тўлиқ шаклланмаган организм ҳомилага етарли қувват ва озуқани беролмайди. Натижада чақалоқ вазни кам бўлиб туғилиши ёки турли нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин.

Қисқа танаффус онада чарчоқ ва стрессни ҳам кучайтиради, бу эса оилавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу боисдан, туғилишлар оралиғини тўғри белгилаш ва замонавий контрацепция воситаларидан фойдаланиш она ҳамда фарзанд саломатлигини асраб қолишга ёрдам беради.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Пекин шаҳрининг Тяньаньмэнь майдонида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллигига бағишланган Ғалаба паради ва унинг доирасидаги тантанали тадбирлар якунланди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Самарқанд вилояти ҳокими: «Бозор куни очко учун ишга чиқманг»

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев мутасаддиларга мурожаат қилиб, бозор куни очко йиғиш мақсадида ишга чиқиш керак эмаслигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бу кунни уйдагиларга бағишлаш, оила даврасида ўтказиш муҳим ҳисобланади.

📲SIRDARYA  NEWS.uz