🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🥉 Ўзбекистон сув спорти вакиллари биринчи медалларни қўлга киритди

Озарбайжонда бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари ўйинларида мамлакатимиз спортчилари илк медалларини қўлга киритишди. Муҳаммадисмоил Раҳмонов 50 метрга брасс йўналишида 29,92 сония натижа билан бронза медалини, Жавлон Ғаниев эса 200 метрга баттерфлай йўналишида 2:13.63 кўрсаткичи билан яна бир бронза медалини қўлга киритди.

👉 Бу натижалар Ўзбекистон спортчилари учун мусобақадаги дастлабки ютуқ бўлди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бош вазир ўринбосари хотин-қизлар муаммоларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова амалий ташриф билан Сирдарё вилоятида бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/765559

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Илҳом ва фикр майдони: Муҳаммадали Аҳмедов асари ва ёшлар ижодий мулоқоти

"...Гулистон давлат университетида адабий муҳит ва маънавий-маърифий ҳаётни бойитиш мақсадида ёдда қоларли учрашув бўлиб ўтди. Унда Сирдарё адабий муҳитида ўз ўрнига эга бўлган шоир, публицист ва ёзувчи Муҳаммадали Аҳмедовнинг янги асари – “Бинафшазор” китоби тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, университет ижодкор ёшлари фаолиятида муҳим ўрин эгаллаб бораётган “Қорақуш” маънавий-маърифий телеграм канали юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди..."

БАТАФСИЛ: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-viloyati-xabarlari-qisqa-satrlarda_765436

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сайёр қабулда аҳоли асосан иш ва моддий ёрдам бўйича мурожаат қилди

"...Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, оила муаммоси туради. Шунинг учун ҳар бир масалага жиддий ёндашиш ва уни ҳал қилиш — биз учун асосий вазифа. Оқолтиндаги бугунги қабулнинг асосий мақсади — одамларнинг давлатга бўлган ишончи ва умидини янада мустаҳкамлашдир, – деди Сирдарё
вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов..
."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/sayyor-qabulda-aholi-asosan-ish-va-moddiy-yordam-boyicha-murozhaat-qildi_765581

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
МДҲ ўйинларида вакилларимиздан илк олтин медаль

Озарбайжонда ўтказилаётган учинчи МДҲ ўйинлари доирасида стенддан отиш бўйича ҳамюртимиз Азамат Қаюмов олтин медаль соҳибига айланди. Шунингдек, самбо спорт тури бўйича кечган шиддатли баҳсларда -53 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гамзат Максетбаев кумуш медалга сазовор бўлди.

МДҲ ўйинларининг биринчи кунида 7 нафар бокcчимиз рингга кўтарилди. Аниқроғи, Рухшонабону Аҳадова, Назокат Мардонова Рушанабону Исоева, Беҳруз Роҳаталиев, Бобомурод Боймирзаев, Дилшод Аҳмаджонов ва Хуршидбек Жўраев ўз вазн тоифаларида илк ғалабасига эришди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Биласизми

❗️Агар ходим меҳнат таътилида бўлган вақтда ойлик маоши оширилса, таътил ҳақи ҳам қайта ҳисобланади.

🔹 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарорга кўра, янги маошдан келиб чиқиб, таътил давридан тўғри келадиган кунлар учун ўртача иш ҳақига тузатиш киритилади.
🔹 Агар ходим таътилдан чақириб олинса ёки таътил қисмларга бўлинса, қолган кунлари учун ҳақ қайта ҳисобланади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга таъзим, азиз устозлар!

1-октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Янгиер шаҳрида соҳа фидойилари учун байрам тадбири ўтказилди. Учрашувда таълим ва тарбия жараёнига бор меҳрини бағишлаб келаётган устоз ва мураббийларга чуқур миннатдорлик билдирилди, уларнинг фидокорона меҳнати алоҳида эътироф этилди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz