🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Дунё нейрожарроҳлари Хоразмда йиғилди

"...Ўзбекистон нейрохирургия хизмати қисқа даврда катта йўлни босиб ўтди, – дейди Ўзбекистон нейрохирурглари ассоциацияси президенти Ғайрат Кариев. – Бу борада, шубҳасиз, 1997 йилда фаолият бошлаган Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг салмоқли ҳиссаси бор. Охирги ўн йилликда ўзбек нейрожарроҳлари соҳани жаҳон стандартлари даражасига кўтарди. Натижада бугун юртимизда йилига 10 мингдан ортиқ мураккаб бош мия ҳамда орқа мия операциялари муваффақиятли ўтказилди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲Telegram |facebook|Facebook
Иситмани туширувчи дорини қачон қабул қилиш керак?

Мутахассислар иситмани туширувчи дориларни фақат тананинг ҳарорати 38,5°С дан ошганда қабул қилишни тавсия этади. Паст иситма организмнинг инфекцияга қарши табиий ҳимояси саналади.

Дори қабул қилишдан олдин йўриқнома билан танишиш ва шифокор маслаҳати зарур. Болалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касаллиги бор беморлар учун дозани мустақил белгилаш хавфли.

Қайта қабул ораси 5–8 соат бўлиши лозим. Ортиқча истеъмол жигар ва буйракка зарар етказиши мумкин. Кучли ножўя таъсир ёки аллергия кузатилса, дори дарҳол тўхтатилиши ва шифокорга мурожаат қилиниши шарт.

Препаратни кўп миқдорда сув билан ичиш тавсия этилади. Чой, қаҳва ва газли ичимликлар унинг таъсирини пасайтиши ёки ножўя таъсирни кучайтириши мумкин.

Энг муҳими — иситмани туширувчи дори касаллик сабабини эмас, балки белгиларини енгиллаштиради. Шу боис асосий сабабни аниқлаш учун шифокор кўриги зарур.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Дарахт экиш осон, уни асраш-чи?..

“Яшил макон” – бугун шунчаки кўчат экиш тадбири эмас, балки умуммиллий ҳаракат, келажак учун масъулият рамзига айланди. Атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, фарзандларимизга тоза, мусаффо ҳаво қолдириш – бу ташаббуснинг асосий мақсадидир.

Бироқ савол туғилади: кўчат экиш осон, уни асраб-авайлаб, илдиз оттириш-чи?.. Бу эса масъулият ва амалий меҳнатни талаб қилади. Масалан, Сирдарё вилоятида жорий йил баҳор ойларида 9 миллион 120 минг туп кўчат ўтқазилган бўлса, 2023 йил кузида 5 миллион 987 минг, 2024 йил баҳорида эса режадаги 8 миллион 775 минг ўрнига амалда 9 миллион 70 минг дарахт экилиб, кузда яна 5 миллион 283 минг кўчат ўтқазилди. Бу қувонарли ҳол. Афсуски, уларнинг катта қисми қуриб қолди. Бу эса назорат сустлиги ва масъулият етишмаслигини кўрсатади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Масъулиятни ким ўз зиммасига олади?

"...Сирдарё вилоятида ногиронлиги бўлган шахслар сони 2025 йил 1 август ҳолатига кўра 39 297 нафарга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 4 053 нафарга кўп бўлиб, 12 фоизга ўсди.
Туманлар кесимида энг юқори ўсиш Сайхунободда қайд этилди — 21,3 фоиз. Ховосда — 16,1%, Янгиерда — 13,9%, Боёвутда эса — 13,6%.

Асосий ҳолатлар қон айланиш тизими касалликлари (19,4%), суяк-мушак тизими касалликлари (14,8%), туғма нуқсонлар (11,4%) ва хавфли ўсмалар (7,9%) ҳиссасига тўғри келмоқда. Айниқса, Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон ва Оқолтин туманларида кўрсаткичлар юқори..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#янгилик

ЖССТ рўйхатини янгилади:
саратон ва диабетга қарши янги дори воситалари киритилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) асосий дори воситалари рўйхатини янгилади. Янги нашрга саратон касалликлари, қандли диабет ва семизликка қарши замонавий дорилар, шунингдек муковисцидоз, псориаз ва гемофилия учун мўлжалланган дори воситалари қўшилди.

ЖССТнинг эксперт қўмитаси саратонни даволашда иммунотерапевтик препаратлардан, қандли диабет ва семизликда эса ГПП-1 рецептор агонистларидан фойдаланишнинг самарадорлигини исботловчи илмий далилларни таҳлил қилди. Янгиланган рўйхатларда катталар учун 523, болалар учун эса 374 та асосий дори мавжуд.

БМТнинг намунавий дори рўйхати биринчи марта 1977 йилда нашр этилган бўлиб, бугунги кунда 150 дан ортиқ мамлакатда давлат харидлари ва тиббий суғурта учун меъёрий асос сифатида қўлланилади.

📲Telegram |facebook|Facebook
#биласизми

Маймун чечаги эпидемияси тугади!


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечаги бўйича глобал фавқулодда ҳолатни бекор қилди.

Эпидемия асосий оралиқда Африка давлатлари – Конго, Бурунди, Сьерра-Леоне ва Угандада сезиларли даражада пасайди. Ҳозирга келиб вирус юқиш йўллари ва хавф омиллари тўлиқ ўрганилган.

Орадан бир йилдан ортиқ вақт ўтди, ушбу касаллик 100 дан ортиқ мамлакатда аниқланиб, 128 мингга яқин киши зарарланган, улардан 283 нафари ҳаётдан кўз юмган. Эндиликда дунё вирусга қарши катта ғалабани қўлга киритди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
⚡️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари ишдан олинди

Президент раислигидаги йиғилишда маълум қилинишича, биринчи ўринбосар Шохруҳ Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адхам Худайқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан, Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббоев ҳам лавозимидан озод этилди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ҳокимларга 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб жиҳозлаш вазифаси юклатилди

Вилоят ва туманлар ҳокимларига 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб жиҳозлашга, яна 8 та боғчани тўлиқ ишга туширишга 1 ноябргача муҳлат берилди, акс ҳолда тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/758009


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#диққат

⚡️Ўзбекистонда энди ҳар битта бола 12 йил ўқишга мажбур!

Ўзбекистонда 12 йиллик умумий таълим жорий этилади. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

12 йиллик таълим 3 босқичдан иборат бўлади:

➖ 1 йил тайёрлов, 4 йил бошланғич таълим;
➖ 5 йил базавий умумий ўрта таълим (5-9-синфлар)
➖ 2 йил умумий ўрта таълим (мактаблар, академик лицейлар, ҳарбий мактаблар ёки техникумларда)

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#янгилик

❗️Педагогика олийгоҳларида “1+5” бакалавр таълим шакли жорий қилинади — президент

Президент маълум қилганидек, янги ўқув йилидан педагогика олийгоҳларида ўрта махсус маълумотга эга бўлган тарбиячилар учун янги бакалавриат таълим шакли жорий этилади.

Ушбу тизим “1+5” шаклида ташкил қилинади:
➖ 1 кун — олийгоҳда назарий ўқиш;
➖ 5 кун — амалиётда, яъни иш жойида фаолият юритиш.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
⚡️Расман: Университет имтиҳонлари бекор қилинади. Ўзбекистонда ўқувчилар Россиядаги каби Ягона давлат имтиҳонини топширади

Энди битирувчилар бир вақтнинг ўзида учта тест – мактаб якуний имтиҳонлари, олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ва IELTS каби алоҳида тестларни топширишлари шарт эмас. Ҳаммаси битта ягона давлат имтиҳонига бирлаштирилади.

📌 Бу ҳақдаги қарор 8 cентабр куни президент билан учрашувда қабул қилинган. Янги тизим бюрократияни камайтириш, ўқувчилар вақтини тежаш, ота-оналарнинг харажатларини камайтириш мақсадида жорий этилмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қаҳрамонда фтизиатр ва пульмонологлар кўриги ўтказилди

"....Бундай скрининг тадбирлари аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга. Чунки касалликни эрта босқичда аниқлаш уни даволаш самарадорлигини оширади. Шу боис келгусида ҳам барча туман ва шаҳар маҳаллаларида аҳоли билан яқин ҳамкорликда иш олиб борамиз, – дейди вилоят Фтизиатрия ва пульмонология маркази марказ директори Жонибек Пўлатов..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Энди, никоҳдан олдин тиббий кўрик маълумотномаси талаб қилинмайди

Янги тартиб жорий йил декабрь ойидан амалга киритилади.

“Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади, жумладан:

— никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби;
— никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши;
— автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби.


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓ Босма ОАВ яшаб қоладими?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сенатор Абдусаид Кўчимовнинг “Устозлар нима дейди?..” дастурида билдирган фикрларидан.

🔻 Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг "YouTube" платформасида қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

📹 Кўрсатув ҳаволаси: https://www.youtube.com/watch?v=taTSGBUhddE

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ММТВ ходими қизларга интим эвазига директор лавозимини таклиф қилди

Ходим суҳбатда фуқарога менежерлик сертификатини олиш ҳамда мактаб директорлигига тайинлашда ёрдам беришни ваъда қилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, масъул ходим ишдан бўшатилганини маълум қилган.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати

"Доно одам ҳамма нарсани ӯзидан талаб қилади, нодон эса бошқалардан."

✍️Лев Толстой


📲Telegram |facebook|Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Нима қилса рози қилгин отангни,
Кўнгли кетса сўйиб бергин бўтангни"...


📲Telegram |facebook|Facebook