🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ҳокимларга 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб жиҳозлаш вазифаси юклатилди

Вилоят ва туманлар ҳокимларига 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб жиҳозлашга, яна 8 та боғчани тўлиқ ишга туширишга 1 ноябргача муҳлат берилди, акс ҳолда тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/758009


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#диққат

⚡️Ўзбекистонда энди ҳар битта бола 12 йил ўқишга мажбур!

Ўзбекистонда 12 йиллик умумий таълим жорий этилади. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

12 йиллик таълим 3 босқичдан иборат бўлади:

➖ 1 йил тайёрлов, 4 йил бошланғич таълим;
➖ 5 йил базавий умумий ўрта таълим (5-9-синфлар)
➖ 2 йил умумий ўрта таълим (мактаблар, академик лицейлар, ҳарбий мактаблар ёки техникумларда)

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#янгилик

❗️Педагогика олийгоҳларида “1+5” бакалавр таълим шакли жорий қилинади — президент

Президент маълум қилганидек, янги ўқув йилидан педагогика олийгоҳларида ўрта махсус маълумотга эга бўлган тарбиячилар учун янги бакалавриат таълим шакли жорий этилади.

Ушбу тизим “1+5” шаклида ташкил қилинади:
➖ 1 кун — олийгоҳда назарий ўқиш;
➖ 5 кун — амалиётда, яъни иш жойида фаолият юритиш.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
⚡️Расман: Университет имтиҳонлари бекор қилинади. Ўзбекистонда ўқувчилар Россиядаги каби Ягона давлат имтиҳонини топширади

Энди битирувчилар бир вақтнинг ўзида учта тест – мактаб якуний имтиҳонлари, олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ва IELTS каби алоҳида тестларни топширишлари шарт эмас. Ҳаммаси битта ягона давлат имтиҳонига бирлаштирилади.

📌 Бу ҳақдаги қарор 8 cентабр куни президент билан учрашувда қабул қилинган. Янги тизим бюрократияни камайтириш, ўқувчилар вақтини тежаш, ота-оналарнинг харажатларини камайтириш мақсадида жорий этилмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қаҳрамонда фтизиатр ва пульмонологлар кўриги ўтказилди

"....Бундай скрининг тадбирлари аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга. Чунки касалликни эрта босқичда аниқлаш уни даволаш самарадорлигини оширади. Шу боис келгусида ҳам барча туман ва шаҳар маҳаллаларида аҳоли билан яқин ҳамкорликда иш олиб борамиз, – дейди вилоят Фтизиатрия ва пульмонология маркази марказ директори Жонибек Пўлатов..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Энди, никоҳдан олдин тиббий кўрик маълумотномаси талаб қилинмайди

Янги тартиб жорий йил декабрь ойидан амалга киритилади.

“Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади, жумладан:

— никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби;
— никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши;
— автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби.


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓ Босма ОАВ яшаб қоладими?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сенатор Абдусаид Кўчимовнинг “Устозлар нима дейди?..” дастурида билдирган фикрларидан.

🔻 Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг "YouTube" платформасида қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

📹 Кўрсатув ҳаволаси: https://www.youtube.com/watch?v=taTSGBUhddE

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ММТВ ходими қизларга интим эвазига директор лавозимини таклиф қилди

Ходим суҳбатда фуқарога менежерлик сертификатини олиш ҳамда мактаб директорлигига тайинлашда ёрдам беришни ваъда қилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, масъул ходим ишдан бўшатилганини маълум қилган.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати

"Доно одам ҳамма нарсани ӯзидан талаб қилади, нодон эса бошқалардан."

✍️Лев Толстой


📲Telegram |facebook|Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Нима қилса рози қилгин отангни,
Кўнгли кетса сўйиб бергин бўтангни"...


📲Telegram |facebook|Facebook
#биласизми

Олимлар тошмаларга қарши "ақлли" пластир яратди


Америка кимё жамияти олимлари тери муаммоларига қарши янги авлод ечимини таклиф этмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқилган икки босқичли махсус пластирлар тошмаларга маҳкам ёпишиб, микроскопик тишчалари орқали антибактериал ёки яллиғланишга қарши моддаларни тўғридан-тўғри оғриқли нуқтага етказади.

Клиник синовлар натижалари кутилганидан ҳам самарали чиқди: бор-йўғи 7 кунлик муолажадан сўнг тошмалар тўлиқ йўқолган. Муттахассислар бу янгиликни дерматологияда катта қадам сифатида баҳоламоқда.

Янги "ақлли" пластирлар 2025 йил кузидан бошлаб дори дўконларида сотувга чиқиши режалаштирилган.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Инстаграм инсон руҳиятига салбий таъсир кўрсатадими?

Психолог ва социологлар фикрича, Инстаграм бир вақтнинг ўзида ҳам илҳомлантиради, ҳам эса тушкунликни кучайтиради.

Тармоқда асосан саёҳатлар, зиёфатлар ва қиммат буюмлар намойиш этилади. Бундай "мукаммал ҳаёт" суръатлари реал воқеликдан йироқ бўлиб, фойдаланувчиларда ўз ҳаётидан норозилик ва қониқмаслик туйғусини уйғотиши мумкин. Бу жараён психологияда "ижтимоий таққослаш" деб аталади ва у стресс, оилавий низо, ҳатто соғлиқ муаммоларига ҳам сабаб бўлиши эҳтимолини оширади.

Мутахассислар эса Инстаграмда кўринаётган барча "бахтли ҳаёт"ларни шубҳасиз реаллик деб қабул қилмасликка чақирмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Гел-лаклардаги модда бепуштликка сабаб бўлиши мумкин

Европа Иттифоқи гел-лаклар таркибида кўп ишлатиладиган модда — триметилбензойл дифенилфосфин оксид (TPO )ни саломатлик учун хавфли деб топиб, сентябрдан бошлаб барча косметик маҳсулотларда ишлатишни тақиқлади.

Тадқиқотларга кўра, ушбу модда ҳайвонларда бепуштлик хавфини оширган. Инсонларда бу ҳолат тўлиқ исботланмаган бўлса-да, Европа эҳтиёт чораси сифатида уни CMR 1B тоифасига киритди — яъни саратон, генетик ўзгариш ёки репродуктив саломатликка зарар етказиши мумкин бўлган моддалар қаторига.

Эндиликда Европа ва унга қўшни мамлакатларда сотиладиган барча гел-лаклар TPOсиз бўлиши шарт. Бу қарор дунё бўйлаб ишлаб чиқарувчилар ва салонларга ҳам таъсир қилиши мумкин.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сардобалик нуроний “Шуҳрат” медали билан тақдирланди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги Файзлиобод маҳалласида истиқомат қилаётган, умрининг каттагина қисмини қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига бағишлаган нуроний – Ўрозали бобо Норматов бу йил 102 ёшни қарши олди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан, Президентимиз фармонига мувофиқ, Ўрозали бобо “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Бу эса унинг узун ва самарали умридаги энг унутилмас воқеалардан бири сифатида тарихда қолди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қарздан қочиб бўлмади: фермер “Cobalt”исиз қолди

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ҳоким мактаб кутубхонасига 500 та китоб совға қилди

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz