🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Фахрий устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди

Сирдарё вилоятида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан улуғвор тадбирлар ўтказилмоқда.

ЎКУФ вилоят Кенгаши ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши ташаббуси билан соҳа фидойиларини эъзозлаш мақсадида махсус ташрифлар уюштирилиб, таълим соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган 13 нафар устоз ва фахрийлар уйларига борилиб, байрам табриклари, совғалар ҳамда самимий иззат-икромлар кўрсатилди.

— Меҳнатларим бесамар кетмади, — дейди 82 ёшли Ёқубжон ота Мадаминов. — Ўтган йили мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида “Дўстлик” ордени билан тақдирландим.

Шунингдек, Оқолтин туманидаги Рустам Тўрақулов, Мирзаободда истиқомат қилаётган Ҳамза Эшназаров ҳам ташриф ва табриклардан мамнун бўлишди.

Сирдарёда байрам шукуҳи давом этмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сардобада замонавий футбол майдони фойдаланишга топширилди

"...Биласизми, Сардоба — Сирдарё вилоятининг энг чекка ва олис ҳудудларидан бири саналади,- деди туман спорт мактаби директори Тўлқин Низомов. – Шунга қарамасдан, сўнгги йилларда туманимизда оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни жисмоний тарбияга жалб этиш, шунингдек, “Беш ташаббус” ва “Олимпияда чўққиси” каби лойиҳалар асосида мусобақалар ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада охирги тўрт йилда спорт билан шуғулланувчилар сони 800 нафардан 3 минг нафарга етди. Бу майдон эса бизнинг ишларимизда яна бир катта қадам бўлди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://telegra.ph/Tezkor-habar-09-29-2

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир!"

✍️ Ўткир Ҳошимов


📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мақом қўшиқлари авж пардаларда ижро этилди

"...Тадбир очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Сирдарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари Ойбек Ашурматов миллий мақомнинг халқаро эътирофга сазовор бўлаётганини таъкидлаб, Шашмақомнинг икки йўналиши – Бухоро Шашмақоми ва ХХ асрда шаклланган Фарғона–Тошкент анъаналари асосидаги “Тошкент Шашмақоми” ҳақида тўхталди. Унинг таъкидлашича, мақомнинг нуфузини янада ошириш ва келажак авлодга бой маънавий мерос сифатида қолдириш муҳим вазифа ҳисобланади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/maqom-qoshiqlari-avzh-pardalarda-izhro-etildi_765909

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🧴 Томоқ шишини дориларсиз енгиб бўладими?

Албатта, бўлади. Чунки томоқ шиши кўпинча совуққа чалинганда, вирусли инфекция ёки аллергия сабабли юзага келади. Уй шароитидаги оддий чоралар орқали оғриқ ва қизаришни камайтириш мумкин.

Илиқ шўр сув билан чайиш яллиғланишни пасайтиради, микробларни йўқотади ва тўқималарни юмшатади. Асалли ёки лимонли чой, занжабилли ичимликлар эса оғриқни енгиллаштиради.

Қуруқ ҳаво шишни кучайтиради, шу боис хонада намликни ошириш ёки илиқ буғдан нафас олиш тавсия этилади. Кўп суюқлик ичиш ва етарли дам олиш ҳам тикланиш жараёнини тезлаштиради.

Асал, саримсоқ, занжабил каби табиий маҳсулотлар яллиғланишга қарши самарали таъсир кўрсатади. Томоқ шишган пайтда юмшоқ ва илиқ таомлар истеъмол қилиш, қаттиқ ёки аччиқ овқатлардан тийилиш керак.

⚠️ Шиш узоқ давом этса, нафас олиш қийинлашса, юқори ҳарорат кузатилса, шифокорга мурожаат қилинг.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Замонавий инспекцион мажмуа ишга тушди

"...Қурилма кам қувватли рентген технологиясига асосланган бўлиб, ҳайдовчи ва йўловчилар учун мутлақо зарарсиз. Унинг асосий афзаллиги — нурлар ортга қайтиш технологияси орқали юк ва транспорт воситаларини ҳар томонлама тасвирга олиб, ҳатто кўзга кўринмас бўшлиқларда яширилган шубҳали буюмларни ҳам аниқлай олишидадир. Бу эса наркотик моддалар, қурол-аслаҳа, ўқ-дори ҳамда таъқиқланган товарларни фош этишда божхона ходимларига катта ёрдам беради..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/zamonaviy-inspekcion-mazhmua-ishga-tushdi_765867

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Боёвутда ҳуқуқий ва ижтимоий кўмак акцияси ўтказилди

"...Тадбир доирасида уй-жой масалалари, пенсия таъминоти, ногиронликни белгилаш, иш билан таъминлаш каби аҳоли учун долзарб йўналишларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Сайёр қабул жараёнида 150 дан ошиқ фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш учун тегишли чоралар белгиланди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/boyovutda-huquqiy-va-izhtimoiy-komak-akciyasi-otkazildi_765912

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz