🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Яшил_макон: Баҳорда экилган дарахтларнинг қарийб чорак қисми қуриб қолган

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда қатор масалалар, жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди.
Қайд этилишича, бу йил баҳорда экилган 137 миллион кўчатнинг 27,5 миллиони қуриб қолган. Баҳор ва ёз ўртасида иссиқ кунлар тез келиб қолиши оқибатида экилган кўчатлар унишга улгурмаётгани сабаб уларга одатдагидан 2-3 баробар кўп сув сарфлашга тўғри келмоқда.

Шу муносабат билан дарахтни кузда экишни кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йилги куз мавсумида 125 миллион туп дарахт ва бута, баҳорда яна 75 миллионта экиш режалаштирилди. Бунда суғориш тизими ва имконияти йўқ жойларга кўчат экмаслик талаб қилиб қўйилди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда ўқитувчи ва мураббийлар тақдирланишди

"... Бизда шарт-шароит ва имкониятлар етарли. Асосийси, уларни тўғри йўналтириб, нафақат кадрлар, балки халқаро стандартларга жавоб берадиган рақобатбардош мутахассислар тайёрлашимиз зарур. Бу эса устозлардан янада кўпроқ масъулият ва фидойилик талаб этади, – деди Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Шавкат Мирзиёев пахта йиғим-теримига бағишланган мажлис ўтказди

Президент қисқа вақт ичида жойларда фавқулодда штаблар тузиб, ҳосилни сифатли йиғиб олиш, фермерлар муаммоларини тезкор ҳал этиш, терилган пахта ҳисоб-китобини ўз вақтида амалга оширишни топширди.


Бу йил Ўзбекистонда 875 минг гектар майдонга чигит экилиб, 3,7 миллион тонна ҳосил учун шартномалар тузилган. Терим жараёнларига 900 дан ортиқ машина жалб этилган.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 73 мингдан ортиқ мурожаат йўлланди

Жорий йилнинг январь–август ойларида “Солиқ” мобил иловаси орқали 73 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик ҳақида мурожаат келиб тушди. Улардан 66 мингга яқини — харид чеки бермаслик, 2,6 мингта — тўловни карта орқали қабул қилмаслик ҳолатларига оид.

Мурожаатлар асосида қарийб 30 мингта сайёр текширув ўтказилиб, деярли барчасида ҳуқуқбузарлик тасдиқланди. Шу асосда фуқароларга жами 21,3 миллиард сўм мукофот тўлаб берилди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Алимент тўламай юрган 23 ота жавобгарликка тортилди

"...Жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими томонидан вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун қарздор оталардан жами 2 миллиард 945 миллион сўм алимент ундириб берилди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Коррупцияга қарши очиқ мулоқот ўтказилди

"..Мулоқот давомида ўқитувчилар ва таълим муассасаси раҳбарияти ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Шунингдек, муҳокамаларда таълим жараёнида шаффофлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, ёшларда коррупцияга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш масалалари кўтарилди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тактик ўқув машқлари ўтказилди

"...Хусусан, 6-мазут сақлаш сиғимидаги ёнғин симуляция қилинди. Ходимлар тезкор ҳаракат қилиб, ёнғинни бартараф этишда самарали йўл-йўриқларни намойиш этишди. Бу жараёнда ҳамкорликни мувофиқлаштириш, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш ва фавқулодда вазиятда аниқ қарор қабул қилиш кўникмалари мустаҳкамланди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Рақамли трансформация йўналишлари муҳокама қилинди

"...Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов меҳмонларни қутлар экан, Сирдарёнинг иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятини, шунингдек, инвесторлар учун очиқ ва қулай муҳитга эга эканини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, вилоятда рақамли хизматлар инфратузилмасини кенгайтириш, IT-парклар ва аутсорсинг марказлари фаолиятини ривожлантириш, ёшлар учун янги имкониятлар яратиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🏆FIFA 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг рамзий қаҳрамонларини кўрсатди

Чапдан ўнгга: Maple, Zayу ва Clatch. Уларнинг ҳар бири мусобақа мезбонлари — АҚШ, Канада ва Мексика маданиятининг бир қисмини ифодалайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиққан. ЖЧ-2026 эса бир вақтнинг ўзида учта давлатда - АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Соғлом_овқатланиш

Чипс ва fast-food хотирани пасайтиради

Олимлар олиб борган тадқиқотга кўра, атиги тўрт кун давомида тезкор таомлар (чипс, fast-food) истеъмоли мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ортиқча ёғ туфайли глюкоза етишмовчилиги пайдо бўлиб, нейронлар орасидаги алоқалар заифлашади. Бу эса қисқа муддатли хотира ва фикрлаш қобилиятини пасайтиради.

Муттахассислар айниқса болалар ва ўсмирларда fast-foodни чеклаш, мева-сабзавот ва тўлиқ дон маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Жавоб_бор

Санитар ходимларнинг маошига тиббий суғурта таъсир қиладими?

❗️ Жавоб
: Йўқ, тиббий суғурта тўғридан-тўғри маошни белгиламайди. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағларни шифохона ёки поликлиникага умумий тарзда ажратади.

📆 Президентимизнинг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ–311-сон қарорига кўра, муассаса раҳбари ажратилган маблағлар доирасида:

▫️ходимлар сонини иш ҳажмига қараб белгилайди,
▫️бўлинмалар ихтисослашуви ва даво ўринлари сонини ўзгартириши мумкин,
▫️тасдиқланган штат меъёрлари эса тавсиявий тусга эга.


📌 Шу билан бирга, 2025 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун алоҳида тўлов тартиби ва шартлари жорий этилади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тиббиёт муассасасига ишга киритиб қўйиш эвазига пора олганлар ушланди

Олтиариқ тумани Марказий поликлиникаси ходимаси фуқарони Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда бериб, эвазига 1,5 минг доллар олган вақтида ушланган.

Нукус шаҳрида Ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ходимаси фуқарони тиббиёт муассасаларининг бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 15 млн сўмни олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
26 сентябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.


🎥 https://youtu.be/n8kr64PVJf0


⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Нодонлар сафида саодатмандлар, донолар орасида бахтсизлар бўлмайди."

✍️Цицерон

📲
Telegram |facebook|Facebook
🧬 Ирсий касалликларни эрта босқичда аниқлаш учун нима қилиш керак?

Ҳозир тиббиётда энг муҳим йўналишлардан бири – ирсий касалликларни барвақт аниқлаш. Чунки кўпгина туғма хасталиклар илк босқичда топилса, оғир оқибатларнинг олдини олиш мумкин.

— Ирсий касалликларнинг кўпчилиги оилавий тарих орқали аниқланади. Шу боис фарзанд кўришни режалаштираётган ҳар бир оила тиббий-генетик маслаҳатдан ўтиши муҳим, — дейди генетик шифокор Отабек Султонов.

Унга кўра, қон таҳлиллари, генетик тестлар ва УЗИ орқали эҳтимолий хавфлар башорат қилинади.

“Генетик скрининг болаларда касаллик белгиларини илк босқичда аниқлаб, самарали даволаш имконини беради. Айниқса, фенилкетонурия, гемофилия, талассемия каби хасталикларда эрта ташхис ҳал қилувчи аҳамиятга эга”
, — дейди мутахассис.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология маркази Сирдарё филиалида ҳам замонавий генетик лаборатория фаолият кўрсатмоқда. Унда таҳлиллар билан бирга маслаҳат хизматлари ҳам йўлга қўйилган.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪖 Ўзбекистон ҳарбийлари Жанубий Кореяда ўтган халқаро мусобақада учинчи бор тенгсиз бўлди

Бу сафар мусобақада 16 та жамоа ва қарийб 500 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди. Улар орасида Корея Республикаси, АҚШ, Янги Зеландия, Камбоджа ҳамда НАТОнинг қўшма жамоалари ҳам бор эди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Ана_халос

Ҳиндистонда бемор қорнидан 50 дан ортиқ бегона жисм топилди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидан 40 ёшли эркак шифокорларни ҳайратга солди. Унинг қорнидан 29 та металл қошиқ, 19 та тиш чўткаси ва 2 та ручка олиб ташланди.

Маълумотларга кўра, бемор аввал наркоманияга қарши марказда даволанган, у ерда ёмон муомала сабаб қўлига тушган нарсаларни юта бошлаган. Қорин оғриғи кучайгач, шифохонага олиб борилган ва жарроҳлар операция орқали ўнлаб бегона жисмларни чиқаришга муваффақ бўлишган.

Айни вақтда бемор саломатлиги яхши, у шифокорлар назоратида дея хабар берди “THE TIMES OF INDIA” нашри.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz