Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
❌ Сурункули қоидабузар ҳайдовчилар учун жарималардаги чегирмалар бекор қилиниши мумкин
Қонун лойиҳасига мувофиқ, қуйидаги ҳолатларда жаримани енгиллаштирилган тартибда тўлаш имконияти берилмайди, агар ҳайдовчи:
🔸бир ойда 5 марта белгиланган тезликни 40 км/соатдан ёки 60 км/соатдан ортиқ оширса;
🔸бир ойда 2 марта светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракати бошқарувчисининг тақиқловчи ишорасига риоя қилмаган бўлса;
🔸бир ойда 2 марта йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетса ёки бошқа ҳайдовчиларга халақит бериб, авария ҳолатини юзага келтирган бўлса.
📲SIRDARYA NEWS.uz

#Таъзия
«Янги Сирдарё»-«Новое Сырдарья газеталари бош муҳаррири Баҳром БОЙМУРОДОВга волидаи муҳтарамаси Ўғилой онанинг вафот этганлиги муносабати билан чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирамиз.
Марҳуманинг охирати обод
бўлсин!
Локация

Жаноза эртага, 12 сентябрь куни соат 8. 00 да марҳуманинг Оқолтин тумани Андижон маҳалласи ( 19-совхоз)даги хонадонида ўқилади.
Локация
📲SIRDARYA NEWS.uz
Google Maps
Find local businesses, view maps and get driving directions in Google Maps.
#кун_ҳикмати
"Ҳурмат қаерда бўлса, барака ҳам ўша ерда бўлади."
✍️ Имом Термизий
📲Telegram |facebook|Facebook

"Сени ўзингдан ҳам кўра яхши биладиган Аллоҳ турганда, сени тушунмайдиган инсонларга нега бунча кўп дардингни очасан..?"
✍️Мавлоно Румий

БИЛАСИЗМИ?
🦷 Касал тишлар хотирани пасайтиради
Ғарбий Виржиния университети олимлари 270 аёл иштирокида олиб борган тадқиқотда шундай хулосага келишди.
Энг ачинарлиси, стоматологга мурожаат қилмаган ва тишини даволатмаганлар хотираси пастлиги билан ажралиб турган.
Қизиқ жиҳати: 55–80 ёшдагилар орасида 20 тишдан ортиқ соғлом тиши сақланганлар мия ва хотира фаолиятида устунлик қилади.
❗️ Сабаби оддий: оғиздаги бактериялар мияга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, тишларни даволатиш – фақат кўрк учун эмас, хотирангиз учун ҳам муҳим!

"Ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутманг!
Гўзал нарсалар фақат Аллоҳдан келади."
📲Telegram |facebook|Facebook
"Ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутманг!
Гўзал нарсалар фақат Аллоҳдан келади."
📲Telegram |facebook|Facebook
БИЛАСИЗМИ?
Помидор шарбати қандни барқарорлаштиради
Помидор шарбати паст гликемик индексга эга бўлгани учун қондаги шакар даражасини кескин оширмайди. Тадқиқотлар овқатдан ярим соат олдин уни ичиш қанд миқдорини назорат остида ушлашга ёрдам беришини кўрсатган.
Бироқ меъёрга амал қилиш зарур: тайёр шарбатлар кўпинча натрийга бой бўлади, ортиқча истеъмол эса зарарли. Шунингдек, унинг кислотаси жиғилдон қайнашини кучайтириши мумкин, буйрак муаммоси бўлганлар эса калий миқдорига эҳтиёткорлик билан қараши лозим.
Мутахассислар уйда тайёрланган тузсиз помидор шарбатини ичишни тавсия қилади.

Тиббиёт ходимлари пора билан қўлга тушди
Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда ишга жойлаштириш билан боғлиқ порахўрлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар қилди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали ходимаси фуқарони ишга киритиш эвазига 32 млн сўм олган пайтида, Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи эса 1 минг доллар олган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шифо дардга айланганда
Соғлиқни сақлаш — ҳар бир инсон учун энг асосий ва эҳтиёжли соҳалардан бири. Аммо амалий ҳолатлар ва беморлар шикоятлари шуни кўрсатадики, соғлиқни сақлаш тизимида кўзга кўринмас, лекин оғир оқибатли муаммолар мавжуд. Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда фош этилган пора ва коррупция ҳолатлари бу масаланинг энг тайин далилларидан биридир. Минг афсуски, бундай ҳолатларни Сирдарёда ҳам йўқ деб бўлмайди.
Тадқиқотлар ва кузатувлар шуни кўрсатадики, айрим тиббиёт ходимлари таниш-билиш ёки пул эвазига ишга жойлаштиришда адолатсизликка йўл қўймоқда. Масалан, шифохона ходими фуқарони ишга киритиш эвазига 32 миллион сўм, бошқа бир ходим эса 1 минг доллар олган вақтда қўлга олинди. Бу ҳолатлар нафақат соғлиқни сақлаш тизими ишончини туширади, балки беморлар учун ҳам ҳаётий хавф туғдиради. Чунки нотўғри кадрлар — нотўғри ташхис ва даво демакдир.
Шу билан бирга, кўплаб шифохоналарда моддий-техника етишмаслиги ва малакали мутахассислар камлиги билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Беморлар ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконига эга эмас, кўп ҳолларда уларнинг шикоятлари етарли даражада кўриб чиқилмайди. Бу эса одамларнинг соғлиғи учун янада жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Мутахассислар таъкидлайдилар: бу муаммоларни ҳал қилиш учун тизимли чоралар кўрилиши керак. Биринчи навбатда, назорат ва аудитни кучайтириш, коррупция ҳолатларини онлайн кузатув орқали тезкор аниқлаш. Иккинчидан, кадрлар сифатини ошириш, малакали шифокорларни тайёрлаш ва уларнинг иш самарадорлигини мунтазам баҳолаш. Учинчидан, моддий-техника базасини яхшилаш, яъни шифохоналарни зарур дорилар ва замонавий ускуналар билан таъминлаш. Ва албатта, беморларни ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш — шикоят ва таклифлар тез ва шаффоф кўриб чиқилиши керак.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳар бир муаммони очиш, фош этиш ва бартараф қилиш нафақат беморлар, балки бутун жамият учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки шифо маскани дард манбаига айланмаслиги лозим. Ҳар бир беморнинг ҳаёти — бу тизимнинг ҳақиқий синовидир.

Telegram
🍃 МALHAM
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.
Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мирзаободда ҳар қадамда янгиланиш ва фаровонлик руҳи сезилмоқда
"...Қишлоқ хўжалигида қовун-анорлари, саноатда эса янги ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан танилаётган Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманига йўлингиз тушса, ҳар қадамда қурилиш жараёнлари, йирик инвестиция лойиҳалари, маҳаллаларда эса одамларда умид уйғотган микролойиҳаларни кўрасиз.
Туман ҳокими Абдураҳим Умаров иштирокида ўтган матбуот анжуманида эълон қилинган рақамлар аввал қарашда оддий статистикадек туюлиши мумкин. Лекин улар ортида минглаб инсонлар тақдири, юзлаб оилаларнинг баракали дастурхони, ёшларнинг ишга жойлашиши ва тадбиркорлик орқали ҳаётини ўзгартириши мужассам..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

Кўп йиллик ҳалол меҳнат самараси
"...Мамлакатимизда устоз ва мураббийларга юксак эътибор кўрсатиш, уларнинг жамият тараққиётидаги беқиёс хизматларини муносиб қадрлаш давлат сиёсати даражасига айланди. Бу йил ҳам Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан бир гуруҳ фидойи педагоглар давлат мукофотлари билан тақдирланишди.
Улар орасида Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Фарҳод Ҳақназаров ҳам бор. У таълим соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун мамлакатимизнинг нуфузли мукофотларидан бири — “Шуҳрат” медалига сазовор бўлди..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈

Сайхунободнинг иқтисодий ва туризм салоҳияти ўрганилди
"...Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Сайхунобод туманига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва йирик лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Учрашувлар давомида туманда иқтисодиёт, инвестиция, туризм ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаларида эришилаётган натижалар муҳокама қилинди..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈
📲SIRDARYA NEWS.uz
"...Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Сайхунобод туманига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва йирик лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Учрашувлар давомида туманда иқтисодиёт, инвестиция, туризм ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаларида эришилаётган натижалар муҳокама қилинди..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Хотин-қизлар ташаббуси — юрт тараққиёти пойдевори
"...Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Сирдарё вилоятининг бир қатор туманларида бўлиб, маҳаллалардаги хотин-қизлар ҳаёти, уларнинг ташаббус ва меҳнат фаолиятлари билан яқиндан танишди.
Оқолтин тумани Шодлик маҳалласида фаолият кўрсатаётган “Оила ва хотин-қизлар маскани”да аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар алоҳида эътиборга молик. Бу ерда гўзаллик салони, пишириқ цехи ва замонавий компьютер курслари ташкил этилган. Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар Зулайҳо Маҳкамова томонидан ижобий баҳоланди ва маскан фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди..."

Жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш тизими кучаймоқда
Президентимизнинг 2024 йил 10 майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўқув-тренинг ташкил этилди.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈
📲SIRDARYA NEWS.uz
Президентимизнинг 2024 йил 10 майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўқув-тренинг ташкил этилди.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ер билан дўст тутинган фермер
Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани,даги Алишер Навоий маҳалласи — нафақат гўзал табиати, балки қишлоқ хўжалигидаги илғор тажрибалар маркази сифатида ҳам машҳур. Бунинг сабаби “Боёвутлик Хумоюн” фермер хўжалиги раҳбари Абдулла Бегматов бўлиб, маҳаллада ҳам, бутун вилоятда ҳам фаол ва самарали меҳнат қилиб келаётган пешқадам фермер сифатида обрў қозонган.
41 йилдан бери ер билан яқин дўст тутинган Абдулла ака тупроқ қонун-қоидаларини, агротехника йўл-йўриқларини чуқур ўзлаштирган. Бугунги кунда у қарамоғидаги 107 гектар ернинг 87 гектарига чигит, 20 гектарига буғдой уруғи қадаб, яхши натижаларга эришмоқда.

Ёшлар билан юзма-юз мулоқот
"...Айниқса, талабалар ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ўтказиш ҳақидаги ташаббус Э. Турдимовда катта қизиқиш уйғотди. Талабалар ғолиблар учун 15, 10 ва 5 миллион сўмлик мукофотлар белгилаш таклифини берган бўлсалар, вилоят раҳбари бу рақамларни янада ошириш кераклигини айтди.
– Биринчи ўрин учун 50 миллион, иккинчи ўрин учун 30 миллион, учинчи ўрин учун эса 20 миллион сўм ажратилади. Бу бўйича тегишли қарор қабул қилинади, – деди вилоят раҳбари..."

Гулистонда "InnoWeek-2025” старт олди
"...Тантанали очилиш маросимида университет ректори Муҳсин Ходжиев сўзга чиқиб, ҳафталикнинг аҳамиятини таъкидлади:
– Инновациялар — бу тараққиётнинг юраги. ‘ИнноWеэк-2025’ нафақат илмий ишланмалар ва стартапларни намойиш этади, балки ёшларнинг янгича фикрлашини, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Бу ҳафталик — келажак лойиҳаларининг бошланиш нуқтаси, – деди у..."