🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ер билан дўст тутинган фермер

Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани,даги Алишер Навоий маҳалласи — нафақат гўзал табиати, балки қишлоқ хўжалигидаги илғор тажрибалар маркази сифатида ҳам машҳур. Бунинг сабаби “Боёвутлик Хумоюн” фермер хўжалиги раҳбари Абдулла Бегматов бўлиб, маҳаллада ҳам, бутун вилоятда ҳам фаол ва самарали меҳнат қилиб келаётган пешқадам фермер сифатида обрў қозонган.

41 йилдан бери ер билан яқин дўст тутинган Абдулла ака тупроқ қонун-қоидаларини, агротехника йўл-йўриқларини чуқур ўзлаштирган. Бугунги кунда у қарамоғидаги 107 гектар ернинг 87 гектарига чигит, 20 гектарига буғдой уруғи қадаб, яхши натижаларга эришмоқда.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ёшлар билан юзма-юз мулоқот

"...Айниқса, талабалар ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ўтказиш ҳақидаги ташаббус Э. Турдимовда катта қизиқиш уйғотди. Талабалар ғолиблар учун 15, 10 ва 5 миллион сўмлик мукофотлар белгилаш таклифини берган бўлсалар, вилоят раҳбари бу рақамларни янада ошириш кераклигини айтди.

– Биринчи ўрин учун 50 миллион, иккинчи ўрин учун 30 миллион, учинчи ўрин учун эса 20 миллион сўм ажратилади. Бу бўйича тегишли қарор қабул қилинади, – деди вилоят раҳбари..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистонда "InnoWeek-2025” старт олди

"...Тантанали очилиш маросимида университет ректори Муҳсин Ходжиев сўзга чиқиб, ҳафталикнинг аҳамиятини таъкидлади:

– Инновациялар — бу тараққиётнинг юраги. ‘ИнноWеэк-2025’ нафақат илмий ишланмалар ва стартапларни намойиш этади, балки ёшларнинг янгича фикрлашини, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Бу ҳафталик — келажак лойиҳаларининг бошланиш нуқтаси, – деди у..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ёшлар учун тарихий-маърифий саёҳат ташкил этилди

"... “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтказилган бу саёҳат ёшларимиз учун катта ҳаётий дарс бўлди, – деди Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Азизбек Раҳмонов. – Биз ёшларни тарихий хотира ва миллий қадриятлар билан таништириш орқали уларда ватанга садоқат, халққа хизмат қилиш руҳини кучайтиришни мақсад қилганмиз..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Дунё бўйича 40% одам диабет борлигини билмайди (+видео)

Қандли диабет – дунёдаги энг кенг тарқалган касалликлардан бири. Ҳар 10 катта ёшли одамдан 1 таси диабетга чалинган, лекин уларнинг 40 фоизи ҳатто қандли диабет касаллиги борлигини ҳам билмайди.

🎥 
https://youtu.be/cWisDCPL0jQ

Батафсил: https://uza.uz/posts/760080

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🇨🇳 Хитойлик олимлар суяк синишларини 3 дақиқада тиклайдиган “Боне-02” елимини ишлаб чиқардилар - NDTV

150 дан ортиқ беморларда ўтказилган синовларда елим кучли ва фойдаланиш учун хавфсиз эканлиги исботланган.


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#ана_холос

‼️Тўйдан олдин ҳомиладор келинга "ҳомиладормас" деб справка қилиб ўтказиб юборишибди, ПУЛ ЭВАЗИГА

Ангренда бепул тиббий кўрикдан ўтказмасдан, пул эвазига ҳомиладор эмас деган ҳужжат тайёрлаб берган шифокор судланди.

Бунга ишониб йигит қизга уйланган, тўйдан кейин эса қизнинг ҳомиласи борлиги билиниб қолган.

Суд ҳукмига кўра, қиз тўйдан олдин бошқа йигит билан севишиб жинсий алоқа қилиб юрган бўлган.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Вақт ҳамманинг асл юзини кўрсатадиган энг гўзал ойна"



📲
Telegram |facebook|Facebook
#Кун_ҳикмати


"Инсонлар китоб кабидир. Муқовасига қараб алданманг. Ҳақиқий қийматни ўқишни бошлагач биласиз."

✍️ Жалолиддин Румий


📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тақдимномани писанд қилмаган бош шифокор судда мағлуб бўлди

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг бепарволиги оқибатида 5 нафар тиббиёт ходими қарийб 42 миллион сўм иш ҳақисиз қолди. Касаба уюшмасининг расмий тақдимномаси эътиборсиз қолдирилди. “Маблағ йўқ”, деган баҳона билан ишни чўзган раҳбар охир-оқибат суд олдида ҳисоб берди.

Суд адолат қарорини чиқарди: тўланмаган иш ҳақи, кечиктирилгани учун компенсация, маънавий зарар ва давлат божи қўшилганда тиббиёт бирлашмаси 136 миллион сўмдан зиёд тўловни амалга ошириши шарт қилинди.

Шундай қилиб, ўз вақтида ҳал қилиниши мумкин бўлган 42 миллион сўмлик масала қонунни менсимаган раҳбар учун қимматга тушди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан чойга таъмни шакар эмас, ҳамроҳ бўлганлар беради...

Қариганда ҳам шундай юриш насиб қилсин 🤲

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Мани булар бунақа жойларга олиб келмайди аҳволни қара йўлларни қара“

Президентимиз кутилмаганда йўналишни ўзгартириб “ОҒИР“ маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилди

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Бу дунёда яхшилик савобсиз, ёмонлик жавобсиз қолмайди."



📲Telegram |facebook|Facebook
“Зулфия” мукофоти тиббиёт йўналишига ҳам жорий этилиши мумкин

Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, эндиликда тиббиёт соҳасида алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланиши кўзда тутилмоқда.

Мукофотга даъвогар бўлиш учун уларнинг сўнгги уч йил давомида тиббиёт ҳамда жамоатчилик фаолиятида эришган натижаларига оид ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинади.

Шу билан бирга, Оила ва хотин-қизлар қўмитасига уч ой муддатда қонунчиликка мазкур фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш вазифаси юкланмоқда.

👉 Лойиҳа билан танишиш ва фикр билдириш имконияти regulation.adliya.uz порталида яратилган.

📲Telegram |facebook|Facebook
Электрон варақа бор, хабардорлик-чи?

Бугун меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиш жараёни анча енгиллашган. D-MED Ягона электрон ахборот тизими орқали шифокор томонидан электрон тарзда расмийлаштириладиган бу ҳужжат иш жойига автоматик юборилади, фуқаро эса уни my.gov.uz орқали исталган вақтда юклаб олиши мумкин. Ҳаммаси замонавий, тезкор ва қулай.

Бироқ бу имкониятдан барча ҳам хабардор эмас. Айримлар ҳали ҳам қоғоз шаклидаги варақа талаб этилади, деб ўйлайди, баъзилар эса электрон тизимдан қандай фойдаланишни билмайди. Натижада яратилган қулайликнинг амалда тўла ишламаслиги ислоҳотлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Демак, бу ердаги асосий вазифа — кенг жамоатчиликка янги тизим ҳақида етарли маълумот бериш, унинг афзалликларини кенг ёритиш ва аҳолида рақамли кўникмаларни шакллантиришдан иборат. Фақат шундагина “оддий ва қулай” деб баҳоланаётган имконият ҳақиқатан ҳам ҳар бир фуқаро учун ишлайдиган, ҳаётини енгиллаштирадиган тизимга айланади.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев "Камбағалликдан фаровонлик сари" халқаро форуми очилишида иштирок этди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Осмон бўлсанг ерга эгилмоқ яхши, тупроқ бўлсанг кўкка интилмоқ яхши."


✍️Мирзо Бедил



📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Жаҳон чемпионларига BYD автомобиллари ва пул мукофотлари топширилди

Куни кеча юртимиз спорт ҳаётида қувончли воқеа юз берди. Бокс, оғир атлетика, байдарка ва каноэ бўйича жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари тантанали маросимда тақдирланди.

🥇 Олтин медаль соҳибларига — BYD Champion Song автомобили ва 15 минг доллар,
🥈 Кумуш медаль соҳибларига — BYD Chazor автомобили ва 7 минг доллар,
🥉 Бронза медаль соҳибларига — BYD Chazor автомобили ва 3,7 минг доллар пул мукофоти топширилди.

Бу маросим чемпионларимизга муносиб рағбат, ёш авлод учун эса катта илҳом манбаи бўлди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz